Главные новости
Главная / Жамият / Кишлок хужалигига мулжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш мумкин булади
<

Кишлок хужалигига мулжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш мумкин булади

Вазирлар Махкамасининг “2019 йилда конун лойихаларини ишлаб чикиш ва Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Конунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиклаш тугрисида”ги карори кабул килинди.

metr

Дастурга кура, “Кишлок хужалигига мулжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тугрисида”ги конун лойихаси ишлаб чикилади.

Кайд этилишича, бу Узбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон фармони билан тасдикланган 2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 68-бандида назарда тутилган.

Билдирилишича, лойихада юридик шахслар ва фукароларнинг бинолари хамда иншоотлари билан банд булган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби назарда тутилади.

Конун лойихасини ишлаб чикиш буйича масъул ижрочи – Иктисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, “Давергеодезкадастр” кумитаси, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошкариш агентлиги. Вазирлар Махкамасига такдим этиш муддати – 2019 йил 1 апрель, Конунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати – 2019 йил 1 май.

Эслатиб утамиз, аввалрок ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берилганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

EmFqWJ6cVOJb5vjwuumZnn8EkBrOK2E2

Мингбулок туман хокими маъмурий жавобгарликка тортилди

Наманган вилояти Мингбулок туман хокими вазифасини бажарувчи Нуршод Худойбердиев маъмурий жавобгарликка тортилди. У 4 млн …