Главная / Жамият / Кириш имтихонлари якунланмокда. Мандат арафасида абитуриентлар нималарни билиши лозим?

Кириш имтихонлари якунланмокда. Мандат арафасида абитуриентлар нималарни билиши лозим?

2–13 сентябрь кунлари республика буйича кириш имтихонлари булиб утди. Унда 1,5 миллионга якин абитуриент ОТМлардаги 140 мингга якин урин учун курашди.

“Пахтакор” стадиони / Фото: Kun.uz

Бугун, 13 сентябрь куни эса ОТМларга кириш имтихонларининг охирги куни хисобланади. Куйида биз абитуриентлардан энг куп келиб тушаётган саволларга жавобларни келтириб утамиз.

Натижалар качон аник булади?

Айни пайтда абитуриентлар узлари туплаган балларини имтихоннинг эртасигаёк билиб олишмокда. Бирок абитуриент кайси уринда турганини билиш имконияти хали яратилмади.

Агар об-хаво шароити тусик булмаса, тана харорати юкорилиги аникланган абитуриентлар учун 17 сентябрда алохида имтихон ташкиллаштириб берилади.

Истисно тарикасида ташкиллаштириладиган имтихон 17 сентябрда тугаса, камида уша куни ёки ундан олдинрок абитуриентлар туплаган балига кура кайси уринда эканини билиб олиши мумкин булади.

18 сентябрдан бошлаб эса натижалар умумлаштирилиб, тартиблаш ишлари бошланади.

Сунг бир хафта ичида – 24 сентябргача булган вактда танлов натижалари, яъни абитуриентларнинг талабаликка кабул килингани хакидаги натижаларни эълон килиш режалаштирилган.

Натижасидан норози абитуриент нима килади?

Тест синовлари натижасидан норози абитуриентлар Давлат комиссияси белгилаган муддатда Давлат тест марказида ташкил этиладиган апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш хукукига эга.

Давлат тест маркази апелляция шикоятларини хам онлайн кабул килиш устида ишланаётганини маълум килган.

Апелляция учун аризалар тест синовлари тулик якунлангандан сунг 10 кун муддатда кабул килинади. Абитуриент апелляцияга хабарномада белгиланган кунда паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши талаб этилади.

Апелляция жараёнида абитуриентга у томонидан бажарилган тест материаллари такдим этилади. Такдим этилган материаллар асосида абитуриент узининг хар бир нотугри деб хисобланган тест топширигига жавобларини ёзма равишда баён килади.

Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан факат абитуриент иштирокида унинг ёзма жавоблари асосида куриб чикилади.

Абитуриентнинг ёзма жавоблари уз тасдигини топмаган булса, апелляция комиссияси тест синовлари натижаларини узгаришсиз колдириш ва апелляция шикоятини каноатлантиришни рад этиш тугрисида карор кабул килади.

Бундан ташкари, агар абитуриент имтихон вактида тест китобчасидаги нуксони бор саволлар хакида вактида назоратчиларни огохлантирмаган булса, унинг даъвоси апелляцияда инобатга олинмайди.

Талабаликка кабул килинганлар учун качондан укиш бошланади?

Олий ва урта махсус таълим вазирлиги биринчи курс талабалари учун дарслар 2 октябрдан, онлайн тарзда бошланишини маълум килган.

Лекин укишлар качондан анъанавий шаклга утказилиши хали номаълум. Вазирлик матбуот хизмати бошлиги Фарход Бабашев анъанавий таълимга 2-семестрдан бошлаб кайтилиши мумкинлигини айтган.

Эслатиб утамиз, бу йил республика ОТМларида кундузги шаклда укиётган талабалар учун 10 фоиз чегирма эълон килинган.

Шунингдек, ижтимоий химояга мухтож талабаларга ОТМлар 4 млн сумгача молиявий ёрдам курсатиши, Куролли Кучлар сафида муддатли харбий хизматни утаган 4 мингдан ортик талабага контрактнинг 35 фоизи тулаб берилиши маълум килинган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

24 мартдан жамоат жойларида тиббий никоблардан фойдаланиш буйича назорат кучайтирилди

Узбекистон Согликни саклаш вазирлиги 24 мартдан тиббий никобдан фойдаланиш буйича назорат чоралари кучайтирилганини маълум килди. Кайд …