Главная / Жахон / Киргизистон ва Козогистон ОТМлари узбек талабаларига хужжатларини бермаётгани айтилмокда. Вазирлик муносабат билдирди

Киргизистон ва Козогистон ОТМлари узбек талабаларига хужжатларини бермаётгани айтилмокда. Вазирлик муносабат билдирди

Олий ва урта махсус таълим вазирлиги бу масала Ташки ишлар вазирлиги оркали хал килинишини билдириб, кушни республикалар ОТМларининг турли бахоналар билан бу каби тусиклар куйиши нотугрилигини айтди.

7 февралдан кушни республикаларда укиётган узбекистонлик талабалар укишини махаллий ОТМларга кучириш буйича аризалар кабули бошланди.

Кабул 8 кун давом этади. Бунда хеч кандай кушимча талаблар ва синовларга йул куйилмаслиги эълон килинган. Натижада кушни давлатларда укиётган куплаб узбек талабалари бу янгиликни катта хурсандчилик билан кабул килди.

Аммо куннинг иккинчи ярмига бориб, ижтимоий тармокларда, шу жумладан Kun.uz сахифаларига турли эътирозли фикрлар кела бошлади. Талабалар айрим кушни давлат олийгохлари уларга хужжатларини бермаётганини айтишмокда.

Мурожаатларда айтилишича, асосан Киргизистон ва Козогистон Республикасидаги ОТМлар талабалардан Узбекистон Олий ва урта махсус таълим вазирлиги рухсатномасини талаб килишмокда. Яна айримларида хужжатни олиш учун ярим йиллик контракт туловини тулаб бериш шарти куйилган.

Kun.uz мухбири бу мурожаатлар буйича аник маълумот олиш учун Олий ва урта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати бошлиги Фарход Бабашев билан богланди.

«Бу борада менга хам турли мурожаатлар етиб келмокда. Бу – Ташки ишлар вазирлиги ваколатидаги масала. Бу масала Узбекистон Республикасининг кушни давлатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналари оркали хал килинади.

Олий таълим муассасалари укиётган талабанинг хужжатларини урнатилган тартибда бериши керак. Турли бахоналар билан бу каби тусиклар куйилиши нотугри», – дея муносабат билдирди вазирлик расмийси.

Маълум килинишича, бу масалада Узбекистоннинг кушни давлатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналари оркали амалий ёрдам курсатилади.

– Укишини имтихонларсиз Узбекистонга кучириш имконияти факат кушни давлатлардаги фукароларимиз учунми ёки бу имконият бошка давлатлардаги талабаларга хам такдим этиладими?

– Бу имконият факат якин кушни давлат ОТМларида укиётган талабалар учунгина амал килади. Бошка давлатлар учун кузда тутилмаган.

– Украина ва Россияда укиётган талабаларда хам шу мазмундаги суровлар куп…

– Бу давлатлар билан буладиган масалалар асосан ёз ойларида куриб чикилади. Вазирлигимиз фукаролар мурожаатлари асосида бу масалани хам куриб чикишга тайёр.

– Укишини кучирган талабалар укишни качондан бошлаши мумкин ва контракт тулов масаласи кандай хал килинади?

– Бу талабалар укишни хужжатларни расмийлаштиргандан кейин шу семестрни узидан бошлаб кетаверади. Контракт масаласи эса улар кайси ОТМга келишига караб уша муассаса тартибидан келиб чикади. Бу тартиб талаба томонидан кушни давлатда кандай тартибда стипендия тулаганидан катъий назар амал килади.

– Кушни давлатларда укиётган Узбекистон фукароларининг укишини хеч кандай имтихонларсиз юртимизга кучириш имконияти биринчи бор такдим этилмокда. Бундан кандай максад кузланган?

– Хакикатда, бу имконият биринчи бор такдим этилмокда. Бундан Козогистон, Киргизистон, Туркманистон, Тожикистон каби давлатларда тахсил олаётган талабаларнинг укишларини Узбекистонга кучириш буйича мурожаатларини ижобий хал килиши ва уларга кумак бериш максади кузланган.

Бу борада талабалар, ота-оналар уртада буладиган турли уддабуронларнинг алдовларига ишониб колмаслиги керак.

Талабалар тегишли хужжатларини бизга такдим килса, Тошкент шахри ва вилоятлар марказларидаги давлат университетларига хужжатлари кабул килинади. Бунда талабаларга хеч кандай имтихон ва синовларсиз укишини Узбекистонда давом эттириш имконияти берилади.

Хозирда вазирлигимиз ходимлари вилоятларда булиб туришибди. Яъни вилоятлардаги талабалар ва уларнинг ота-оналари хам Тошкентга, вазирлигимизга келиб юриши шарт эмас. Барча ишлар худудларнинг узида хал килинади.

Яна бир бор кайтараман, турли тушунмовчилик ва коррупция холатлари юзага келмаслиги учун талабалар уз хужжатларни тугридан-тугри университетларга такдим этишлари керак.

Илёс Сафаров сухбатлашди.

***

Маълумот учун, Узбекистон фукаролари мамлакатнинг кушни республикалардаги элчихоналарига куйидаги контактлар оркали богланиб, укишини кучириш масаласида ёрдам сураши мумкин:

Узбекистон Республикасининг Козогистон Республикасидаги элчихонаси
Манзил: 010000, Нур-Султон шахри, Комсомол массиви, Лайли ва Мажнун кучаси, 7-уй
Телефон: +7 (7172) 95-42-52

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …