Главная / Жахон / Киргизистонда Атамбоевнинг мол-мулки ва телеканали хибс килинди

Киргизистонда Атамбоевнинг мол-мулки ва телеканали хибс килинди

Киргизистонда суд карорига кура собик президент Алмазбек Атамбоевнинг мол-мулки, жумладан “Апрель” телеканали ва “Медиа-Форум” компанияси хибс килинди.

Бишкекдаги “Медиа-Форум” биносида Атамбоев томонидан асос солинган Социал-демократик партия бош кароргохи ва “Апрель” телеканали студияси жойлашган. Канал собик президентнинг Куй-Тош кишлогидаги уйининг штурм килинишини ёритганди. Телеканал эфири узилгач, журналистлар вокеаларни интернетда ёритишни давом эттиришган.

liyzlr5_wcz9p8gx4qbdaoc3wucaofrv

Шунингдек, тергов собик президент тарафдорларини сурок килмокчи. 9 августда Социал-демократик партиянинг парламентдаги фракцияси депутатлари Асель Кодуранова ва Ирина Карамушкина хамда собик депутат Равшан Жээнбеков сурокка чакиртириш хакида чакирув когозлари олишган.

Партия сиёсий кенгаши аъзоси Фарид Ниязов Атамбоев уйида одамларни гаровга олиш иши буйича ушланган. Собик президентнинг тарафдорлари штурм вактида бир неча махсус жангчини гаровга олишганди. Фаридовдан ташкари, конунсизликка карши миллий штаб бошлиги Кияс Смалиев хам ушланган. Социал-демократик партия аъзоси Кундуз Жолдубаева бир кун ичида 2 марта сурок килинган, у ушбу иш буйича гувох сифатида утмокда. Юкорида исми тилга олинганларнинг барчаси июль охирида Атамбоевни куллаб-кувватлаш учун ташкил этилган халк штаби таркибига киришган.

Ички ишлар вазирлигига сурокка Атамбоевнинг угли Сейитбек Атамбоев хам чакиртирилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

unnamed

Хитой “куринмас” кирувчи самолётини илк бор намойиш килди

Хитойнинг Чжухай шахрида уз ишини бошланган авиакургазмада хитойлик авиасозлар томонидан яратилган J-20 туридаги “куринмас” кирувчи …