Главные новости
Главная / Сиёсат / Киргизистон билан чегарадаги можаро сабаби маълум килинди
<

Киргизистон билан чегарадаги можаро сабаби маълум килинди

Узбекистон Республикаси ташки ишлар вазирлиги 31 май куни Узбекистон-Киргизистон давлат чегараси «Чашма» участкасида руй берган можаро буйича баёнот берди.

Фото: RFE / RL

«Вокеа сабабларини икки томон расмий шахслари урганиши шуни курсатдики, «Чашма» булогининг арикларини биргаликда тозалаш пайтида юзага келган бахслашув натижасида икки мамлакатнинг айрим фукаролари уртасида можаро келиб чиккан», дейилади Узбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Ходиса натижасида икки томондан хам жабрланганлар бор. Уларга зарур тиббий ёрдам курсатилган.

Икки мамлакатнинг чегарадош вилоятлари рахбарларининг музокаралари натижасида вазият тулик назоратга олинди. Томонлар бундан кейин олдиндан келишувсиз тозалаш ишларини олиб бормасликка келишиб олишган.

«Таъкидлаш жоизки, «Чашма» булоги Узбекистон Республикаси ва Киргизистон Республикаси ахолисини ичимлик ва сугориш суви билан таъминлайди. Узаро манфаатларни инобатга олган холда «Чашма» булогидан биргаликда фойдаланиш тугрисида келишув мавжуд.

2020 йил 1 июнь куни соат 09:00да Узбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг Киргизистон Республикаси хукумати рахбари в.б. К.Боронов билан учрашуви булиб утди.

Учрашувда икки томонлама хамкорликка оид кенг куламли масалалар мухокама килинди. Трансчегаравий хамкорликни ривожлантириш ва чегарада юзага келадиган муаммоларни дустлик, яхши кушничилик ва стратегик шериклик рухида, шунингдек, Узбекистон Республикаси ва Киргизистон Республикаси уртасида 2017 йил 6 октябрда имзоланган Чегара худудида ишонч чоралари буйича Битим коидаларига мувофик хал килиш тугрисида келишувга эришилди.

Хукумат рахбарлари якин вакт ичида Иктисодий хамкорлик буйича хукуматлараро комиссия йигилиши ва Узбекистон Республикасининг чегарадош вилоятлари хокимлари ва Киргизистон хукуматининг чегараолди худудларидаги ваколатли вакиллари Кенгашини утказишга келишиб олдилар», дейилади вазирлик хабарида.

Фото: Киргизистон хукумати

Икки мамлакат делегациялари рахбарлари биргаликда махаллий ахоли билан хам учрашув утказган.

Бундан аввалрок Киргизистон Согликни саклаш вазирлиги чегарадаги можародан сунг 25 киши Айдеркен шахридаги касалхонага ёткизилгани хакида хабар берганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистон яна карантинга кайтмокда

Узбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика буйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси карорига кура, …