Главные новости
Главная / Сиёсат / Киргизистон Риштон-Сух йулини ЕОИИ туфайли ёпган. Узбекистон йулни киска муддатда очиш масаласини куйди
<

Киргизистон Риштон-Сух йулини ЕОИИ туфайли ёпган. Узбекистон йулни киска муддатда очиш масаласини куйди

1 июнь куни бош вазир Абдулла Ариповнинг Фаргона вилояти Сух туманида махаллий ахоли билан утказган учрашувида фаоллар Киргизистон худуди оркали Узбекистонга утишда юзага келадиган кийинчиликлардан шикоят килишди.

«Кеча руй берган холат юртимизга ярашмайди. Президентимиз кушни мамлакатлар билан хамкорлик йулини танламокда.

Мухтарам президентимиз топшириги буйича келдик. Муаммолар талайгина. Утган йили хам Риштон-Сух йулини очиш масаласини куйгандик. Икки кун ишлади, кейин ёпилди.

Бугун бунинг учун Киргизистон делегацияси рахбари (Киргизистон бош вазирининг биринчи уринбосари Кубатбек Боронов – тахр.) узр суради. Улар Евроосиё иттифокига аъзо булгани учун, уларнинг талаби билан ёпишга мажбур булган. Хабаринглар бор, Узбекистон хам иттифокка кузатувчи сифатида аъзо буляпти. Кузатувчи хам хамма хукукларга эга булади.

Бугун биз Киргизистон томонига биринчи булиб Риштон-Сух йулини киска муддатда очиш масаласини куйдик. Бу дегани Фаргонага олиб борувчи йул 80 километрга кискаради. Энди у давлат рахбарига бориб айтади.

Мен хам президентга бу ердаги гаплар буйича хисобот бераман. Барча таклифларни мужассам килиб президентимизга киритамиз. Мухтарам президентимиз шу хафта Фаргонага келадилар. Сизларнинг олдиларингизга менинг уринбосарларим келади… бу ерда куп муаммолар бор экан… биринчи навбатда йуллар масаласи ёмон экан.

Бу масалани шундай хал киламиз: миграцияга кета олмаган ёш йигитларимиз куп. Шулардан бригадалар тузилади, ойлик туланади, курилиш материаллари берилади, узларинг курасизлар, талаб битта, сифатли булсин.

Иккинчи масала, Киргизистон худудидаги яйловлардан фойдаланиш масаласи. Бу масалани хам куйдик. Киргизистон томони бу масалани хам киска муддатда хал килишга ваъда берди. Яна гаплашамиз.

Кейинги масала Чашма булок масаласи. У чашма бу муъжиза, инсонларга яратган эгам томонидан берилган неъмат. Шунинг учун, бу мукаддас чашмадан хам бизнинг фукаролар, хам кушни республика фукаролари фойдаланишга хакки бор. Бу жойни чиройли худудга айлантирамиз. Ундан хамма бирдек фойдаланади. Сувда кимдир чумилмаслиги учун панжара билан чиройли килиб ураб куямиз. Уни тозалаш керак булганда, Узбекистондан уч, Киргизистондан уч вакил кириб карайди.

Шу хафтада уринбосарларим келиб Сухдаги ижтимоий масалаларни урганиб, хал килишади. Мен касалхонага бордим, куп ускуналар йук экан. Согликни саклаш вазирига топширик бердим, замонавий ускуналар олиб келинади», деган бош вазир.

Ижтимоий тармокларда таркалган видеоларда ахоли вакиллари махаллий рахбарлар фаолиятидан норозилик билдиришган. Бош вазир бу масала хам куриб чикилиши, бу буйича ортикча босим утказмасликни сураган.

Шундан сунг махаллий ахоли вакилларидан бири хокимлар яйловларни ундан олиб бунисига сотишидан шикоят килган. Бош вазир Фаргона вилояти хокими Шухрат Ганиевга мурожаат килмокчи булганида сухликлар бакир-чакир килиб, кескин норозилик билдиришган.

Шундан сунг бош вазир ахолини тинчлантиришга уринган, махаллий рахбарлардан шикоят килган фаол хажга юборилиши, у яйловлар буйича назорат кенгаши раиси булишини айтган.

Яна бир фаол сузга чикиб, чегарадаги муаммолардан шикоят килиб, Сух ва Фаргона водийсини богловчи йулак (Яйпанга) килиб беришни сураган. Шунингдек, сув йуклиги, халк хокимдан норозилиги хакида гапирган.

Бош вазир бунга жавобан биринчи навбатда Риштон-Сух йулини очиш масаласи куриб чикилиши, ундан кейин Яйпанга йулак очиш масаласи уйлаб курилишини айтган.

  • Эслатиб утамиз, 2019 йил август ойи охирида Фаргона вилоятининг кушни Киргизистон Республикаси билан чегарадош барча назорат-текширувлари постлари очилганди. Жумладан, 30 август куни узок кутилган Риштон-Сух пости хам шу куни очилганди. Аммо бир кун утиб йул яна ёпилганди.
  • 2020 йилнинг февралида Ташки ишлар вазирининг биринчи уринбосари Илхом Неъматов Риштон-Сух йули ёпиклигини Киргизистон ЕОИИ аъзоси булгани учун уларда савдо режими бошкачароклиги билан изохлаганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистон яна карантинга кайтмокда

Узбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика буйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси карорига кура, …