Главная / Жамият / Кимлар муддатидан олдин пенсияга чикади?

Кимлар муддатидан олдин пенсияга чикади?

Узбекистон Республикаси “Фукароларнинг давлат пенсия таъминоти тугрисида”ги конунининг 7-моддасига асосан, ёшга доир пенсия олиш хукукига эркаклар 60 ёшга тулганда ва иш стажлари камида 25 йил булган такдирда, аёллар 55 ёшга тулганда ва иш стажлари камида 20 йил булган такдирда эга буладилар, дея хабар килмокда Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси.

m8hdv03uxsz9_hjworgb26efd8dn3lpz

Кайси холларда фукаролар муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чикишлари мумкин?

Эркаклар иш стажи (камида) 25 йил булган такдирда 58 ёшдан, аёллар иш стажи (камида) 20 йил булган такдирда 53 ёшдан, яъни белгиланган ёшдан икки йил олдин ёшга доир пенсияга чикиш хукукига “ишсиз” деб эътироф этилганда эга буладилар. Ушбу тоифага технологиядаги, ишлаб чикариш ва мехнатни ташкил этишдаги узгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг узгаришига олиб келган ишлар хажмининг кискарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар киради.

(“Фукароларнинг давлат пенсия таъминоти тугрисида”ги Конун 14-моддаси)

Фукаролар муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чикишлари учун Пенсия жамгармаси туман (шахар) булимига зарур хужжатларга кушимча равишда Узбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги туман (шахар) Ахоли бандлигига кумаклашиш марказининг шахсни ишсиз деб эътироф этиш тугрисидаги такдимномасини такдим этиши лозим.

Технологиядаги, ишлаб чикариш ва мехнатни ташкил этишдаги узгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг узгаришига олиб келган ишлар хажмининг кискарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган фукароларни ишсиз деб эътироф этиш Узбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирлиги ва Мехнат вазирлигининг 30.11.1998 йилдаги 2274/4 ва 1235/04-1-сонли карори билан тасдикланган “Алохида асосларга кура мехнат шартномаси бекор килинганда ишдан бушатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тугрисида Йурикнома” билан тартибга солинади.

Унга асосан, Бандликка кумаклашиш маркази томонидан ишсиз деб эътироф этилган ва муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чикиш хукукига эга булган фукароларга такдимнома расмийлаштиради ва 5 кун муддат ичида тегишли бюджетдан ташкари Пенсия жамгармасининг туман (шахар) булимига топширади.

Бандликка кумаклашиш маркази томонидан берилган такдимнома, бюджетдан ташкари Пенсия жамгармасининг туман (шахар) булими томонидан муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашга асос булиб хисобланади.

Фукароларнинг муддатидан олдин пенсияга чикиш хукуки Узбекистон Республикасининг “Ахолини иш билан таъминлаш тугрисида”ги конунининг 25-моддасида хам мустахкамланган.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …