Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Ким бизнесни текшириши мумкин?
<

Ким бизнесни текшириши мумкин?

Конун хужжатлари таъсирини бахолаш тизими порталида Назорат килувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектларида текширувлар утказиш хукукини бериш юзасидан аттестациядан утказиш тартиби тугрисидаги низом лойихаси такдим этилган.

Хужжатни ишлаб чикиш президентнинг 27.07.2018 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларининг хукуклари ва конуний манфаатларини химоя килиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги ПФ–5490-сон фармонида назарда тутилган. Эслатиб утамиз, хужжат билан тадбиркорлик субъектларида текширувлар утказиш тизими ва тартибига жиддий узгартиришлар киритилган, деб ёзади Norma.

Хар бир назорат килувчи орган аттестациядан утказиладиган ходимлар сони, уларга куйиладиган касбий талаблар, шунингдек аттестациядан утказиш даврийлигини (3 йилда камида 1 марта) мустакил равишда белгилайди.

Бунинг учун идора рахбари бизнесни текшириш мажбуриятига эга булмаган 5 нафар ходимдан иборат доимий фаолият юритувчи аттестация комиссиясини ташкил этади. Комиссия раиси – орган рахбари, кадрлар билан ишловчи булинма эса ишчи орган хисобланади. Унинг таркибига прокуратура органлари, тадбиркорлик субъектлари ва ССП вакиллари албатта киритилади. Муассасанинг минтакавий булинмаларида худудий ёки минтакалараро аттестация комиссиялари ташкил этилиши мумкин.

Аттестациядан утказиладиганлар руйхатига тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув утказиш хукукига эга булган, рухсатномасининг муддати утган ёки бир ойдан кейин тугайдиган барча ходимлар, шунингдек илк бор бундай хукукни олиши таклиф этилаётган ходимлар киритилади. Хар бир мутахассис хакида хизмат характеристикаси, маълумоти, иш стажи ва малака оширганлиги тугрисидаги хужжатлар нусхалари илова килинган маълумотнома-объективка такдим этилади.

Ходимнинг узи камида 2 хафта олдин булажак аттестация хакида тилхат олиб хабардор килинади. Аттестация юзма-юз сухбат утказиш шаклида утказилади. Саволлар текширувлар сохаси, «хавфни тахлил этиш» тизимига доир норматив-хукукий хужжатлар билан боглик булади. Вазиятга оид вазифалар – казуслар берилиши мумкин. Электрон мосламалар, маълумотнома, махсус ёки бошка адабиётлар, кандайдир ёзувлардан фойдаланиш такикланади. Комиссия йигилишига бегона кишилар кириши ман этилади. Жараён аудио ва видео оркали кайд этилади.

Аттестациядан утказилаётган хар бир ходим буйича оддий купчилик овоз билан очик овоз бериш йули оркали, хизмат характеристикаси ва берилган саволларга жавоблар инобатга олинган холда карор кабул килинади. Аттестациядан утган ходимга кейинги аттестациядан утказиш муддатигача тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар утказиш хукукини берувчи махсус гувохнома берилади.

Лойиха узгартирилиши, унга кушимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1fb656eGaLNLdoziCQpzPSlpdRpYlUKf

Нон компенсациясига канча маблаг ажратилгани маълум килинди

Фото: Молия вазирлиги Нон компенсация туловлари учун 2019 йилда республика бюджети хисобидан 604 млрд. сум …