Главная / Жамият / Ким ва кандай тартибда харбий кафедрага кабул килинади?

Ким ва кандай тартибда харбий кафедрага кабул килинади?

Фото: Norma.uz

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги карори билан олий таълим муассасаларининг харбий тайёргарлик укув булинмалари тугрисидаги Низом тасдикланди.

Кайд этилишича, резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлайдиган харбий тайёргарлик укув булинмалари уз макомига кура, Мудофаа вазирлиги олий харбий таълим муассасаларига тенглаштирилади. ОТМнинг кундузги булимида укиётган эркак талабалар, шунингдек тиббий ОТМ талабалари жинсидан катъий назар харбий тайёргарликдан утадилар. Харбий тайёргарликка 27 ёшгача булган, саломатлиги буйича харбий хизматга ярокли ва саралаш танловидан утган талабалар жалб этилади.

Харбий тайёргарлик укув булинмаларида ОТМ талабалари орасидан резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш куйидагича ташкил этилади:

“Чакириккача харбий таълим” йуналиши буйича мутахассислар тайёрлайдиган харбий таълим факультетларида – 2 йил давомида, 2 ва 3-курсларда;

тиббий ОТМ харбий кафедраларида – 2 йил давомида бир йил, 3 ва 4-курсда;

колган ОТМ харбий кафедраларида – бир йил, 3-курсда.

Талабалар харбий тайёргарликдан утиш учун танлов асосида саралаб олинади:

“Чакириккача харбий таълим” йуналиши буйича мутахассислар тайёрлайдиган харбий таълим факультетларида – абитуриентларнинг ОТМга укишга киришида утказиладиган касбий (ижодий) имтихон давомида;

тиббий ОТМ харбий кафедраларида – ОТМда таълим олишнинг иккинчи курси охирида саралаш танлови жараёнида;

колган ОТМ харбий кафедраларида – ОТМда иккинчи курс охирида саралаш танлови жараёнида.

Касбий (ижодий) имтихон топширишга Узбекистон фукароси булган; шахсий аризаларига биноан (ОТМ ректори номига, узи ёзган) ихтиёрий равишда харбий тайёргарликни уташ истагини билдирган абитуриентларга рухсат берилади.

Саралаш танловига: Узбекистон фукароси булган; шахсий аризаларига биноан (ОТМ ректори номига, узи ёзган) ихтиёрий равишда харбий тайёргарликни уташ истагини билдирган; саломатлиги буйича харбий хизматга ярокли талабаларга рухсат берилади.

Куйидагилар харбий тайёргарлик укув булинмаларида таълим олиш учун талабаларни саралаш танловининг асосий мезонлари хисобланади:

тиббий курик;

шахсий-рухим урганиш;

ОТМда таълим олиш жараёнида узлаштирилган билим даражаси натижалари;

умумжисмоний тайёргарликни бахолаш;

чакириккача бошлангич тайёргарлик дастури буйича билим даражасини бахолаш.

Талабаларнинг харбий хизматга яроклилигини текшириш буйича тиббий курик ОТМ жойлашган жойдаги мудофаа ишлари буйича бошкарманинг (булим) тиббий комиссиялари томонидан харбий таълим факультети (харбий кафедра) бошлигининг суровномасига биноан белгиланган тартибда утказилади. Алохида психологик урганиш Мудофаа вазирлиги рухшунос мутахассислари томонидан тест утказиш оркали амалга оширилади. ОТМда таълим олиш жараёнида узлаштирилган билим даражасини бахолаш натижаси ОТМдаги харбий тайёргарлик укув булинмасига кабул килишдан олдинги укиш даврида тупланган баллар йигиндисидан ташкил топади. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлиги Мудофаа вазирлиги мутахассислари томонидан бахоланади. Чакириккача бошлангич тайёргарлик буйича билим даражаси тест утказиш усули ёрдамида бахоланади.

Харбий тайёргарлик

Талабалар харбий тайёргарлик укув булинмасига саралаш танлови натижалари буйича кабул килинади. ОТМ талабаларининг харбий тайёргарлиги учун 528 соат, шу жумладан ОТМдаги аудитория машгулотлари учун 450 соат ва укув йигинлари учун 78 соат вакт ажратилади. Машгулотлар харбий таълим факультети бошлиги томонидан урнатилган кун тартибига мувофик харбий кун усулида утказилади. Бунда укув машгулотлари учун кунига 6-8 соат ажратилади. Укув йигинларининг давомийлиги 15 календарь кунни ташкил килади.

Харбий тайёргарлик буйича якуний давлат аттестациясини топширган ва бакалавриатнинг тулик курсини муваффакиятли якунлаган талабаларга белгиланган тартибда “лейтенант” харбий унвони берилади ва улар хакикий харбий хизматга чакирилади ёка резерв ёхуд захирага утказилади.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …