Главная / Спорт / Киличбозлик буйича Жахон кубогида Узбекистон термаси илк марта кумуш медални кулга киритди

Киличбозлик буйича Жахон кубогида Узбекистон термаси илк марта кумуш медални кулга киритди

02

Нафакат Узбекистон, балки Марказий Осиёда илк маротаба ташкил этилган киличбозликнинг сабля йуналиши буйича усмир кизлар уртасидаги Жахон кубоги уз якунига етди. 17-18 ноябрь кунлари Тошкентдаги гимнастикага ихтисослаштирилган Республика олимпия захиралари спорт мактаби мажмуаси мусобаканинг яккалик ва жамоавий бахсларига мезбонлик килди.

Кимматли рейтинг очколарини такдим этувчи турнирда 14 мамлакатдан 53 нафар спортчи иштирок этди. Узбекистон терма жамоаси энг куп – 13 вакил билан, Россия термаси эса 12 спортчи киз билан катнашди.

Биринчи куни спортчилар яккалик беллашувларини утказишди. Унда узбекистонлик спортчилар муваффакиятли катнаша олишмади. Олтин медаль болгариялик Йоана Илиевага насиб этди, 2-6-уринларни россиялик спортчилар банд этишди. Узбекистон вакиллари орасидан Зайнаб Дайибекова энг яхши натижани кайд этди: 19 ноябрда 16 ёшини карши оладиган спортчи 9-уринни эгаллади. У юкори унликка кира олган ягона мезбон атлет булди. Умуман, 14 очкодан 32 очкогача рейтинг очколарини берувчи энг яхши 8 та уриннинг 6 таси россиялик киличбоз кизлар томонидан банд этилганини кайд этиш лозим.

Бугунги жамоавий беллашувларда Узбекистон усмирлар терма жамоаси уз тарихида илк маротаба Жахон кубоги финалига кадар етиб бора олди. Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Шахноза Тогаймуродова ва Ойсулув Уснаддиновадан иборат терма жамоа чорак финалда Молдова вакилларини маглуб этди ва финал учун кечган бахсда Германия термаси устидан галаба козонди. Шундан сунг мезбонлар олтин медаль учун бахсда Россия термасига карши подиумга кутарилди. Финал бахсининг олтинчи раундига кадар хисобда олдинда борган узбекистонлик кизлар якунда 38:45 хисобида имкониятни бой беришди ва кумуш медаль сохибасига айланишди.

Натижада Россия терма жамоаси 64, Узбекистон спортчилари эса 52 рейтинг очколарига эга булди. Кучли учликни Германия (40 очкони кулга киритди) термаси якунлаб берган булса, кейинги уринлар Болгария, Молдова, Козогистон ва Исроил жамоаларига насиб этди. Кеча яккалик бахсларида 9-уринни олган Зайнаб Дайибекова ва 14-уринни банд этган Севинч Исмоилова уз хисобларига 8 очкодан кушиб куйишди.

Жахон кубогида кайд этилган натижалардан сунг Узбекистон жахон рейтингида 12-уринга кутарилиб, Осиё китъасида кучли учликка кириб олди.

Кайд этиш жоиз, Узбекистон ва Германия термалари уртасида кечган ярим финал беллашуви вактида узбек киличбозининг шпагаси синиб колиши окибатида ракиб вакиласи умров сохасидан жарохат олди. Шу боисдан бахс бир неча дакикага кечиктирилди, шикастланган немис спортчиси кейинрок такдирлаш маросимида хам иштирок этмади (Германия учинчи урин учун бахсда Болгарияни маглуб этиб, шохсупанинг учинчи погонасидан жой олди).

Маълумот учун, Жахон кубоги – Халкаро Киличбозлик Федерацияси (FIE) томонидан хар йили уч йуналишда (рапира, шпага, сабля) ташкил этиладиган мусобака булиб, у 1982 йилдан буён утказиб келинади.

Эслатиб утамиз, бу ноябрь ойида Тошкентда ташкил этилган иккинчи халкаро киличбозлик турнири булди. Утган якшанба Узбекистон пойтахти шпага буйича эркаклар уртасида «Сателлит» мусобакасига мезбонлик килган эди.

Яна маълумот

habib-1

Нурмагомедов уни куркок деб атаган жангчига жавоб кайтарди

Аралаш йуналиш (ММА) буйича жангчи Хабиб Нурмагомедов уни куркок деб атаган америкалик Нэйт Диасга жавоб …