Главные новости
Главная / Жамият / Кийнокка солиш, шафкатсиз ва гайриинсоний муомалада булиш
<

Кийнокка солиш, шафкатсиз ва гайриинсоний муомалада булиш

Кийнокка солиш, шафкатсиз ва гайриинсоний муомалада булиш холатлари буйича Омбудсманга мурожаатлар охирги 4 йилда 7 баробарга ошди

2020 йилда Омбудсманга Узбекистон Республикаси фукаролари, хорижий давлатлар фукаролари ва омбудсманлари, фукаролиги булмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошка юридик шахслардан жами 14 624 та (2019 йилда 12 822 та) мурожаат келиб тушган.

Бу хакда Олий Мажлис Конунчилик палатаси фракцияларида булиб утган Омбудсманнинг 2020 йилги фаолияти якунларига багишланган хисоботида маълум килинди, дея хабар бермокда Kun.uz мухбири.

Инсон хукуклари буйича вакил (омбудсман) номига келиб тушган мурожаатларнинг 1 563 таси камокда саклаш жойларидаги шахслар ва уларнинг кариндошлари томонидан йулланган.

Бу мурожаатларнинг 485 таси почта, 483 таси камокда саклаш жойларида урнатилган «Омбудсман кутиси», 293 таси Омбудсманнинг «Ишонч телефони», 238 таси Омбудсман хузурида Миллий превентив механизм доирасида фаолият олиб борувчи жамоатчилик вакилларидан иборат булган Эксперт гурухи томонидан утказилган мониторинглар давомидаги сайёр кабуллар, 43 таси Омбудсман томонидан утказилган шахсий кабуллар, 12 таси Омбудсманнинг электрон сайти ва 9 таси Президент виртуал кабулхонаси оркали келиб тушган.

Мурожаатларнинг 405 таси Бош прокуратурага, 390 таси Олий судга, 212 таси Ички ишлар вазирлигига, 63 таси Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлигига хамда махаллий давлат хокимияти органларига, 493 таси бошка мутасадди вазирлик ва идораларга юборилган.

Камокда саклаш жойларидаги шахслар ва уларнинг кариндошлари томонидан келиб тушган мурожаатларнинг 650 таси ёки 41,6 фоизи Омбудсман томонидан алохида назоратга олинган холда куриб чикилган ва каноатлантирилган.

Шунингдек, кийнокка солиш ва бошка шафкатсиз, гайриинсоний ёки кадр-кимматни камситувчи муомала хамда жазо турлари кулланилгани масаласида йулланган мурожаатлар сони охирги 4 йилда ортган. Хусусан, 2020 йилда 184 та ана шундай (2019 йилда 138 та, 2018 йилда 101 та, 2017 йилда 24 та) шикоят Омбудсман номига келиб тушган.

Ушбу шикоятларнинг 95 тасида ёки 51,7 фоизи суриштирув, терговга кадар текширув ва тергов харакатлари давомида, 86 таси ёки 46,7 фоизи жазони ижро этиш муассасалари ва тергов хибсхоналарида хамда 3 таси ёки 1,6 фоизи ички ишлар органларининг вактинча саклаш хибсхоналарида руй берган.

  • Куни кеча Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев ЖИЭМлардаги кийноклар мавзусида фикр билдирган эди.
  • Депутатнинг айтишича, камокхоналардаги кийнок холатлари аникланмай колаётганининг сабабларидан бири – бу борада тегишли хулосани берувчи тиббиёт ходимлари Ички ишлар вазирлигига буйсунишидир. Камокхоналардаги тиббиёт ходимларини ИИВ эмас, Согликни саклаш вазирлиги буйсунувига утказиш хакида утган йили омбудсман киритган таклиф очик колган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узини махалла раиси сифатида таништириб, Сергелидан имтиёзли нархларда уй олиб беришни ваъда килган шахсга жиноят иши кузгатилди

Тошкент шахри Сергели туманида имтиёзли нархларда турар жой хонадонларини олиб бериш эвазига 9 минг долларни …