Главные новости
Главная / Маданият / Кичик сабокнинг катта мукофоти
<

Кичик сабокнинг катта мукофоти

sabokАбдуллох ибн Марзук жуда бадавлат эди. У мол-дунёси куплигидан сармаст эди. Бир куни уйин-кулгига берилиб, пешин, аср ва шом намозларини казо килди. Хар намоз вактида жория уни огохлантирса-да, бепарво булди. Хуфтон намози киргач, жория яна огохлантирди. Аммо у кулок солмади. Шунда жория Абдуллох ибн Марзукнинг оёгига кичик чугни ташлади. У курканидан урнидан сакраб турди. Жахл ила жорияга ушкираб кетди:

– Бу нимаси? Кузингга карамайсанми?

Жория:

– Хожам, кичик бир чугнинг азобига чидолмас экансиз, охират азобига кандай чидайсиз? – деди.

У мулзам булди. Жориянинг сабоги уни йиглатди. У туриб намозларини укиди. Жорияларни озод килиб, мол-мулкини садака килди. Узи эса бакколчилик билан тирикчилик кила бошлади. Бир куни Суфён ибн Уяйна ва Фузайл ибн Иёз унинг хузурига кирганларида уни тагида тушаксиз, бошининг остида эса бир гиштдан бошка хеч нарса йук холатда куришди. Суфён ибн Уяйна ундан:

– Бирор бир киши Аллох учун бирон нарсани тарк килса, албатта, Аллох таоло унинг урнига бошка нарсани эваз килиб беради. Аллох учун тарк килган нарсангиз эвазига У Зот сизга нима берди? – деб суради.

Абдуллох ибн Марзук:

– Мана шу холатимга рози булишни (яъни, ризоликни) берди, – деб жавоб килди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …