Главные новости
Главная / Жахон / Керчь шахри ахолиси коллежга килинган хужум курбонлари билан видолашмокда
<

Керчь шахри ахолиси коллежга килинган хужум курбонлари билан видолашмокда

Видолашув маросимига минглаб керчликлар келди.
Видолашув маросимига минглаб керчликлар келди.

Россия томонидан аннексия килинган Крим яриморолининг Керчь шахри ахолиси политехника коллежида юз берган отишма ва портлаш курбонлари билан видолашмокда. 17 октябрь куни амалга оширилган хужум курбонлари сони 21 га етди.

Шахарнинг марказий майдони хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Майдонга курбонлар хотирасига гул куйиш учун уларнинг дустлари, кариндошлари, хамкасблари, расмийлар хамда минглаб шахар ахли келди.

Кремль назоратидаги Крим рахбари Сергей Аксенов:

– Кримнинг замонавий тарихи энди икки булинади, 17 октябрдан олдинги ва кейинги хаёт, – деди.

Аксенов марказга олиб келинган 17 тобутга гул куйди ва курбонларнинг кариндошлари билан сухбатлашди. Бунинг ортидан халок булганлар исми бир-бирдан укилди ва дафн мессаси бошланди.

Аввалрок расмийлар курбонларнинг аксари Керчь шахрида дафн килинишини, колганлари эса уз ватанларида, хусусан, турт нафар курбон Краснодар улкасида, биттаси эса Челябинск вилоятида кумилишини билдирган эди.

Халок булганларнинг бири мусулмон булган ва у ислом урф-одатларига биноан 18 октябрь куни дафн этилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Ned5JuMvkZvIdqgfdSvozJ2HNhGNJd-P

Табиат ёнгинлари боис бутун Калифорнияда фавкулодда холат эълон килинди

Аввалрок Сонома округи шерифи офиси йирик табиат ёнгини сабабли 180 минг киши эвакуация килинишини эълон …