Главная / Маданият / Кенг таркалган хурофот

Кенг таркалган хурофот

hurofotБидъат ва хурофот жамиятимизда илдиз отиб, хам диний, хам дунёвий урф-одатларимизга коришиб кетган. Купчилик, айникса, суннат билан бидъатнинг фаркини ажрата олмайдиган кишилар хурофий ишларни Ислом дини одатларидан деб биладилар. Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам хурофий мункар ишларни коралаб, бундай деганлар: “Азайимхонлик, тумор такиш ва сехру жоду билан шугулланиш Аллохга ширк келтириш билан баравардир”.
Минг афсуски, хозирги пайтда бошига бирор ташвиш тушган ёки бирор нарсасини йукотган айрим кишилар дарров фолбин хузурига бориб, фол очтиришга, “иссик-совук” килдиришга, унинг айтганларини бажаришга урганиб колишган.
Сехр, яъни кузбуямачилик, “иссик-совук” килишлар катта гунохдир. Сехр килингани учун олинадиган хак хам шариатда таъкикланган. Аллох таолонинг изни булмаса, шайтон хеч кимга зарар етказа олмаслиги Куръони каримда баён килинган. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам сехрни етти халок этувчи улкан гунохлар каторида санаганлар. Мумин киши дунё ва охиратда пушаймон буладиган ишлардан сакланиши лозим.
Сехрга аралашиб юрган гумрох кимсалар ишларида аксарият кисми ширк ва куфр сузларни куллайдилар. Вахоланки, ким имон шартларидан бирини рад этса, кофир булади. “Иссик-совук” Аллох таоло такдирига таъсир этади, деб эътикод килиш ширкдир.
Дуохонлик, азайимхонлик, дам солиш каби одатлар кадимдан хамма халкларда мавжуд. Бу нарсалар ичида шаръан рухсат этилган ва рухсат этилмаганлари бор. Ислом таълимоти бу ишлардан шариатга зидларини таъкиклаган, мос келадиганларини аниклаб берган. Масалан, касалга ёки бошига бирон ташвиш тушган кишига оятлардан укиб дам солиш, хадисларда келган дуоларни укиб шифо тилаш жоиз, балки суннатдир. Аммо куфроний сузлар, маъносиз тукима дуоларни укиб дам солиш таъкикланади. Ибн Хажар Аскалоний рахматуллохи алайх сузига кура, уламолар дам солишнинг учта шарти борлигига ижмо килишган:

1. Аллохнинг Каломи, исм ва сифатларидан укиш;

2. Араб тили ёки бошка тилда булса хам, маъноси маълум ва шаръий булиши;

3. Дуо ва дам солишнинг узи мустакил таъсир килмайди, балки Аллохнинг изни ва такдири билан таъсир килади, деб ишониш.

Демак, оиламиз тинч ва омон булиши, айникса, янги турмуш курган ёш келин-куёвлар узаро мехр-мухаббат ва инокликда яшашлари, мукаддас оила кургонининг янада мустахкам булиши учун фолбинларга ишонмасликлари, уларга мурожаат килмасликлари зарур.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …