Главная / Жамият / Каттакургонлик аëлни тахкирлаганИИБ ходими устидан суд давом этмокда

Каттакургонлик аëлни тахкирлаганИИБ ходими устидан суд давом этмокда

Самарканд вилояти Каттакургон шахрида милиция ходими аëлни кийимларини ечишга мажбурлади ва сукди
Самарканд вилояти Каттакургон шахрида милиция ходими аëлни кийимларини ечишга мажбурлади ва сукди

Узбекистон Олий суди матбуот хизматининг махаллий нашрларга билдиришича¸ Жиноят ишлари буйича Самарканд вилоят судида Каттакургон шахар Ички ишлар булимининг собик тезкор ходими Санъат Умаров устидан махкама жараëни давом этмокда. Махкама¸ айтилишича октябрь ойида бошланган.

30 яшар Умаров Санъат Умаров Узбекистон Жиноят кодексининг 206-модда 1-кисм (Хокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чикиш), 235-модда 2-кисм «а», «з» бандлари (кийнокка солиш ва бошка шафкатсиз, гайриинсоний ёки кадр-кимматни камситувчи муомала хамда жазо турларини куллаш) ва 241−1-моддасида (жиноятни хисобга олишдан касддан яшириш) кузда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмокда.

Озодлик радиоси 3 июнь куни Каттакургон шахар ИИБда Санъат Умаров ва бошкаларнинг угирликда гумон килиб олиб келинган аёлни тахкирлаб, ечинишга мажбурлагани видеосини эълон килгани ортидан прокуратура мазкур ходиса юзасидан жиноят иши очган эди.

Узбекистонликлар орасида шов-шувга сабаб булган бу вокеа ортидан Каттакургон ва республика ишлар ишлар тизимида кенг куламли кадр узгаришлари килинди.

Айни пайтда¸ Санъат Умаров тахкирлаган аëл¸ махаллий нашрларга кура¸ октябрь ойи охирида угирлик содир этганликда гумон килиниб кулга олинган.

Хозирча расман тасдикланмаган маълумотга кура¸ бу ишни Окдарë туман ИИБ тергов килмокда.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …