Главные новости
Главная / Жамият / Каттакургонда ёш эр-хотин ис газидан халок булди
<

Каттакургонда ёш эр-хотин ис газидан халок булди

Самарканд вилоятининг Каттакургон тумани Каттакурпа махалласида икки фарзанднинг ота-онаси булган эр-хотин ис газидан захарланиб, халок булди. Уларнинг 5 ва 7 ёшли фарзандлари бувисиникида булгани сабаб омон колган. Туман Ички ишлар булими фожиа юзасидан суриштирув олиб бормокда.

Мархум эр-хотиннинг кариндошларидан бири Озодликка 7 ноябр куни булиб утган вокеани сузлаб берди.

– Хозир кунлар совиди. Кишлокда отопления йук. Одамлар газ баллон билан ёки кумир ёкиб уйини иситади. Эр-хотин газда ишловчи горелкани ёкиб ухлашган, кайтиб туришмаган. Икки угли етим колди, – дейди мархум эр-хотиннинг исми сир колиши шарти билан Озодликка гапирган кариндоши.

Фавкулодда вазиятлар вазирлигининг Каттакургон туманидаги булими мутахассиси Озодликка газда ишловчи сув иситиш ускунасига мури урнатилмаганлиги хамда уйда хаво алмашиш туйнуги булмаганлиги окибатида, табиий газ чала ёниши ва ис гази хосил булиши юзага келган булиши мумкинлигини айтди.

– Биз бу ходисани урганяпмиз. Дастлабки хулоса иситиш анжомларидан нотугри фойдаланиш. Хозир биз ахолига иситиш ускуналаридан фойдаланишда техника хавфсизлиги коидаларига риоя килишни каттик тавсия киляпмиз, озгина хато инсон умрига нукта куйиши мумкин, – дейди ФВВ мутахассиси.

Лекин совукдан жон саклаш умидидаги одамлар бу каби огохлантиришларга кулок солмаяпти.

Газ таъминотидан узилган ёки газ бормаётган кишлокларда одамлар уз билганича уйни иситиш йулларини кура бошлаган.

Узбекистонда истиш мавсуми кириши билан ис газидан захарланиш куп булади.

Узбекистон Ички ишлар вазирлиги хабарига кура, шу хафта бошида Тошкент вилоятининг Бустонлик туманида бир аёл ис газидан захарланиб вафот этган.

“Пенсионер кампир икки нафар вояга етмаган набиралари билан бирга ухлаб ётганида уйи ошхонасига урнатилган газ ёрдамида иситиладиган сув иситиш мосламасидан (АГВ) сизиб чиккан ис газидан захарланган. Ис гази хонадан мури чикарилмаганлиги сабабли уй ичига тупланган ва натижада кампир захарланиб вокеа жойида вафот этган, набиралари эса касалхонага ёткизилган”, – дейилади ИИВ билдирувида.

Эслатиб утамиз, 31 октябрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида бир кечада бир оиланинг турт фарзанди ис газидан уткир захарланиб вафот этганди.

Вокеадан сунг хукумат махсус комиссияси тузилди.

Айни пайтда Узбекистон Фавкулодда вазиятлар вазирлиги кириб келаётган иситиш мавсумида газ ва бошка мукобил ёкилги анжомларидан хавфсиз фойдаланиш коидаларига амал килишни, кулбола ва сертификатланмаган иситиш анжомларидан фойдаланмасликни талаб килмокда.

“Ис газидан захарланишдан узингиз ва якинларингизни асранг”, – дейди Озодлик сухбатлашган ФВВ мутахассиси.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Асакада тиббиёт ходимларига берилган мукофот пуллари нега кайтариб олиняпти?

Андижон вилояти Асака тумани тиббиёт бирлашмасига карашли тез тиббий ёрдам булими ходимларига туланган мукофот пули …