Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Катор вилоятларда хам жамоат транспорти харакати тухтатилмокда
<

Катор вилоятларда хам жамоат транспорти харакати тухтатилмокда

Коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида 22 мартдан Тошкентда жамоат транспортларига куйилган вактинчалик такик 23 мартдан бошлаб катор вилоятларда хам турли шаклларда амал кила бошлайди.

Душанбадан бошлаб янги чекловлар киритилиши хозирча Хоразм, Кашкадарё ва Наманган вилоятларида расман эълон килинди.

Шунингдек, 24 мартдан бошлаб, вилоятлардан Тошкент шахрига ва пойтахтдан вилоятларга жамоат транспорти катновлари тухтатилиши режалаштирилмокда.

Хоразм вилояти

23 мартдан бошлаб Хоразм вилоятида туманлараро йуналишлардаги автобус ва йуналишли такси катновлари харакати тухтатилади. Бу хакда Хоразм вилояти хокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Урганч ва Хива шахарларида автобус катновлари 70 фоизга кискартирилган холда амалга оширилади. Бошка барча туманлардаги автобус катновлари тухтатилади.

Жамоат транспорти урнига вактинча вилоят Санитария эпидемиология осойишталик маркази (СЭОМ) томонидан махсус дезинфекция килинган таксилар харакатланади.

Хар бир йуналишсиз таксига СЭОМ томонидан дезинфекция килингани хакида маълумотнома берилади.

Шунингдек, барча такси эгаларидан йул хакини сунъий равишда ошириб юбормай, нархларни муътадил саклаш суралади», – дейилади хабарда.

Кашкадарё вилояти

23 мартдан бошлаб Кашкадарё вилояти худудида хам мулкчилик шаклидан катъий назар барча ташувчилар томонидан йуналишли маршрутлар (автобуслар, микроавтобуслар, Damas)да катновлар вактинча тухтатилади.

«Йуналишсиз такси хайдовчиларидан транспорт воситасини дезинфекция килиб фаолиятга чикишларини, йул кира нархини асоссиз ошириб юбормаслик суралади», – дейилади Кашкадарё вилояти Транспорт бошкармаси хабарида.

Наманган вилояти

Вилоят хокимининг фармойиши билан, 23 мартдан бошлаб, вилоят худудида йуловчи ташиш фаолияти билан шугулланувчи, мулкчилик шаклидан катъий назар «Дамас» русумли автотранспорт воситаларининг Наманган шахри худудида харакатланиши вактинчалик тухтатилади.

Фармойишга асосан, шахар худудида автобус, микроавтобус ва йуналишсиз такси транспорт воситаларини кунлик дезинфекция килган холда фаолиятга чикишлари катъий белгилаб куйилади.

Вилоятнинг тегишли ташкилотларига жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ва йуналишсиз таксиларни кунлик дезинфекция килган холда фаолиятга чикишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, йуналишсиз таксиларда йул кира нархини асоссиз равишда ошириб юборилмаслиги, дезинфекция килинган жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ва йуналишсиз таксилардан ташкари, автотранспорт воситаларида йуловчи ташишга йул куйилмаслиги хам катъий назоратга олинади.

Тошкентга ва Тошкентдан автобус катновлари чекланиши кутиляпти

Республика махсус комиссияси курсатмасига кура, 24 март соат 00:01 дан бошлаб, Коракалпогистон Республикаси ва вилоятлардан Тошкент шахрига хамда Тошкент шахридан Коракалпогистон Республикаси ва вилоятларга амалга оширилаётган жамоат транспорти харакатини вактинчалик чеклаш режалаштирилмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

psAH39GUcU3_g7is4_3uHjxURvRPAcyx

«Давлат карзи: тахлил ва эркин фикр алмашинуви». «Мунозара клуби»дан махсус репортаж

13 июнь куни Узбекистон хукумати иктисодий блокининг «Мунозара клуби»да илк учрашув ташкил этилди. Kun.uz журналисти …