Главные новости
Главная / Жахон / Кашмирда граната портлаши натижасида камида ун киши жарохатланди
<

Кашмирда граната портлаши натижасида камида ун киши жарохатланди

Кашмирнинг Хиндистон назоратидаги кисмида жойлашган Анантнага шахрида шанба куни содир булган граната портлаши окибатида камида 10 киши жарохат олди. Бу хакда шахар полицияси хабар берди.

Хукук-тартибот идоралари вокеа хакида батафсил маълумот бермаяпти, факат жарохатланганлар орасида полициячи ва журналист борлигини билдирмокда.

Айни пайтда, махаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарига кура, гранатани Кашмирда фаолият юритаётган террористик гурухлардан бирининг аъзолари портлатган. Теракт хукумат биноларидан бири якинида содир этилган. Хозир жабрланганлар касалхонага ёткизилган булиб, уларнинг хаёти хавф остида эмас.

Полиция вокеани текшириш ва жиноятчиларни кидириш билан шугулланмокда. Портлаш худуди куршаб олинган, хукук-тартибот идоралари ходимлари вокеа гувохларини сурок килишмокда.

Кашмирда фаолият юритаётган экстремистик гурухларнинг хеч бири хозирча содир булган вокеа учун жавобгарликни уз зиммаларига олишмаган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

safrovnov

Сафроновнинг адвокатлари тергов сирини ошкор этмаслик тугрисида тилхат имзолашдан бош тортди

«Роскосмос» рахбарининг давлатга хиёнатда айбланаётган маслахатчиси, журналист Иван Сафроновнинг химоячилари тергов сирини ошкор этмаслик тугрисидаги …