Главные новости
Главная / Жамият / Кашкадарёда такси фаолияти хам такикланиши мумкин, Китобдаги пост тулик ёпилади — Зойир Мирзаев вилоят ахлига мурожаат килди
<

Кашкадарёда такси фаолияти хам такикланиши мумкин, Китобдаги пост тулик ёпилади — Зойир Мирзаев вилоят ахлига мурожаат килди

Бугун, 9 июль куни Коронавирус кириб келиши ва таркалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш буйича Кашкадарё вилояти махсус комиссиясининг навбатдаги йигилиши булиб утди.

Фото: Кашкадарё вилояти хокимлиги ахборот хизмати

Йигилишда вилоят хокими – вилоят махсус комиссияси раиси Зойир Мирзаев вилоят ахолисига мурожаатини укиб эшиттирди.

Хокимнинг сузларига кура, Кашкадарёда коронавирус юктириб олганларнинг 30 нафарида эпидемиологик занжир бир шифокор билан боглик.

«Касби шифокор булган фукаромиз карантин талабларига риоя этмаган холда жорий йилнинг 24 июнь куни кариндошиникида оилавий тадбирда ва депутатлар билан учрашувда иштирок этиб, 30 нафар фукарога вирус юкишига сабаб булди», – дея Зойир Мирзаевнинг сузларини келтирмокда хокимлик ахборот хизмати.


Фото: Кашкадарё вилояти хокимлиги ахборот хизмати

Мирзаев уз мурожаатида 10 июлдан 1 августгача Узбекистон микёсида катъий карантин жорий этиш буйича Республика махсус комиссияси карори талабларига тухталиб утди.

Унинг кайд этилишича, ушбу муддатда Кашкадарёда йуловчи ташиш фаолияти хам тухтатилиши мумкин.

«Йуловчи ташиш фаолияти билан шугулланиш лицензиясига эга булган йуналишсиз таксилар фаолиятига махсус талаблар асосида факатгина автотранспорт воситаси давлат руйхатидан утказилган худуд доирасида (Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахри микёсида) харакатланишга рухсат берилади. Бунда факатгина икки нафар йуловчиларни автотранспорт воситаси салони орка уриндигига утказилиши керак.

Агар Республика махсус комиссияси талаблари бажарилмаса, вилоят махсус комиссияси карори билан йуловчи ташиш фаолияти 1 августга кадар тулик тухтатилади», – деди Кашкадарё вилояти хокими.


Фото: Кашкадарё вилояти хокимлиги ахборот хизмати

Зойир Мирзаевнинг айтишича, оромгохларда ёзги таътилда дам олаётган болаларнинг барчаси эртагаёк уйига кайтарилади.

8 июль куни вилоятда коронавирусга чалинганлар сони кескин усган, 161та янги холат аникланиб, улардан 34таси ахоли орасидан чиккан эди. Вилоят рахбари колган 127 киши «Интер инжиниринг» компанияси ходимлари («Uzbekistan GTL» заводи курилишида ишлаётган) эканини маълум килди.

Хоким топшириги билан, Кашкадарёга кириб келадиган Китоб тумани  «Мингчинор» пости тулик ёпиладиган булди.

Кайд этилишича, «Кашкадарё ТВ»да хар куни соат 19:30да масъуллар иштирокида брифинглар ташкил этиб борилади. 10 июль кунги илк брифингда вилоят ИИБ ЙХХБ ва вилоят Согликни саклаш бошкармаси рахбарлари чикиш килади.

Вилоят комиссияси карорига асосан, 1 августгача Кашкадарёда умумий овкатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти тухтатилади, етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно.

Шунингдек, йул буйида, кучаларда, ахоли гавжум жойларда урик шарбати, квасс, морс ва чалоп, юриб музкаймок ва яхна ичимликлар, писта, тамаки махсулотлари (доналаб) хамда пишган озик-овкатларни сотиш катъиян такикланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

gSVsd8VHSBxWXbR-8yle8ewnTSf6MLc

Танловдан олинган ер: Окдарёда тадбиркор 4 йилдан буён кутмокда, низом бузилган, хокимлик уз даъвосини узгартирган

Самарканд шахридан Улугбек Мансуров тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиш максадида ер олиш учун бундан турт йил …