Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Кашкадарёда далани пайхон килган куйлар суйиб ташланди
<

Кашкадарёда далани пайхон килган куйлар суйиб ташланди

Ижтимоий тармокда Кашкадарё вилоятининг Нишон туманида далани пайхон килган куйлар суйиб ташлангани тугрисида хабарлар таркалди.

Muxbir.uz каналида таркалган видеода вилоят кишлок хужалиги инспекцияси бошлиги Акром Ариповлиги айтилган масъул шахс вилоят хокими Зойир Мирзаевга курилган чора тугрисида хисобот бераётганини куриш мумкин.

Акром Ариповнинг айтишича, у Нишон туман ИИБ бошлиги билан бирга туманнинг Ибн Сино махалласи худудидаги «Отамурод ота» фермер хужалигида булиб, далани пайхон килган 21 бош куй эгасини топган.

Видео давомида Акром Арипов куйлар Зойир Мирзаев топшириги билан суйилаётганини айтиб, гушти кам таъминланган оилалар ва кишлок хужалик техникаларини таъмирлаётган усталарга берилишини айтган.

Ижтимоий тармокда ушбу холатга эътирозлар билдирилиб, суд карорисиз узгалар мулкига дахл килинганига эътибор каратилган.

Кашкадарё вилояти хокимлиги матбуот хизмати бу хабарларга муносабат билдирган ва Зойир Мирзаев куйларни суйишга топширик бермагани, холатга конун доирасида иш курилиши кераклиги хакида топширик бергани таъкидланган.

Кайд этиш керакки, экин майдонига кириб кетган жониворларни суйиб ташлаш амалиёти Узбекистондаги амалдорлар учун бегона холат эмас. 2018 йил кузида Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида чорвадорларнинг фермер хужалиги худудида шартнома асосида бокилаётган чорвалари (28 бош куй) туман ички ишлар булими ходимлари томонидан даланинг узида суйиб ташланганди.

Бундан ташкари, 2018 йилнинг кузида Бухоро вилоятида фукароларнинг пахта даласига кириб кетган куй-эчкилари ва корамоллари судсиз мусодара килиниб, суйиб ташлангани кузатилганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3Bi4xtcUxrvzkd9d7PdrlS7OKiNETbdp

«Камал»да колган 9 оила: уларни «Узбекистон темир йуллари» ёки Паст Даргом хокимлиги куткара оладими?

Бу оилалар яшаётган уй темир йулдан бир неча ун кадам нарида. Хар сафар поезд утганда, …