Главные новости
Главная / Жамият / Кашкадарёда Бахриддин Исамов ва Мансур Туймаев устидан суд жараёни бошланди
<

Кашкадарёда Бахриддин Исамов ва Мансур Туймаев устидан суд жараёни бошланди

Бугун, 17 сентябрь куни, жиноят ишлари буйича Чирокчи туман судида судланувчилар Бахриддин Исамов ва Мансур Туймаевга нисбатан жиноят ишини куриб чикиш буйича очик суд жараёни бошланди.

Олий суд матбуот хизмати Kun.uz’га хабар беришича, мазкур жиноят иши жиноят ишлари буйича Чирокчи туман суди раиси Лутфулла Мамаражабов раислигида куриб чикилмокда.

Шу йилнинг ёзида тадбиркор Бахриддин Исамов Яккабог туман хокимининг саноатни ривожлантириш, капитал курилиш, коммуникациялар ва коммунал хужалик масалалари буйича уринбосари вазифасида ишлаган Мансур Туймаев «Хисор сарлочин» МЧЖнинг дуконларини бузишга келганида унинг устига бензин сепиб ёкиб юбормокчи булганди.

e4jr0uim9_201ezjztdoalehrxy4909p

Тадбиркор 21 июль куни Исомов Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибда ушланганди. Туман хокими уринбосари хам эгаллаб турган лавозимидан бушатилиб, унга нисбатан хам ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган эди.

Бахриддин Исамов Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,98-моддасида («кучли рухий хаяжонланиш холатида касддан одам улдиришга суикасд килиш») назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмокда.

Мансур Туймаев эса Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 192-1-моддаси («хусусий мулк хукукини бузиш») 3-кисми «а» банди ва 206-моддаси («хокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чикиш») 2-кисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмокда.

Суд давомида 15дан ортик жабрланувчи ва 60дан зиёд гувох сурок килинади.

Суд жараёни давом этмокда.

Кейинги суд мажлиси 25 сентябрь куни утказилади.22 июль куни Исомовга айб эълон килиниб, камокка олиш тарзидаги эхтиёт чораси кулланилган. Айбланувчи кариндошлари томонидан таклиф килинган химоячиси Х.Жабборов билан холи учрашишига шароит яратиб берилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги: зуравон тренер ишдан бушатилди

Ижтимоий тармокларда жорий йил 23 сентябрь куни кураш буйича тренер Аббос Хасановнинг 21 сентябрь кунги …