Главные новости
Главная / Маданият / Кашанданинг танаси
<

Кашанданинг танаси

kashandaЧекувчи одам уз танасининг котили хисобланиши аник. Чунки у чекиш оркали танасини бир вактнинг узида турли касалликлар билан захарлайди. Мунтазам чекувчи одамларда пайдо буладиган касалликлар куйидагилардир:

1. Соч тукилиши;

2. Катаракта;

3. Терининг барвакт кариши, ажинлар пайдо булиши;

4. Эшитиш кобилиятини йукотиш;

5. Тери раки;

6. Кариес (тишларнинг касалланиши);

7. Упка эмфиземаси;

8. Остеопороз (суяк синувчанлиги);

9. Юрак-кон томир касалликлари;

10. Ошкозон яраси;

11. Кул бармоклари териси рангининг узгариши;

12. Бачадон раки ва хомиланинг тушиши;

13. Псориаз (тери касаллиги);

14. “Бюргер касаллиги” синдроми (оёкларга кон окимининг сусайиши);

15. Рак: упка, бурун бушлиги, тил, огиз бушлиги, сулак безлари ва томок, кизикунгач, халкум, ошкозон, буйрак, сийдик копи, ошкозон ости бези, йугон ичак, тугри ичак, орка чикарув канали, кукрак бези каби аъзоларда саратон касаллиги пайдо булиши мумкин.

     Чекувчи одам хар куни хаёт учун зарур булган тоза хавони меъёрига нисбатан 10 фоизгача кам олади. Одам чекканида, аввало, унинг огиз бушлиги, колаверса, бурун каваги, нафас йули, сунгра упкаси, юраги, кон томирлари шикастланади.
Упка яллигланиши туфайли ундан юракка борадиган тоза хаво окими хам камаяди. Окибатда юрак чекмаган одамникидан кура тезрок уради. Кон босимини пайдо килади. Томирларга зарарли томони шундаки, конни лахталаштиради. Тутундаги никотин эса, асаб толаларидаги томир тортишига олиб келади. Бу уз навбатида хотирани сусайтиради.
Кашандаликни ташлаш мумкин. Лекин уни аста-секин камайтириб бориш йули билан амалга ошириш зарур. Шунингдек, чекишдан тийилиш учун турли дори-дармонлар хам бор. Энг асосий омил, уз иродасини кулга олишдир. Тамакининг барча тури, шунингдек, нос хам халк табобатида гиёванд моддалар туркумига киритилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Муносабат: Хукумат мамлакатда фавкулодда холат эълон килиши керак

Коронавирус пандемияси хавфи ортиб бориши билан катор давлатларда фавкулодда холат эълон килинди. Узбекистон хукумати махсус …