Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Касаллигини яшириб, бошкаларга касддан юктирганлар 8 йилгача озодликдан махрум этилиши мумкин» – вазир уринбосари
<

«Касаллигини яшириб, бошкаларга касддан юктирганлар 8 йилгача озодликдан махрум этилиши мумкин» – вазир уринбосари

Узбекистонда карантин буйича амалдаги конунчилик талабларини бузган, узида карантин аломатларини сезса-да, буни яширган, аксинча, куча-куйда юриб, коронавирусни бошкаларга хам касддан юктирган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади.

Бу хакда адлия вазири уринбосари Акбар Тошкулов Kun.uz’га берган интервьюсида айтиб утди.

«Агар кимда-ким касаллигини била туриб, у бошкаларга хам юкишига касддан йул куйса, бу карантин тартибини бузишнинг огир окибатга олиб келадиган бир куриниши хисобланади.

Мазкур харакат (харакатсизлик) фукароларнинг касалланишига ёки улимига олиб келса, жавобгарликнинг кулами каттарок булади.

Жиноят кодексининг тегишли моддаларига тухталадиган булсак, фукароларнинг улими ёки касаллик таркалишига сабаб булган холат – огирлаштирувчи холат булади. Яъни 5 йилдан 8 йилгача озодликдан махрум килишгача булган жазога сабаб булиши мумкин.


Акбар Тошкулов

Агар фукаро хакикатан касддан кимгадир таркатадиган булса, бундай фукаролар албатта конун олдида жавоб беради. Агар атайлаб таркатилгани аникланадиган булса, Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан жавобгарликка сабаб булади», – деди Акбар Тошкулов.

Вазир уринбосари, шунингдек, карантин холатида фукаролар уртасида вахима уйготган шахслар хам жиноий жавобгарликка тортилишини эслатиб утди.

«Фукаролар ёки мансабдор шахслар томонидан карантин тартибларини бузганлик учун конунларимизда катъий жавобгарлик чоралари кузда тутилган. Жумладан, Жиноят кодексининг 2441-моддасига асосан, карантин холатларида фукаролар уртасида вахимали гапларни таркатганлик учун хам жиноий жавобгарлик белгиланган

Фукароларимиз вахимага берилишлари керак эмас. Хозирги кунда хукумат хамма масалаларда тегишли чораларни куряпти. Жойларда дезинфекция ишларини амалга оширилмокда, тиббиёт муассасалари керакли дори ва химоя воситалари билан етарлича таъминланган, вирусга чалинган фукароларни даволаш, ахолини тегишли маълумотлар билан таъминлаш буйича барча чоралар куриляпти», дейди Акбар Тошкулов.

Аввалрок Узбекистон бош вазири Абдулла Арипов хам карантин буйича амалдаги конунчилик талабларини бузган фукаролар жиддий жавобгарликка тортилишидан огохлантирганди.

Эслатиб утамиз, Узбекистонда 15 март куни коронавирусга чалинган илк бемор аникланди. Хозирга кадар коронавирус билан касалланганлар сони 8 нафарга етди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Вирус кириб келиши, Хитойдан кутилаётган ёрдам ва карантин шароитлари. Эксперт билан сухбат

«Немис олимларининг коронавирус икки йил давомида таркалиши буйича тахмини тугрими? Нега карантиндагилардан телефон олиб куйилади? …