Главная / Жамият / Каршида тадбиркорлик бошлашнинг кандай «коидаси» бор? Америкадан кайтиб сарсон булаётган тадбиркор хасрати
<

Каршида тадбиркорлик бошлашнинг кандай «коидаси» бор? Америкадан кайтиб сарсон булаётган тадбиркор хасрати

Жавлон Жураев — узок йил хорижда мехнат килиб, тадбиркорликни йулга куйган, узи тугилган шахарга ярим миллион доллар инвестиция олиб келган ва икки йилдирки, хокимлик тусикларига учраб, бизнесини йулга куя олмаётган, муаммони хал этиш учун хамон хокимлик эшигида саргаяётган узбек йигити.

У бизга бошдан утказаётганларини сузлаб бераркан, пули бор одамнинг хам Каршида бирор иш бошлаб ривожлантира олишига энди ишонмай куйганини ва маблагини саклаб колиш учун албатта ортга кайтиб кетиш, уша ерда ишлаб, уша ерда туриб хамюртларига ёрдам бериш осонрок эканига ишонч хосил килганини айтмокда.

Хуш, Каршида унга кандай тускинликлар булганки, ишини бошлай олмаяпти ва бу кадар расмий идоралардан кунгли колган?

«2018 йил президентимиз АКШга сафари давомида уша ерда яшаётган узбеклар билан учрашиб айтган гаплари менга жуда каттик таъсир килганди. Чунки мен хам Нью-Йоркда яшаб, ишлаб келаётган узбекистонликлардан бири эдим.

Давлатимиз рахбарининг «Мамлакатимиз тараккиётига хисса кушиш истагида булган барча чет элдаги юртдошларимизни Узбекистонга таклиф этаман, мен уларни куллаб-кувватлашга ва хар томонлама рагбатлантиришга тайёрман», деган гапларини эшитган захотим юртга кайтиб, шу ерда мехнат килишни ният килдим. Айникса, президентнинг «Барчангизнинг мамлакатимизни ривожлантиришга сидкидилдан хисса кушишга тайёр эканингизни куриб, чин дилдан мамнун булиб турибман. Хаммамиз жонажон Ватанимиз равнаки йулида бир ёкадан бош чикариб бирлашсак, олдимизга куйган хар кандай юксак маррага албатта етишимизга ишонаман», деган гапларидан сунг менда ватанга дахлдорлик хисси пайдо булди.

Аммо давлатимиз рахбарининг куюнчаклиги, назаримда, махаллий рахбарларнинг хаммасида хам бор эмас экан.

2019 йилда Каршига келдим. Вилоят хокими кабулига кириб, кулимда 100 минг доллар борлиги, америкалик хамкорим эса 300 минг доллар инвестиция киритишга тайёр эканини билдирдим. Бу сарфланиши кузда тутилган маблаг факат бошланиши булиб, олдимизда улкан режалар турганини айтдим. Вилоят хокими фикримни маъкуллаб, тадбиркорлик учун ер берилиши, лойихам дастурга киритилишини айтди.

Тез орада АКШнинг «LA TRANS LLC» компанияси билан биргаликда лойиха киймати 400 минг АКШ доллари булган «LA TRANS LLC KARSHI» кушма корхонасини ташкил этдик. Карши шахри Жайхун кучасидан доимий фойдаланиш учун 900 кв. метр ер майдони ажратилди.

2019 йилнинг 17 сентябрида Карши шахар хокими карори билан ерга эгалик хукуки берилди. Курилишга оид тегишли хужжатларни тайёрлаш жараёнида вилоят хокими хам, Карши шахри хокими хам алмашди. Барча хужжатларим тайёр булиб, пойдевор ишлари бошлангач, хокимлик томонидан бу ерда курилиш килишим мумкин эмаслиги айтилди», — дейди Жавлон Жураев.

Тадбиркорга берилган дастлабки ер учун хоким карори

2019 йил юкоридаги карорга асосан ажратилган ер

Тадбиркор кайта-кайта мурожаат килавергач, 2020 йил февраль ойида Карши шахрининг бошка худудидан, «Хужа Хиёл» махалласидан ер ажратилади.

Тадбиркор ер майдони ажратиш тугрисида хокимнинг кейинги карори

Иккинчи марта берилган ер

Бу худудда тадбиркор жахон стандартлари асосида «Согломлаштириш маркази» куришни режалаштиради. Аммо вилоят курилиш бош бошкармаси томонидан ушбу ер майдонида якин кунларда бог барпо этилиши маълум килиниб, тадбиркорнинг лойихаси тасдикланмайди. Яна вакт ва шунча харакатига куйган тадбиркор кулида хоким карори билан колаверади.

Шунда хам Каршида бирор лойиха амалга ошириш фикридан кайтмаган тадбиркор яна шахар хокими кабулига киради. Унга учинчи марта ер ажратилади. Бу сафар шахарнинг «Магзон» махалласи худудидан.

хокимнинг учинчи марта берилган ер ажратиш тугрисидаги карори

Учинчи марта ажратилган ер

Нихоят, тадбиркор согломлаштириш маркази, хусусий богча ва иссикхона барпо этилиши кузда тутилган уч боскичли лойиха курилишининг дастлабки кисмини бошлайди. Бирок учинчи уриниш хам охирига етмайди. 2020 йил 20 июль куни Карши шахар хокимлигидан курилиш ишларини тухтатиб туриш мазмунида огохлантириш хати келади.

«Бу орада Карши шахар хокимлиги томонидан менга ер эгалиги буйича берилган барча карорлар бекор килинди. Шу тарзда хокимлик бир йил давомида менга уч марта ер ажратиб, шунча марта сарсон килди. Охирида эса барча карорлар янги битта карор билан бекор килинди.

Мен факат каерда хато килганимни тушунмайман. Конун-коидаларни уша карор чикарадиганлар мендан яхши тушунишса керак? Улар кандай хужжат айтган булса тайёрладим. Аммо кани ишни бошлай олсам. Билмадим, тинчгина ишни бошлай олишимнинг бирор сири борми ёки йук?», дейди Жавлон Жураев.

Унга нима сабабдан уч марта карор чикарилиб сарсон этилганига мутасаддилардан аник жавоб олиб булмади. Карши шахар хокимлиги хукукшуносининг маълум килишича, карорлар шахар прокурори протести асосида хоким карори билан бекор килинган. Аммо протест шу йил, 17 июлда киритилган. 20 июнда эса Карши шахар хокимининг хар учала ерга булган хукукни бекор килиш буйича учта карори чикканди. Унгача нима сабабдан хар сафар карор берилгани холда тадбиркорнинг иш бошлашига каршилик килингани мавхумлигича колмокда.

Чиндан хам нима сабабдан хокимлик Ж.Жураевга тадбиркорлик килиш учун ер ажратмокдаю, энди иш бошлаш арафасида тухтатиб куймокда. Энг кизиги, бошка ерда хам энди иш бошлай деганида яна бу холат такрорланмокда.

Хокимлик хукукшуноси тадбиркор иш бошлай олмаётган учинчи ер масаласига изох берди. Унга кура, тадбиркор бу ердан фойдаланиш учун халк таълими вазирлигидан рухсат сураши керак булган ва бу ишни амалга оширмаган. Колаверса, бу ер тадбиркорга берилишидан олдин туман захирасига кайтарилмагани айтилди. Шунингдек, ер аукцион оркали олинмаганига хам эътибор каратилди.

Хуп, агар шундай булса, захирага олинмаган ерга карор чикарилгани кимнинг хатоси?

Умуман олганда, ер ажратиш тугрисидаги карор чикаришидан олдин рухсат бериш далолатномасида нак 12та ташкилотнинг розилиги олинган. Нахотки Карши шахридаги бирор-бир ташкилот мазкур ернинг низоли эканини билмаган ва айтмаган? Умуман, хужжатларда хато булса, бу тадбиркорнинг айбими ёки тегишли ташкилотларнинг? Модомики, хокимлик карор чикараверар ва бекор килаверар экан, тадбиркорлар кандай килиб уз фаолиятини бошлаши мумкин?

Тадбиркор эса бу ер асло ХТВга карашли эмаслиги, бу хакда тегишли ташкилотларнинг хулосасини олганини айтмокда. Дарвоке, юкоридаги курилишга рухсат бериш далолатномасида куплаб ташкилотлар катори Карши шахар ер тузиш ва кучмас мулк кадастри рахбарининг хам имзоси бор. Хуллас, тадбиркорга ер берилаётганида барча ташкилотлар рози, муаммо йук, энди ишни бошлайман деганда эса катор камчиликлар…

Масаланинг яна бир томони бор. Шунча вакт давомида ер ажратиш тугрисида карорни чикариш, кейин бекор килиш урнига тадбиркорга хозирги вактда ер аукцион оркали сотилиши тушунтирилгани маъкулмасмиди? Охир-окибат бугун хокимлик муаммонинг келиб чикишига айнан шу омилни хам санаб турибди-ку?!

Жавлон Жураев, тадбиркор

Хаммасидан чарчаган тадбиркор узига 2020 йил 17 апрелда берилган ер ажратиш тугрисидаги карорини яна бекор килган хокимликни судга беради. Жорий йил 29 сентябрида Карши шахар маъмурий судида шахар хокимининг Ж.Жураевга ер ажратиш тугрисидаги карорини бекор килиш тугрисидаги 2020 йил 20 июлдаги мазкур карори хакикий эмас деб топилади. Яъни нихоят Ж.Жураев узига берилган сунгги карорни судда химоя кила олади. Аммо шу билан хам у мазкур ерга эгалик килиб, фаолиятини бошлай олмайди. Ер хали хам низоли булиб турибди.

Эхтимол, битта холат билан Карши шахрида тадбиркорликни бошлаш шу кадар огир экан, деган хулосага келиш нотугридир. Аммо худди шу урганиш давомида яна бир неча тадбиркор уз ишини йиллар давомида бошлай олмаётгани хакида шикоят килишди (Кейинги маколада уларнинг сарсонгарчилиги хам баён этилади). Бу холат эса кишида савол уйготиши табиий: Каршида тадбиркорликни бошлашнинг кандай сири бор?

Ҳаққимизда

Яна маълумот

CZ2U3RZvWxU6lDgr7_Q-i0EfWVXWlg_A

Актубе фожиасига 3 йил. Курбонлар ёди ва оилаларнинг кейинги такдири

Бундан роппа-роса 3 йил мукаддам – 2018 йилнинг 18 январь куни узбекистонликларни олиб Россияга кетаётган …