Главные новости
Главная / Жамият / Каршида 90 одамнинг овкатдан захарланишига сабаб булгани айтилаётган шахс прокурорга пора бераётганида ушланди
<

Каршида 90 одамнинг овкатдан захарланишига сабаб булгани айтилаётган шахс прокурорга пора бераётганида ушланди

Каршида 90 нафар одамнинг овкатдан захарланишига сабаб булган шахс прокуратура ходимига пора бераётганида кулга олинди.

Узбекистон Бош прокуратурасининг хабар беришича, «Бахтли оила» туйхонаси учун уй шароитида майонезли салатлар тайёрлаган эркак овкатдан оммавий захарланиш холати буйича жиноят иши кузгамаслиги ва жавобгарликка тортмаслиги учун Карши прокурорига пора таклиф килган.

Бу шахс13 октябрь куни прокурор Ш. Нажмиевнинг хизмат хонасида 500 доллар микдорида пора бераётганида кулга олинди. Мазкур холат буйича Жиноят кодексининг 211-моддаси буйича жиноят иши кузгатилди.

27 сентябрь куни Каршидаги «Бахтли оила» туйхонасида утказилган туйдан сунг 90 киши захарланиш аломатлари билан касалхонага мурожаат килган эди.

Оммавий захарланишга санитария меъёрларига амал килинмасдан тайёрланган «Французча» ва «Смак» салатлари истеъмоли сабаб булгани аникланган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uH1YB77CSVKXNoocvl81EUWqU6ggplOb

Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гурухларнинг вазифалари белгиланди

2 июль куни «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик таркалишини олдини олиш борасида …