Главная / Жахон / Каршидаги кулаган мехмонхона: унинг курилиши чиндан хам ноконуний эдими?

Каршидаги кулаган мехмонхона: унинг курилиши чиндан хам ноконуний эдими?

Фото: KUN.UZ

Шу йил 23 июнь куни кечкурун Карши шахри Ислом Каримов кучасидаги «Насаф-Травел» мехмонхонаси ёнида курилаётган 5 каватли курилиши якунланмаган бинонинг бир кисми кулаб тушган эди.

Таассуфки, бино конструкцияларининг кулаши натижасида сурхондарёлик бир курувчи вафот этган.

Курилиш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кура, буюртмачи «Насаф-Травел» компанияси хукуматнинг 2018 йил 18 майдаги 370-сон карори иловаси — «Курилиш-монтаж ишларини бошлаш хакида хабарнома юбориш буйича давлат хизматлари курсатишнинг маъмурий регламенти»га мувофик, вилоят курилиш сохасида худудий назорат инспекциясини хабардор этмаган.

Шунингдек, мазкур объект курилиши буйича, Карши шахар хокимининг 2018 йил 5 июндаги «Насаф-Травел» компаниясига тегишли 4566 кв.м ер майдонида жойлашган «Мехмонхона ва ресторан»ни реконструкция килишга хамда уз худудидан ёрдамчи бинолар куришга рухсат этиш тугрисида»ги карори билан объектда курилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун вилоят ДАКН инспекциясидан рухсатнома олиш юклатилган булса-да, буюртмачи томонидан ушбу талаб бажарилмаган.

«Инспекция томонидан ушбу объект курилиши буйича буюртмачи «Насаф-Травел» компанияси бир неча бор огохлантирилган булишига карамасдан, ноконуний равишда объектда курилиш-монтаж ишларини давом эттирган. Тадбиркорлик субъекти конунда курсатилган эркинликларни суиистеъмол килган. Ноконуний курилиш ишларини амалга оширган», дейилади вазирлик маълумотида.

Карши шахридаги Журналистлар уйида ОАВ вакиллари учун ташкил килинган брифингда вилоят курилиш бош бошкармаси булим бошлиги Тура Эргашевнинг маълум килишича, мехмонхона ёнидаги бино курилиши сифати буйича вилоят курилиш сохасида худудий назорат инспекцияси инспекторлари шугулланиши керак. Бошкарма томонидан бир неча марта такдимномалар киритилган, бирок тадбиркор томонидан бунга риоя этилмаган, лойиха-смета хужжатлари килинмаган, тегишли хулосалар олинмаган.

Kun.uz мухбирлари вокеа юз берган жойда булиб, курилиш учун масъул кишиларга учрашишди.

«Насаф-Травел» таъсисчилигидаги ташкилот рахбари Жахонгир Пулатов Kun.uz мухбирлари саволларига жавоб бера туриб, курилиш ишлари ноконуний олиб борилмаганини таъкидлади.

Унинг айтишича, барча ишлар шахар хокимлигининг 2018 йил 7 июнда чикарилган карорига кура олиб борилган. Курилиш ишлари олиб бориш учун барча хужжатлар тайёрланган, тегишли ташкилотларга такдим этилган, рухсатномалар олинган. Бу холда шахар хокимининг реконструкция ишлари олиб боришга рухсат бериш тугрисидаги карори хукумат кароридан 18 кун кейин чиккан ва соддалаштирилган тартибдан фойдаланилган.

Ж.Пулатов шунингдек, ОАВда ва бошка турли ресурсларда курилишга оид текширилмаган, исботсиз хабарлар таркалаётгани, курилишга аралашган коррупция туфайли ушбу вокеа юз бергани хакидаги тахминлар хам бухтонлиги хакида таъкидлаб утди. Унинг айтишича, курилишни компания уз маблаглари эвазига амалга оширмокда. «Компания уз пулини узи угирламайди-ку?», дея эътироз билдирди у.

У хар кандай масала юзасидан исталган ОАВ ва блогерларнинг саволларига жавоб беришга тайёрлигини, лекин компанияга бу борада хеч ким мурожаат килмаганини хам кушимча килди.

Биз Карши шахар курилиш булимида булганимизда, хоким карори «Насаф-Травел» компаниясига тегишли худудда куп каватли тураржой курилиши ишлари олиб борилиши учун эмас, мавжуд бинони реконструкция килиш учун чикарилганини таъкидлашди.

Чиндан хам бу гапда жон борга ухшайди. Кутарилаётган беш каватли бинонинг биринчи каватида бузилмаган эски корпуслар хамон сакланиб турибди. Магарки, курилиш ишлари рисоладагидек олиб борилиши талаб этилса, эски бинолар бузиб ташланиб, кайтадан котлован казилиб, сунгра куп каватли янги иморат тикланиши керак эмасмиди, деган уринли савол тугилади.

Барча лойихалар тасдикдан утганини таъкидлаган Ж.Пулатов эса уша куни вокеа кандай юз бергани хакида айтиб утди.

Кайд этиш жоизки, курилиш ишларини бирор пудратчи корхона эмас «Насаф-Травел» компанияси узи олиб бормокда экан. Уша куни курилиш учун масъул ходимнинг отаси утиб колгани учун у жавоб олиб уйига кетган. Тахмин килинишича, ишчилар бешинчи каватга томёпма плита ёткизишгач, эртаси куни иш давом эттириш учун томга курилиш материаллари — шагал, цемент ва х.к. олиб чикиб куйишган. Том конструкцияси ва плита огирликни кутара олмай синган ва кулашга сабаб булган.

Ж.Пулатов назорат идораларидан курилиш ишлари нотугри олиб борилаётгани борасида хеч кандай хат ёки огохлантириш хати почта ёки курьерлик ташкилотлари, ёхуд электрон тарзда такдим этилмаганини айтиб утди. Хаттоки почта хам бундай хат етказилган ёки етказилмагани хакида тайинли жавоб бера олмаган. «Лекин почта томонидан «Насаф-Травел» компаниясига хеч кандай хат ёки такдимнома етказилмаган», деди у.

Компания вакили мархум курувчи оиласига кумак бериши, оила аъзоларини иш билан таъминлаши, конунчиликда кузда тутилган компенсацияни тулик хажмда тулаб беришини таъкидлади.

Айни пайтда Карши шахрида юз берган мазкур шов-шувли холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмокда. Сунгги бахони хукукни мухофаза килувчи органлар беради. Мехмонхона курилиши масъуллари эса хозирча барчасини бахтсиз ходисага йуйишмокда…

Ҳаққимизда

Яна маълумот

2605712

Хитойда кучли ер силкиниши окибатида бинолар вайрон булиб, камида уч нафар одам халок булди

Хитой шимоли-гарбида 24 март куни 5,4 амплитудали кучли ер силкиниши содир булди. CGTN нашри зилзила …