Главная / Жахон / Каримовнинг Москвада урнатилган хайкали очилмай туриб бахс уйготди

Каримовнинг Москвада урнатилган хайкали очилмай туриб бахс уйготди

Ислом Каримовнинг Москвада урнатилган хайкалининг бу суратини депутат А.Морев олган.
Ислом Каримовнинг Москвада урнатилган хайкалининг бу суратини депутат А.Морев олган.

Москвадаги Узбекистон элчихонаси якинидаги хиёбонга 15 октябрга утар кечаси полиция ва курикчилар назорати остида Ислом Каримов хайкали урнатилди.

Атрофида ободонлаштириш ишлари давом этаётган ва яхши курикланаётган монумент качон очилиши борасида расмий идоралар маълумот бермаяпти.

Москванинг Якиманка мавзесидаги Узбекистон элчихонаси ёнидаги Ислом Каримов хиёбонида урнатилган Ислом Каримов хайкали фотосурати ижтимоий тармокларда таркалди.

Ок чойшаб билан уралган монумент якинида ханузгача бир автобус полиция ходими турганига гувох булдик: курикчилар парда тортилган ёдгорликни суратга олишга рухсат бермаётир.

Сурати ижтимоий тармокларда пайдо булган Ислом Каримов хайкали куплаб санъаткорлар ва мухлислар танкидига учрамокда.

Блогер Рустем Адагамов Якиманкада урнатилган хайкал остига “Братвадан Исломга” деб ёзиб куйишни, зеро хайкални у Москва кабристонларида бандитларга урнатилган саноксиз бемаъни хайкалларга ухшатди.

Санъатшунос Борис Чухович эса, монументни “Гариб диктатор – гариб фарзандлари – гарибона буюртма – гариб хайкал” дея таърифлади.

Бошкалар эса, хатто Каримов хайкали костюми тугмалари охиригача кадалганига эътибор бермокда.

Монумент урнатилган кечаси факат махаллий депутат Морев парда ортига кириб, суратга олишга муваффак булди.

Ёдгорлик костюм-шим кийган ва бир кули чунтагида булган Ислом Каримов ва унинг ортидаги Регистон тасвиридан иборат.

Ислом Каримов ёдгорлигининг Москвада очилиши вакти-соати тугрисида Узбекистон на элчихонаси, на бошка расмий идоралари маълумот берди.

Якиманка мавзеси ахолиси Ислом Каримовга хайкал урнатилишига карши уз норозилигини кизгин билдириб келган эди. Хусусан, Change.org сайтида махаллий депутатлар ташаббуси билан “Узбекистон президенти Ислом Каримовга Москвада ёдгорлик урнатилишига карши” петиция йигиш хам давом этаётгани маълум.

Мазкур чакирик матнида Каримовнинг асосий камчиликлари унинг “русларга карши сиёсат олиб боргани”, лотин графикасини киритгани, десоветизация ва Улуг Ватан урушига багишлаб курилган мемориалларни вайрон килишдан иборат экани таъкидланган.

Утган йил май ойида Узбекистон мархум президентининг кенжа кизи Лола Каримова-Тиллаева Москвадаги Ислом Каримов номи берилган хиëбонга урнатиладиган хайкални британиялик хайкалтарош Пол Дэй (Paul Day) ясашини эълон килган эди.

Пол Дэй – Британияда энг кузга куринган сиёсий вокеаларни тасвирлаган жуда машхур инглиз санъаткоридир.

Таъкиб ва тазйиклар ортидан Узбекистонни тарк этишга мажбур булган ундан ошик сиëсий фаол Пол Дэйга очик мактуб билан мурожаат килган эди.

“Марказий Осиëда инсон хукуклари” ассоциацияси сайтида эълон килинган бу мактубда фаоллар Дэйдан Ислом Каримов хайкалини ясашдан воз кечишни сураган.

Британиядаги The Times газетасининг ëзишича¸ Дэй санъаткор сифатидаги уз вазифаси сиëсатчилар фаолияти устидан хукм чикариш эмас¸ узига пул туловчи мижозлари буюртмасини сидкидилдан бажариш эканини билдирган.

Айни дамда, кузатувчилар Ислом Каримов ёдгорлиги шу йилнинг 18-19 октябрь кунлари Узбекистонга келиши кутилаëтган Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи арафасида зудлик билан урнатилаётганига эътибор каратмокда. У билан бирга Узбекистонга тадбиркорлар, сиёсатчилар, харбийлар ва юкори лавозимли амалдорлардан иборат каттакон Россия делегацияси келиши кутилмокда.

2016 йилнинг 1 ноябрида, Москва хокими Сергей Собянин пойтахтнинг Якиманка округида жойлашган Узбекистон Мехмонлар уйи якинидаги хиëбонга Ислом Каримов номини бериш тугрисида махсус карор кабул килган эди. Карорга биноан, Ислом Каримов ёдгорлиги Россия пойтахтида 2019 йилнинг 31 декабригача урнатилиши лозим.

2017 йилнинг 7 март куни Туркманистоннинг Туркманобод шахрида Ислом Каримовнинг хориждаги илк бюсти очилган эди.

Ислом Каримов шарафига ишланган хайкаллар Тошкент, Самарканд ва Карши шахарларига хам урнатилган.

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …