Главные новости
Главная / Сиёсат / «Кариб куйилмаган» Берни. Галаба билан бошлаган кекса номзод Трампни енгишга кодирми?
<

«Кариб куйилмаган» Берни. Галаба билан бошлаган кекса номзод Трампни енгишга кодирми?

Февраль ойида АКШда навбатдаги президентлик сайловлари расман бошланди. Дунёнинг хеч бир мамлакатида сайловлар бу кадар кизикарли кечмаса керак. АКШда сайлов бошка купчилик давлатларда булгани каби бир кунда утиб кетмайди. Океанортида бу жараён узок давом этади, шу боис одамларда сайлов маданияти юкори даражага етган.

Фото: The Hill

АКШдаги президентлик сайловлари праймериздан бошланади. Яъни, бу партияларнинг ички овоз бериш жараёни. Праймериз «бошлангич овоз бериш» дегани ва бу жараён бевосита сайлов натижасига таъсир килади. Праймериз хар бир штатда алохида утказилиб, унда партия аъзолари узларининг партияларидан курсатилган номзодлар орасидан бирини танлайди.

Бу иш сайловлар вактида партия вакиллари учун берилган овозлар сочилиб кетишининг олдини олиш учун килинади. Айтайлик, демократлардан хал килувчи боскичга икки номзод етиб борган ва партия уларнинг иккисини хам куллаб-кувватлайди. Партия хал килувчи натижаларга кура, икки демократ номзодни куллаганларнинг овозини булиб олиб, аросатда колгандан кура бир номзодни куллашни афзал куради. Бир суз билан айтганда, АКШ сайловларида шахслар эмас, гоялар уртасида кураш кечади. Бу эса сиёсатнинг энг юкори чуккисидир.

АКШда одатга кура илк праймериз Нью-Хэмпширда бошланди. Праймеризни узида бошлаш учун куп штатлар харакат килиб курган, аммо узига хос сайловнинг старти айнан Нью-Хэмпширдан бошланиш анъанаси узгаришсиз колмокда. Хар кандай номзод учун дастлабки праймериз натижаси жуда мухим, чунки илк натижалар колган штатлардаги сайловчиларга хам бевосита таъсир килади.

Йук, Нью-Хэмпширда вакиллар (делегатлар) колган штатлардан фарк киладиган даражада куп эмас. Дарвоке, АКШда сайловчилар тугридан-тугри президентликка номзодларга эмас, вакилларга овоз беришади. Вакиллар эса узига ишонганлар номидан президентни сайлайди. Шу боис, Трамп Хиллари Клинтондан 3 миллион камрок овоз олган булишига карамай, президент булиб кетганди, чунки Трампга купрок вакил овоз берган.

Демак, илк праймериз хакида гаплашаётгандик. Айтайлик, сиз Нью-Йорк штати фукаросисиз ва кимга овоз беришга иккиланяпсиз. Табиийки, сиз демократ хам, республикачи хам эмассиз, акс холда катта эхтимол уз партиянгиз курсатган номзодни куллар эдингиз. Иккиланиб турган вактингизда эса Нью-Хэмпширдаги праймериз натижасига карайсиз. У ерда кимдир катта фарк билан галаба козонса, шунча одам бир нимани билади-ку, деган тушунча хар канакасига хаёлингиздан утади. Камида Байден нега 5-уринни олдийкин, демак Украинадаги гап-сузлар бекорга эмаскан-да, деб уйлайсиз.

АКШда хамма демократ ёки республикачи деб уйласангиз, адашасиз. Сайловларда нейтрал овоз берувчилар жуда куп булади. Номзодлар уз партиясидагиларнинг эътиборини тортиш учун эмас, айнан нейтрал номзодларнинг овози учун курашади. Ахир партиядошлари шундок хам уларга овоз беради. Айнан мана шу жихатдан праймеризнинг бошланиши жуда мухим.

Сандерс энг кекса номзод, аммо у голиб булди


Берни энг кекса номзод, лекин энг олдинда / LIVENews

Нью-Хэмпширдаги илк праймеризда демократлар орасида утган сафар хам президентликка номзодини куйган Берни Сандерс голиб булди. Уни 26 фоиз демократ куллаган. Жо Байденни илк праймеризда партиядошларидан 9 фоизи куллаган ва бу борада собик вице-президент бешинчи булди. Сандерсга бундай галабадан сунг Трампнинг асосий ракиби сифатида карай бошлашди.


Нью-Хэмпширдаги праймеризда Сандерс ва Буттижич 9тадан делегат овозига эга булди, Блумберг хали праймеризга кушилмаган

«Кариб куйилмаган» Сандерс

Сентябрда 79 ёшни карши оладиган Сандерс номзодлар орасида энг кариси, аммо америкалик ёшлар айнан уни кулламокда. Социалист хисобланган Сандерс 1988 йил Россияда иш ташрифи билан бориб бахонада «асал ойи»ни хам Ярославлда утказган. АКШда бу фактга алохида эътибор беришмокда. Агар Сандерс Трампнинг асосий ракибига айланиши аник булса, унинг Россиядаги сафари хакида кизил маълумотлар чикиб колса, ажабланманг. Ахир Байденнинг угли билан боглик Украинадаги муаммолар собик вице-президентнинг электоратига таъсир килганини курдик.

Нега ёшлар Сандерсни кулламокда?


Фото: LIVENews

Сандерснинг асосий устунлиги уз йулида собиткадамлигидадир. У доим уз позициясида туриб келган. Айни дамда Сандерснинг ёшлар ва афроамерикаликлар уртасида обруси катта. Айникса ёшлар Сандерсни жуда яхши куради, чунки Берни сулчи демократ булгани учун кескин чикишлари билан ажралиб туради. Сулчилар узларини хакикий демократ деб хисоблашади ва инсоннинг сиёсий эркинлиги учун курашади. Улар хар кандай чекловларни рад этади ва табиийки бу кони кайнаб турган ёшларга ёкади.

Суровлар нима дейди?

Ижтимоий суровлар хакидаги фикримизни билдиришдан аввал АКШда бундай турдаги суровлар канчалик аник амалга оширилиши хакида гапирсак. Масалан, Нью-Хэмпширдаги праймериздан аввал ижтимоий суровлар натижалари Сандерс 25 фоиз овоз олишини курсатганди, овоз бериш тугагач Вермонт штатидан сайланган мустакил сенатор 26 фоиз овоз олди. Яъни, суровлар катта аникликда натижа беради.

2019 йил охирида утказилган ижтимоий суровлар натижасига кура, АКШдаги 70 фоиз «миллениаллар» (яъни 1985 йилдан кейин тугилганлар) сайловларда Сандерсни куллашини айтган. 2000 йилдан кейин тугилган ёш сайловчилар орасида эса бу курсаткич 64 фоизни ташкил килган.

3 мартга белгиланган «суперсешанба»да хам Сандерс голиб булса, Трамп танкидлар нишонини Байдендан Берни Сандерсга каратса керак. Биласизми, бу борада Трампда вариантлар камрок булади, чунки Байден вице-президент лавозимида ишлаган, хукуматда фаол иш олиб борган. Сандерс эса рахбариятда ишламаган, факат сенаторлиги билан танилган. Байденни тролл килиш учун Трампда имконият куп эди, аммо Сандерс бу борада анча тоза номзод.


Суровларда дастлаб Байденни купрок куллашаётганди, сунгги вактларда Сандерс баркарор одимламокда

Номзодларнинг оила аъзолари хам бундай вактда катта сахнага чикади. Масалан, Байден яхши кетаётган вактда углининг Украинадаги фаолияти унга панд берди: Трамп Зелинский билан учрашиб унга Байденнинг угли билан боглик вазиятни урганишни «уйга вазифа килиб берди». АКШдан инвестиция ва катта ёрдам пуллари кутаётган Украина хозир бундай суровни курслик килиб рад этадиган ахволда эмас. Натижа эса Трамп учун яхши булди — Байден асосий ракобатчи булмай колди.

Ёки Франция президентлик пойгасида Макронга хотини шунчаки оддий укитувчи (бунинг устига узининг биринчи укитувчиси) экани хам ёрдам берганди. Унинг ракиблари орасида кимнингдир эри, кимнингдир фарзанди кандайдир можарога аралашган булиб чикиб, Макрон «намунали оила бошлиги» сифатида бу борада муаммога учрамаганди.

Трампга ракобат кила оладими?


Photos by Sarah Silbiger/Getty Images and Chip Somodevilla/Getty Images.

Берни Сандерс мамлакатнинг энг машхур сиёсатчиларидан бири. У Байдендан фаркли сайлов кампаниясини ракибларини янчишга уриниш асосига тузгани йук. Хар холда хозирча шундай. Байден оз эмас, куп эмас нак амалдаги президентга карши чикишлари билан Трампнинг асабига уйнади ва окибатда «украинча зарба» кабул килиб олди. Сандерс хам Трампни агдариш хакида гапирди (номзодларнинг купчилиги бу гапни таъкидламокда), аммо Трампни коралашни асосий ишига айлантириб олгани йук.

Америкалик сиёсатчиларнинг фикрича, Сандерс демократларнинг ягона номзодига айланиши мумкин, аммо Трампга каршилик килиш у учун деярли имконсиз, чунки Сандерс классик сулчи сифатида хукуматни жуда куп танкид килган холда ижтимоий химояга куп эътибор беришни хохлайди. Океан ортида эса «АКШнинг буюк эканини мадх этмаган» номзодлар муваффакият козониши кийин (шу уринда Трампнинг илк марта номзодини куйган вактдаги шиорини эсланг: Make America great again).

Чиндан АКШдаги сайловларда асосий интрига 2-урин учун кечаётгандек. Йук, Трампнинг обруси ошиб кетгани йук, аксинча купчилик америкаликларнинг ундан токати ток булгандек, шунчаки майдонда етарли даражада кучли ракиб куринмаяпти.

Масалан, демократларнинг узи асосий номзод борасида бир фикрга келгани йук. Сайлов кампанияси аввалида бир карашда рисоладагидек номзод булган Жо Байден партия томонидан кулланди ва демократлар партияси айнан «унг ва сулга огмаган» Байденни асосий номзод сифатида курсатмокчидек эди, аммо сайловчилар праймеризнинг биринчи раундида кария Сандерсни маъкулрок номзод сифатида танлади.

Сандерс — кайсар, Байден эса факат максад сари интилади


Буттижич, Сандерс, Байден ва Уоррен. Демократларнинг фаворитлари

Демократларнинг асосий номзоди булиш учун курашаётган Сандерс ва Байден бир-биридан бутунлай фаркли инсонлар. Сандерс учун гуёки уз гояларидан олийрок нарса йукдек, яъни у президент булиш учун айнан кандайдир чикишларга зур бермайди. Масалан, Трамп одамларга нима ёкишини билган холда кампаниясини ишлаб чикиб, кайсидир маънода шунинг эвазига галаба козонганди. Байден эса америкаликларда Россияга булган нафрат ошган айни дамда «олий даражадаги русофоб» эканини куп бора исботламокчи булди.

Бу кайсидир маънода «Кассандра тамгаси»даги (Чингиз Айтматовнинг машхур романи) Оливер Ордокнинг харакатларини эслатиб юборадиган популистликка ухшайди. Сандерсда мана шу нарса йук, у купол килиб айтганда, узининг сулча гояларига собит коладиган кайсар кария.

Демократлар тактик жихатдан кучсизми?

Сандерс олдинги сайловларда хам сайловчилар орасида катта обруга эга булганига карамай, демократлар партияси собик давлат котиби, собик биринчи хоним Хиллари Клинтонни асосий номзод сифатида танлаганди. WikiLeaks эса худди шуни кутиб тургандек Клинтоннинг махфий ёзишмаларини эълон килиб, Трампга «яшил чирокни ёкиб берди». Агар партия Сандерсни куллаганида, балки хаммаси бошкача булган буларди, чунки Берни доим мустакил сиёсатчи булган ва Клинтондан фаркли равишда хеч кимга ниманидир ваъда киладиган ваколатга эга булмаган.

Бу йилги сайловларда эса демократлар олдинги омадсизликдан кочиш учун Байдендан воз кечиб, Сандерсни куллаши мумкин. Чунки хали праймериз бошланмай туриб Байденни «ер билан яксон килишни бошлаган» Трамп агар у асосий ракибга айланса, канака «компромат» топиб куйганини тасаввур килаверинг.

«Давлатимиз Эрон ва Саудия билан бир каторда булишини хохламайман»

Берни Сандерснинг кай даражада сулчи эканини исботлаш учун бир иктибосини эсласак. АКШда мавжуд булган улим жазосига карши булган Сандерс чикишларидан бирида шундай деганди: «Мен давлатимиз улим жазосини куллайдиган Хитой, Эрон ва Саудия каби мамлакатлар билан эмас, Европа демократлари билан бир каторда булишини хохлайман».

АКШ Саудия Арабистони билан канчалик калин экани маълум гап, чунки бу мамлакат Америкадан «дахшатли» микдорда куп курол-ярог сотиб олади. Трамп уз президентлиги даврида Саудияга 400 миллиард долларлик курол-ярог сотилганини куп марта мактанган. АКШнинг Хитойдан ташки карзи хам бошни айлантирадиган даражада катта. Мана шуларни билган холда Сандерс президентлик кампанияси вактида бу иктисодий державаларни ута хотиржамлик билан бемаза мамлакатлар каторига кушди. Сандерс Америка, Америка, деб хайбаракаллачилик килмаслик баробарида мамлакат манфаатини, шаънини хар кандай миллиардлардан устун куя олади. Бу Рональд Рейганни эслатмаяптими?..

Номзод качон танланади?

АКШда сайловчилар вакилларга овоз бериши, вакиллар эса узини куллаганлар номидан президентни сайлаши юкорида айтиб утилди. 2020 йилнинг 16 июнь куни демократларда вакиллар танлаш жараёни якунланади, яъни праймериз уз нихоясига етади.

Дарвоке, 3 мартга белгиланган «суперсешанба»да хам жуда куп нарса ойдинлашади. Шу уринда, бу термин хакида икки огиз: АКШда президент сайловлари ноябрда утказилади. Сайловгача булган праймериз эса февралда бошланади. Одатда февралнинг сунгги сешанбасида 15та, баъзан 20та штатда бир вактнинг узида праймериз утказилади.

«Суперсешанба»ни ютганлар пойгада катта устунликка эга булади. Бу йил «суперсешанба» март ойининг дастлабки сешанбасига тугри келмокда. Демак, 16 июнда вакиллар танлаш якунлангач, 13-16 июль кунлари Милуоки штатида утказиладиган партия йигилишида демократлар партиянинг асосий номзодини танлаб олади. Президентлик сайловлари эса 3 ноябрда булиб утади, бу АКШ тарихидаги 59-президентлик сайлови булади.


Сайловнинг биринчи боскичи таквими

Демак, шунака гаплар. Барчангизга 3 мартдаги «суперсешанба»ни утказиб юбормасликни тавсия киламиз. Умуман, АКШ президентлик сайловларини кузатиш одамга завк багишлайди. Чунки бу ажойиб давлат айнан демократик сайловлар, соф сайлов ракобати эвазига бугун дунёнинг энг кудратли давлати булиб колади. Айнан шу сабаб «кеча пайдо булган» Америка кухна Европа ва минг йиллик анъаналарга эга шарк давлатларини ортда колдириб, дунёнинг иктисодий марказига айланди. 4 ноябрда ана шу ажойиб мамлакат янги президент билан уйгониши мумкин. Нима деб уйлайсиз, Трампни енгишнинг имкони бормикин?..

Ҳаққимизда

Яна маълумот

udV6lq5fNj1QeWONGMFJbEV25B1FlXek

1 апрелдан конунчиликда нималар узгаради?

Тошкентда иккиламчи бозордан уй олиш хукуки, тан олинадиган фукаролик, адлия тизимига кайтаётган «ЗАГС», кенгайтирилаётган электрон …