Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Карантин таътили пайтида контракт ва стипендия тулаш тартиби маълум килинди
<

Карантин таътили пайтида контракт ва стипендия тулаш тартиби маълум килинди

Контракт тулаш муддати хакида карантин таътили тугаганидан кейин хабар берилади. Стипендия эса аввалги тартибда, факат талабаларнинг розилиги билан уларнинг пластик карточкасига утказиб берилади.

Олий ва урта махсус таълим вазири уринбосари Узокбой Бегимкулов ОТМларда карантин туфайли юзага келган таътил вактида шартнома туловини ва талабаларга стипендия тулаш тартиби хакида маълумот берди.

Унга кура, контракт пулини тулаш тартибидаги узгаришлар таътил тугагандан кейин ойдинлашади.

«2019/2020 укув йилида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга жорий укув йилининг биринчи ярми учун контракт пулини 2020 йил 20 мартга кадар тулашга рухсат берилган эди. Яъни ушбу муддатга кадар контракт тулаган абитуриент талабаликка кабул килинади, акс холда талаба була олмайди.

Узи шундок хам бу муддат истисно тарикасида 2019 йил сентябрь ойидан бери мунтазам равишда дарсларга катнаб турган, айрим сабабларга кура контракт пулини 2019 йил 31 декабргача тулай олмаган абитуриентлар учун имконият сифатида берилган эди. Хозиргача 20 мартга кадар тулай олмаганлик ва муддатни узайтириш хакида хеч кандай мурожаат келиб тушмади. Агар 1 курс талабаларидан шундай мурожаат булган такдирда, ушбу масала Давлат кабул комиссияси томонидан урнатилган тартибда куриб чикилади.

Талабаликка кабул килиниб, биринчи семестрни якунлаган 1-боскич хамда бошка барча боскичлардаги талабаларнинг контракт пулини тулаш муддатлари ОТМ ректори рухсати асосида амалга оширилади. Чунки 2019 йил 11 июлдаги 4391-сонли Президент карорига мувофик, ректорларга тулов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт туловларини амалга ошириш муддатларини узайтириш ваколати берилган.

Карантин тугаганидан кейин ОТМ рахбарларига тавсия киламиз ― улар контракт тулаш муддатини узайтириш буйича узларининг карорларини кабул киладилар.

Контракт масаласида муаммо булмайди. Хар йили хам турли сабабларга уз вактида тулай олмаганларга шароит яратиб берилган. Бу йилги холатда качон ва кандай тартибда тулов давом эттирилиши мумкинлиги юзасидан навбатдан ташкари таътил тугаганидан сунг албатта хабар берамиз», деди вазир уринбосари.

Талабаларга таътил даврида хам стипендия тулаш давом эттирилади.

«Талабалар учун тулаб бериладиган стипендиялар аввалги холатида давом этаверади. Факат тулов турида узгариш булиши мумкин. Яъни кимдир хозиргача стипендиясини накд пул куринишида олиб келган булса, таътилда эканини инобатга олиб, уларнинг розилиги асосида пластик картасига тулаконли тушириб берилади.

Стипендия тулашда хаммага бир хил каралади: бакалаврлар, магистратура, таянч докторантура ва докторантура боскичларида укиётганларнинг барчаси белгиланган тартибда стипендияларини олишда давом этадилар.

Яъни стипендияли ва стипендиясиз контракт асосида укиётганига каралади», деди Узокбой Бегимкулов.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RyjHKeeJY7seBrSvIcmf384thId1PjQG

Мирзиёев Узбекистонда бир йилда 30 мингдан ортик ажрим кузатилганидан ташвиш билдирди

Фото: Президент матбуот-хизмати Президент махалла ва оила муаммоларига багишланган йигилишда ажрим сабабларидан бири сифатида ишсизликни …