Главная / Жамият / Карантин даврида тадбиркорларга кандай солик имтиёзлари берилади?

Карантин даврида тадбиркорларга кандай солик имтиёзлари берилади?

Давлат солик кумитаси раиси уринбосари Фазлиддин Умаров АОКА хузуридаги штабда утказилган брифингда фукаролар томонидан берилган саволларга жавоб берди. Хусусан, карантин даврида тадбиркорларга бир катор солик имтиёзлари такдим этилиши хакида ахборот берилди.

«Коронавирус пандемияси ва глобал инкироз холатларининг иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тугрисида»ги Президент фармонида ЯТТни иктисодий жихатдан куллаб-кувватлаш ва рагбатлантириш учун хар ойда тулаб борадиган иккита солик буйича имтиёзлар бирилди. Бу имтиёзлар 2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга кадар амал килади.

  • барча ЯТТлар учун ижтимоий солик ставкаси 50 фоизга камайтирилди. Яъни, хозирда ЯТТ соликка хар ойда 223 минг сум тулаб келаётган булса, энди 111,5 минг тулайди. Бу меъёр марказлашган холда ДСК томонидан дастурий махсулга тегишли узгартириш киритиш оркали амалга оширилади ва 1 апрелдан бошлаб автоматик тарзда ижтимоий солик 50 фоизга камайтирилган холда хисобланади.
  • фаолияти туризм сохаси билан боглик ЯТТлардан олинадиган даромад солигининг катъий белгиланган суммаларини 30 фоизгача камайтириш масаласи белгиланди. Бу меъёр жойлардаги Халк депутатлари туман ва шахар Кенгашлари карори оркали амалга оширилади.

ЯТТлар ушбу соликка фаолият тури ва фаолиятини амалга ошириш жойига караб 50 минг сумдан 750 минг сумгача солик тулайди.

Мол-мулк, ер ва сув соликлари буйича карздорлик ундирилмаслиги, пеня хисобланмаслиги хам автоматик равишда амалга оширилади. Агар, ушбу мол-мулк солиги, ер солиги ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун соликни тулаш буйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (булиб-булиб тулаш) буйича махаллий давлат хокимиятга ариза билан мурожаат килиш керак булади.

Шунингдек, кишлок хужалиги махсулотларини етиштирувчилар учун хам солик имтиёзлари берилиши буйича маълумот берилди.

Унга кура, кишлок хужалиги корхоналари товар айланмаси 1 млрд сумдан кам буладиган булса, айланмадан олинадиган солик тулайди. Агар куп булса ККС туловчиси булади. Асосий фаолияти, яъни кишлок хужалиги махсулотларини етиштириш ва саклаш билан боглик мол-мулклар буйича мулк солиги туламайди. Ер солиги хисоботини 1 майга кадар такдим этади. Лекин солик суммасининг 30 фоизини

1 сентябрга кадар, колган кисмини (70 фоизини) 1 декабрга кадар тулайди.

Сув солиги 2020 йилда урнатилган ставкаларга кура, 1 куб метр учун ер усти сув ресурсларидан фойдаланса 140 сум, ер ости манбаларидан фойдаланса, 170 сум туланиши керак. Президент фармони билан ушбу солик буйича ставка, яъни кишлок хужалигидаги ерларни сугориш учун фойдаланиладиган хажмлар буйича 50 фоизга пасайтирилади.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …