Главные новости
Главная / Жамият / Карантин даврида ахолини иш билан таъминлаш кандай кечмокда? Вазир билан сухбат
<

Карантин даврида ахолини иш билан таъминлаш кандай кечмокда? Вазир билан сухбат

Узбекистон Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги Жамоат ишлари жамгармасига Инкирозга карши жамгармадан 200 миллиард сум ажратилди. Бу маблаглар пандемия шароитида одамларни иш билан таъминлашга йуналтирилади.

Бандлик ва мехнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов билан сухбатимиз айни шу мавзуда булди.

«Президентимизнинг махсус фармонларига мувофик, карантин даврининг иктисодиётга салбий таъсирларини юмшатиш буйича бир нечта чора-тадбирлар кузда тутилган. Шу билан биргаликда, ишсиз булган фукароларимизни жамоат ишларига жалб килиш максадида вазирлигимизга хам Инкирозга карши курашиш жамгармасидан 200 млрд сум микдорида маблаг ажратилди.

Бизга маълумки, хозирги кунда ишлаб чикариш корхоналари ва хизмат курсатувчи субъектлар карантин сабабли вактинча иш фаолиятини тухтатди. Хизмат курсатиш ёки умумий овкатланиш шохобчаларида кунбай иш хаки олган ишчиларда кийинчиликлар юзага келяпти.

Мазкур фармон юзасидан маблагларни тизимли равишда, максадли ишлатилишини ташкил этиш буйича вазирлигимиз вакиллари худудларга чикиб, муаммоларни жойида хал этиш, туман хокимликлари ва фукароларга якиндан амалий ёрдам бермокда. Жумладан, уч кун давомида Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Уйчи, Андижон вилоятининг Баликчи ва Мархамат туманларида булдик. Жойларда фукароларни жамоат ишларига жалб килиш масаласида амалий ёрдам курсатиб келяпмиз.

Узи жамоат ишларига нималар киради? Яшаш жойларини чиройли куринишга келтириш учун деярли барча жойларда ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Мавжуд арикларни тозалаш, куча дарахтларини оклаш, йулакларни тартибга солишга уйда буш утирган фукароларимизни жалб киляпмиз.

Барча худудларда инвестиция дастури асосида ижтимоий соха объектлари курилмокда. Андижон вилоятида жорий йилда 118та ижтимоий соха объектларини куриш учун маблаглар ажратилган ва бу ишлар бошланган. Бу билан яхши бир тизим булдики, иш берувчига ва иш изловчига имконият пайдо булди. Тадбиркорга эса рагбат. Яъни, ижтимоий соха объектларида курилиш ишларини олиб бораётган тадбиркор ишчиларни купайтириш оркали тез фурсатда объектни сифатли топширади. Жамоат фондидан эса кушимча жалб килинган маблаг эвазига ишчиларга иш хакларини коплаб бериш кузда тутилган.

Яна бир томони, инкирозга карши курашиш ишчи гурухининг карори билан карантин даврида жамоат ишларига жалб килинган фукароларимизга иш хакларини ой давомида аванс ёки ойлик килиб эмас, хар 5 кунда тулаб бориш тартибини белгилаб олдик.

Кеча Наманган вилояти Туракургон туманида булганимизда, туман хокимлиги жуда яхши бир таклиф берди. Барча худудларда СЭОМ ходимлари томонидан бозорлар, озик-овкат шохобчалари ва ахоли катновчи йулакларда дезинфекция ишлари амалга оширилмокда.

СЭОМ ходимлари эса етарли эмас. Шунинг учун, туман хокимининг таклифи билан ишсиз фукаролар, жумладан, илгари СЭОМ сохасида ишлаган, тиббиёт коллежларини тамомлаган 50 нафар кишини Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги тизими ходимлари билан биргаликда аниклаб, уларни жамоат ишларига жалб килдик.

Яна бир йуналиш, карантин даврида барча худудларда огохликка даъват килиш буйича ички ишлар ходимлари томонидан кушимча постлар ташкил килинган. Постлар куп ташкил килингани учун уларга хам ёрдам берилиши керак.

Туманлардаги харбий хизматни утаб келган ва бугунги кунда ишсиз булган ёшларимизни жамоат ишлари оркали ишга жалб килиб, жамгармадан уларга хак тулаш йулга куйилди. Хозирда улар кириш-чикиш постларида ички ишлар ходимлари билан биргаликда, халк посбонлари сифатида иш олиб бормокда.

Фукаролар ёки хонадонлар карантинга олингач, хамшира бириктирилиши керак. Шу боис яна бир йуналиш пайдо булди. Тиббий маълумоти булса-да, ишсиз булган фукаролар ёки тиббиёт йуналишини тамомлаган ёшларимиз туман согликни саклаш тизими оркали ишга жалб килиниб, хамшира ва патронаж сифатида иш олиб бормокда.

Шу билан биргаликда, кишлок жойларида аксарият ахоли узининг томоркасига эга. Камбагалликни кискартириш максадида вазирлик, туман иктисодиёт булими хамда Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги ходимлари билан биргаликда махаллабай ва хонадонбай инвентаризация килиб урганиш ишлари олиб борилмокда.

Ижтимоий химояга мухтож оилалар аникланяпти. Яккол мисол – Андижон вилояти Пахтаобод тумани Файзиобод махалласида 5 нафар шундай оила бор. Уларнинг томорка ерлари мавжуд. Хонадон эгаларининг розилиги ва таклифи билан махсус жамгармадан субсидия, ёрдам пули бериш оркали 2 сотих ерига иссикхона куриб берилади.

Бу билан оилага муносиб даромад манбайи пайдо булади, озик-овкат хавфсизлиги буйича бозоримизга махсулот чикади.

Шахсий томоркаларни ривожлантириш буйича субсидиялар шаклланган. Апрель ойи экин экиладиган пайтда республиканинг барча худудларида вазирлик ходимлари махаллаларда иш олиб бориб, фукароларга бу имкониятлардан фойдаланиш кераклигини тушунтирмокда.

Карантин вактида айрим вазирликлар тизими ишлари озгина чекланган булса, бизнинг вазирлик ходимлари олдидаги масъулият бир неча карра ошди. Чунки, биз хис киляпмизки, уйида утирган фукароларимизнинг бандлигини таъминлаш катта ахамиятга эга. Биринчидан, оилани даромад манбайига эга килиш керак. Иккинчидан, озик-овкат хавфсизлиги буйича бозорларда махсулотлар етарли булиши масаласи турибди», – дейди Нозим Хусанов.

– Кооперативлар кай тартибда ташкил этиляпти?

– Президентимиз топширигига мувофик, жойларда камбагалликни кискартириш буйича Хитой тажрибасидан келиб чиккан холда, кишлок хужалигида фойдаланилмаётган лалми ерларда кооперативлар ташкил килинмокда.

Махалладаги ижтимоий химояга мухтож камбагал оила аъзоларидан уртача 50 нафарини бирлаштириб, хар бирига 20 сотихгача ер ажратиляпти. Айни пайтда Баликчи туманидаги ишлар бунга яккол мисол булади. Бу ерда етакчи тадбиркор аникланиб, бошка кооператив аъзоларини бирлаштирган. Етакчи тадбиркор ерга нима экин экиш ва эртага каерда сотиш масалалари буйича уларга кумак берадиган ва узида кушимча маблагга эга булиши керак. Колган 50 нафар кооператив аъзо эса – шу махалла фукароси, хозирги кунда ишсиз, мехнат мухожирлиги билан шугулланиб келган, айни пайтда шу худудда колган фукаролардир.

Кооператив тизими жуда катта имконият беради. Кеча аъзолар билан гаплашганимизда, хурсанд булгани, шундай имкониятлар яратиб берган президентимиздан миннатдорлигини билдиришди. Улар учун яшаш жойига якин булган жойдан ер ажратдик. Хар бир аъзога 2 миллион 300 минг сум микдорида субсидия берилди. Бу маблаглар барчаси кооператив аъзоларининг хисоб ракамига туширилди. Маблагларни кучат, уруглик олиш, агротехника тадбирлари учун сарфладилар.

Наманган вилоятининг Поп, Уйчи, Туракургон ва Косонсой туманларида хам худди шу тартибда иш ташкил килинди.

Туман хокимлари билан шу тажрибани тизимли йулга куйиб олсак, жойлардаги ишсиз фукароларнинг бандлигини таъминлаш ва озик-овкат хавфсизлиги буйича жуда катта ижобий натижага эришамиз.

Афзаллиги шундаки, катта инвестиция талаб килмайдиган соха. Ишлаб чикариш корхонаси миллионлаб инвестиция ва анча вакт талаб килади.

Бу – ота-боболаримиздан колган соха. Озгина эътибор каратилиб, туман хокимлари масъулият билан ёндашса ва буш турган ерлар ажратиб берилса булгани. Хукумат томонидан берилган имкониятдан фойдаланиб, жамгармадан субсидия ажратилади ва шу ишларни ташкил килиш мумкин.

– Ахолига дала томоркаси учун берилаётган субсидиянинг микдори ва олиш тартиби кандай?

– Субсидия дегани, кайтариб берилмайдиган пул маблаги хисобланади. Бу кредит эмас. Айнан ижтимоий химояга мухтож фукароларимизга ажратилган маблагдир. Бу пулларни оёкка туриб олиш учун сарфлайдилар.

Президентнинг бир гапи бор. Яъни фукароларимизга балик эмас, кармок беришимиз керак. Бу хам кармок ролини уйнайди. Шу тизим оркали фукаро ерлик булди. Дала томоркасидан фойдаланиш учун туман хокимининг карори билан ер берилади. Субсидия сифатида, кучат олишга ва бошка тадбирларни амалган ошириш учун маблаг бериляпти. Фукаро махсулот етиштиради ва сотади. Камбагал булмайди.

Апрель ойи жамоат ишлари йуналиши учун 50 млрд сум маблаг ажратилган. Бу маблаглар вилоят ва туманлар кесимида таксимот килинди. Жойларда кушимча талаб булса, кушимча молиялаштирилиши мумкин.

Шахсий томорка субсидияси буйича эса, республика микёсида 20 млрд сум режалаштирилди. Дала томоркаларини кооперативлаштириш учун 15 млрд сум маблаг ажратилиши буйича режа килинди.

– Кооперативга аъзо булиш учун каерга мурожаат килиш керак?

– Биринчи навбатда, махалла фукаролар йигинига мурожаат килиш керак. Сабаби, айни пайтда махалла оксоколлари билан иш олиб боряпмиз. Колаверса, Мехнат вазирлигининг 200-06-00 телефон ракамларига хам мурожаат килиши мумкин.

– Ажратилган субсидия билан канча фукароларни камраб олиш мумкин?

– Апрель ойи жамоат ишлари йуналиши учун 50 млрд сум маблаг ажратилган. Бу маблаглар вилоят ва туманлар кесимида таксимот килинди. Жойларда кушимча талаб булса, кушимча молиялаштирилиши мумкин.

Шахсий томорка субсидияси буйича эса, республика микёсида 20 млрд сум режалаштирилди. Дала томоркаларини кооперативлаштириш учун 15 млрд сум маблаг ажратилиши буйича режа килинди.

Махалла фукаролар йигини узининг худудидаги ахоли вакилларига кай даражада иш кераклигини билиб, шунга караб руйхат шакллантирди. Махалла оксоколи шу фукарони билиши, бандлик ташкилоти ишсиз сифатида руйхатга олиши керак.

– Водий вилоятларида ахоли зич яшайди. Иш билан таъминлашда алохида жихатлари нималардан иборат?

– Водий вилоятларида ахоли зич яшайди. Томоркалар хам кичик. Сурхондарё ва Самарканд вилоятларида томоркалар 10-20 сотихдан. Водий вилоятларида эса, 4 ёки купи билан 8 сотихдан иборат. Шунинг учун вилоят хокимлари билан сухбатлашдик. Асосий кишлок хужалигида фойдаланилмаётган ерларни кооператив усулида узлаштириш оркали механизм жорий килмокчимиз. Ижобий таъсирини беряпти.

Наманган вилояти, Поп тумани хокимлиги томонидан куп йиллардан буён фойдаланилмай келган 60 гектар ер майдони карийб 200 оилага таксимот килиб берилди. Кимдир иссикхона килди, кимдир мевали дарахтлар экди. Мевали дарахт уч йилда хосилга киради. Бу пайтгача дарахт ораларига нухот ва бошка экинларни экиш йулга куйилди.

Водий вилоятларига кооператив бирлашма ташкил килишни жорий этмокдамиз.

– Хорижга ишга кета олмаган мехнат мухожирларининг тахминий сони канча ва уларнинг канчаси иш билан таъминланиши кутилмокда?

– Вазирлигимиз Россия Федерациясининг Миграция хизмати билан доимий равишда маълумот алмашиб боради. Улар томонидан такдим килинган маълумотга асосан, хозирги кунда Узбекистонда мехнат мухожирлиги фаолияти билан шугулланганлар ва чегара ёпилиши хисобига чика олмаганлар сони 500 мингга якин фукарони ташкил килади.

Яъни, улар Узбекистон худудида. Уларни иш билан таъминлаш учун 100-150 минг нафарига режа килинди.

Албатта, бу купрок булишига харакат килинмокда. Хозирги киска муддатда, март ва апрел ойларида турли хил йуналишларга жалб килиш оркали бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jV-jWyKWhY3R86LxSr9qbcB1_zRh8T5

Узбекистонда тиббий никоблар ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Фото: KUN.UZ Узбекистонда 18 май холатига химоя никоблари ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. …