Главные новости
Главная / Сиёсат / Карантинда иш хаки ёки таътил туловлари кандай булади? Хорижга кета олмаган мехнат мухожирлари нима килишлари мумкин? Вазир билан сухбат
<

Карантинда иш хаки ёки таътил туловлари кандай булади? Хорижга кета олмаган мехнат мухожирлари нима килишлари мумкин? Вазир билан сухбат

Карантин шароитида мехнат муносабатлари кандай ташкил этилади? Карантинга олинган фукарога касаллик варакаси бериладими, йукми? Караантин муносабати билан берилган мехнат таътили туловлари неча фоиз булиши керак? Хорижга чика олмай колган мехнат мухожирлари ишсизлар сафини кенгайтирган бир вактда, ишсизлик муаммосига кандай ечим бор? БММВ рахбари Нозим Хусанов шу каби саволларга жавоб берди.

Мустакил Узбекистон тарихида илк маротаба миллий микёсда тиббий карантин жорий килинди. Шу боис, барча турдаги ташкилотлар ва ишчи-хизматчиларнинг узаро мехнат муносабатларида катор саволлар пайдо булди. Барча транспорт алокаларининг тухтатилиши боис, киш мавсумида хориждан ватанга кайтган мехнат мухожирлари мамлакат ичкарисидаги ишсизлар сафини кенгайтирди. Kun.uz мухбири карантин холатидан келиб чиккан турли саволлар билан Бандлик ва мехнат муносабатлари вазири Нозим Хусановга мурожаат килди.

Карантин холатига доир мехнат конунчилиги

 Карантин чораси Узбекистонда биринчи марта кулланилмокда. Шунинг учун хам жуда куплаб саволлар пайдо булди: бу давлат ташкилотларида хам, тадбиркорлар томонидан хам буляпти. Вазирликнинг ишонч телефонларига, сайтига айнан карантин вактида мехнат муносабатларини кандай шакллантириш буйича жуда хам куплаб саволлар булди. Президентимиз касалликнинг иктисодиётга салбий таъсирларини камайтириш чора-тадбирлари буйича фармони кабул килди.

Мазкур фармонда мехнат муносабатларини такомиллаштириш буйича хам катор енгилликлар ва тадбирларни амалга ошириш белгиланди.

Республикадаги мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва олий таълим муассасаларида карантин эълон килинди ва фарзандларимиз уйда утиришига тугри келмокда. Кимнингдир уйида фарзандларга каровчиси бор, кимдадир йук, отаси ёки онасидан бири бирга булиши керак. Ушбу фармон оркали, мехнат конунчилиги талабларидан келиб чиккан холда яна бир имконият берилдики, богча тарбияси ёшида булган ёхуд умумтаълим урта мактабнинг 1-4 синфларида укийдиган фарзандларнинг ё отаси, ёки онаси, ё булмаса, васийига мехнат таътили берилади.

Идора ва ташкилотлар томонидан бериладиган енгилликларда кайси ходимлар устуворликка эга?

Хар бир идора-ташкилотлар, пенсия ёшидаги кекса ишчилар, хомиладор аёллар, ногиронлиги бор ёхуд ишлай оладиган аммо сурункали хасталиги бор ходимлари булса, уларга масофадан ишлаш ёки киска муддатли ишлаш имкониятларини ятакдим этишлари зарурлиги фармонда белгилаб утилди. Бу хам ходимларнинг уз согликларини саклашларига ижобий таъсир курсатади.

Хусусий тадбиркорлик субъектлари ходимларига таътил берса, пул тулайдими?

 Президент фармонида мулкчилик шаклидан катъиназар барча хужалик юритувчи субъектларда мехнат таътили бериш тартиби кулланилиши белгилаб утилган.

Карантинга олинган фукароларга касаллик варакаси бериладими ёки таътил?

Нозим Хусанов

Бу буйича хам ишонч телефонимизга куплаб мурожаатлар тушаётганди. Чунки, карантинга олинган фукаролар 14 кун махсус сакланиш жойларида булиши белгилаб утилган. Фармонда белгиланганидек, карантинга олинган фукаро ишловчи булса, унга касаллик варакаси берилади. У буйича эса, иш хакининг 100 фоизи тулаб берилиши назарда тутилди.

Амалиётда, ходимнинг иш стажидан келиб чиккан холда касаллик варакаси буйича иш хаки 60-80 фоизни ташкил этган. Лекин, карантин вактида оиланинг бирор ишловчи аъзоси, ёки 14 ёшгача булган фарзанди карантинга олинган такдирда, унга каровчиси ишлайдиган булса, унга хам касаллик варакаси расмийлаштирилади ва иш хакининг 100 фоизи туланади.

Карантин туфайли таътилга чиккан ходим иш хаки 100 саклаб колинади

Мехнат кодексига кура, ходимнинг розилиги билан иш хаки сакланмаган таътил бериш мумкин. Ходим, истаса, уз аризасига биноан, таътил пули туланмайдиган таътилга чикиши, ёки мехнат таътили таквими буйича таътилга чикиши хам мумкин. Шу билан бирга, карантин муносабати билан таътилга чикарилиши хам мумкин. Сунгги холатда иш хаки 100 фоиз сакланиб колиниши президент фармонида белгилаб берилган.

Хорижга кета олмай колган мехнат мухожирлари ишсизлар сафига кушилди. Уларни иш билан таъминлаш муаммоси кандай хал этилади?

Бу масала хакикатдан хам долзарб тус олди. Сабаби, кушни мамлакатларимиз Козогистон ва Россия уз чегараларини ёпди, мехнат мухожирларимизнинг ушбу давлатларга кетиш мавсуми эди. Уларни иш билан таъминлаш керак.

«Обод кишлок», «Обод марказ» ва «Обод махалла» дастурлари кабул килинган булиб, уларни март ойидан бошлаб амалга ошириш, бу ишларга куплаб фукароларни жалб килиш назарда тутилган. Ракамларда айтадиган булсак, март-апрель ойларида жамоат ишларига 26 минг кишини жалб килишимиз, уларнинг ишларини молиялаштириш учун айни жамгармадан 19 млрд сум маблаг ажратилиши белгиланган эди.

Президент фармони билан мана шу ойларда бу маблагларни икки ярим баравардан ортикка ошириб, 70 мингдан ортик фукарони жамоатчилик ишларига жалб килиш, бу максадга карийб 60 млрд сум маблаг йуналтириш имконияти берилди.

Бундан ташкари, аксарият фукароларимиз вилоятлар, туманлар кишлокларида истикомат килишади. Уша худудларда кишлок хужалигида фойдаланилмайдиган ерларда хохиш билдирган фукарога 20 сотихдан ер ажратилиб, кооператив усулда хужалик бирлашма ташкил этилади. Бирлашма аъзолари ишсиз, банд булмаган ахоли таркибидан танлаб олинади ва уларга жамгарма хисобидан 2 млн 300 минг микдорида субсидия бериш механизми хам бор. Мазкур фармон билан ушбу субсидия микдорини 2-3 баравар ошириш имкони яратилди.

Шу билан бирга, куплаб фукароларимиз узларининг шахсий томоркаларида фаолият олиб боришлари учун субсидия бериш имкониятимиз хам бор.

Бунинг учун фукаролар каерга, кимга мурожаат килишлари керак?

Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги, Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлигининг жойлардаги булимлари билан биргаликда махаллама-махалла юриб, шундай фукароларнинг руйхатини тузиб, уларга юкоридаги хизматлар таклиф килинмокда. Бу жараён бошланган, президент фармони эса, бу жараённи янада жадаллаштирди.

Яна бир йуналиш бор, вазирлигимиз хузуридаги жамгарма оркали 3та банкдан оилавий тадбиркорлик йуналишида маблаглар такдим этиш. Ахир, мехнат мухожирлигида ишлаб юрган, аммо бугунги кунда Узбекистонда булганларнинг айримларида тадбиркорлик билан шугулланиш борасида кандайдир гояси, режаси булиши мумкин. Улар шуни амалга оширишлари мумкин булади.

Бундан ташкари, президент фармонининг яна бир ижобий томони шундаки, ижтимоий соха объектларини куриш учун кушимча маблаглар ажратиш кузда тутилган. Бу йил бошида тасдикланган инвестицион дастурларга кушимча равишда, вилоятлар, чекка туманлардаги мактабгача таълим муассасалари, урта умумтаълим мактаблари, согликни саклаш муассасаларини куриш буйича янги кушимча дастур кабул килинди. Бу каби курилиш объектларига хам жойлардаги ишсиз, банд булмаган фукароларни жалб килиш назарда тутилган.

Вазирликда карантин коидаларига канчалик риоя килинмокда?

Хар бир идора рахбари – узимидан бошлаши керак. Президент хам таъкидлаб утдилар, узимиз урнак булишимиз кераклигини. Шунинг учун хам вазирликда, иш вактидан сунг, шартнома асосида хлор билан дезинфекция килиш ишлари амалга оширилмокда. Бундан ташкари, вазирликка келган ходимлар ёки фукаролар кулларини дезинфекция килиши учун воситалар, никоблар тайёрлаб куйилган. Бундай имконият хар бир каватда мавжуд. Колаверса, фаррошларнинг кун давомида ишлаши йулга куйилди. Улар эшик дастаклари буладими, зинапоя туткичлари буладими, хар бир жойни эътибордан четда колдирмай, махсус аралашмалар билан артиб чикмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

l086cnGbhp6Wh6ehXKXiXpHfrVjvX4qQ

Face-ID муаммолари, осонлашган тестлар, кечикаётган абитуриентлар — Тошкентдаги имтихонлардан видеорепортаж

2 сентябр куни соат 8:00да республика олий таълим муассасаларига кириш имтихонлари бошланди. Имтихонлар стадион ва …