Главные новости
Главная / Жамият / Карантиндаги кумак туфайли тугилаётган саволлар: буларга йул куймаслик мумкинмиди?
<

Карантиндаги кумак туфайли тугилаётган саволлар: буларга йул куймаслик мумкинмиди?

Нихоят Узбекистонда хам пандемия даврида мухтожларни куллаб-кувватлаш учун куп давлатлар куллаган усул — ахолига тугридан тугри пул таркатишдан фойдаланилди. Аммо эзгу максадларга йугрилган бу ташаббус айрим саволлар тугилишига сабаб булди.

Президент фармонига кура, эхтиёжманд оилаларга Курбон хайити муносабати билан 200 млрд сум, карантин даврида даромадсиз колган ахолини куллаб-кувватлаш учун эса 380 млрд сум таркатилиши режалаштирилганди. Хар икки турдаги моддий ёрдам накд пул шаклида берилиши кузда тутилган.

Албатта, бу оз пул эмас. Айникса, иктисодий мураккаб вазиятда колган ахолини ижтимоий куллаб-кувватлаш нихоятда кутилган ва уринли иш эди.

Аммо… ижтимоий тармокларда оз пул бериб купига имзо куйдириш, конвертда ёзилганидан кам маблаг чиккани ёки махалла раисларининг худуд ахолиси билан аёвсиз тортишаётганига оид лавхалар пайдо булди.

Хуш, нега шундай? Нима учун яхши ниятда бошлаймиз-у, зарур чора ижросида нуксон-у камчиликлар куриниб колади? Нега мухим масала ечимида янгича, замонавий ёндашишга харакат килинмайди?

Бу борада айрим мулохазалар бор:

1. Аввало, бошиданок бу пулларга хакдорларнинг аник мезонлари эълон килинмади ёки эълон килинган мезонлар шу кадар мавхум ва кенг камровли эдики, жуда купчилик у пулларга даъво килса буларди. Умуман, шунча вакт утмокдаки, хали хам камбагал тушунчани аник белгилаб ололмадик. Хамма узича талкин килаверади.

2. Пуллар оилаларга турлича булиб берилиши узига яраша тенгсизликни келтириб чикарди. Бошда эълон килинганда, оиладаги бир кишига 220 минг сумдан таркатилиши билдирилганди. Аммо негадир телевидение оркали хаммага 1 млн сумдан берилаётгани намойиш этила бошланди. Табиийки, нега 880 минг ёки 1,1 млн сум эмас, айнан 1 млн сум деб эълон килиниши саволлар тугилишига сабаб булди. Колаверса, кайсидир худудда кимгадир 1 млн берилгани яшин тезлигида республиканинг у бурчагидан мухтожга етиб боради ва у хам албатта шунча кутади. Энди хатто 900 минг сум берилса хам унинг кунгли тулмайди ва бунга хакки бор – у хам шу давлатнинг фукароси, мухтож.

3. Пулларнинг накд пул шаклда берилгани хатоларнинг улкани булди. Инсон табиати куриб турганига куз олайтириши азалдан маълум. Нафакат куриб, балки кулидан утказиб бераётганида бир лукма юлиб олишнинг минг бир усулини уйлаб топаверади. Махаллани умуман аралаштирмай, хар бир туман узидаги мухтожлар руйхати буйича хар бир оиланинг пластик картасига тугридан тугри пул ташлаб беришига нима тускинлик килгани энди жумбок булиб колаверади.

Агар махалла институти оркали таркатиш шу кадар мухим экан, хар бир махалла эшигига кимга канча микдорда берилиши осиб куйилиб, уша пуллар пластик карталарга ташлаб берилганида бу кадар шубхаларга урин колмасди.

4. Шу пайтгача хам «бола пули», «ёрдам пули» кабиларни белгилашда обруси хуб тукилган махалла институти бу сафар хакикий синовга дуч келди ва кутилганидек дархол панд берди.

Бир тарафдан тушуниш мумкин: мухтожларни хеч ким уларчалик яхши билмас. Лекин айнан махалла норозиларнинг биринчи нишонига айланди. Чунки ахоли уларнинг кулидан пул олган экан, эътирозини хам табиийки шуларга билдиради. Албатта, бундай хаксизликларда, яъни мухтожга аталганидан юлиб олишда факат махаллани айблаш бориб турган соддалик буларди. Туб илдизни кулокнинг бошрогидан излайвериш керак.

5. Бешдан бир холатда, яъни бундай тартибсизликнинг бир кисмида ахолининг айрим тоифаларининг хам хиссаси бор. Доимий бокимандалар (яъни, бирор ишнинг бошини тутмаганлар, пандемияга кадар хам соппа-сог булатурибам моддий ёрдам тама килаверадиганлар), махалла билан келишиб, вактинча мухтож ролини уйнаб, тушумни арра килганлар хам булди, афсуски. Айникса, тупланиб олиб бакир-чакир килганлар, бирор томонлама мухтож куринмайдиганларнинг харакатлари жуда хунук куринди.

Албатта, ажратилган маблагнинг мутлак катта кисми уз эгаларига етиб борди ва бу жуда яхши булди. Аммо озчиликка килинган нохаклик купчиликнинг хурсандчилигини ювиб кетмокда. Пандемия хали давом этади ва катта эхтимол билан бундай чораларга яна кайтилади.

Шу боис, энди бундай хатоларни кайтармаслик учун хар бир харакат урганиб чикилиши, эхтимолий окибатлар, таваккалчилик келтириб чикарадиган вазиятлар албатта тахлил килиниши керак.

Мухими, эзгу максадлар яхшиликларга хизмат килсин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

FQfwhXkiORa1Nf8bCekvolLsJkoGTZS

Ташки карз – хатарми ё имконият? Иктисодчи билан сухбат

Узбекистонда давлат ташки карзи ракамларда усиб бораётгани хавотирларга сабаб булмокда. Мутахассис вазиятни тахлил килиб, ушбу …