Главные новости
Главная / Маданият / Кандай килиб сабрли булиш мумкин?
<

Кандай килиб сабрли булиш мумкин?

 sabrДинимиз Исломда сабрга таргиб килинган экан, сабрли булиш, бу макталган сифат сохибига айланиш йуллари хам курсатилган. Зеро Аллох бир дардни туширса, унинг давосини хам нозил килади. У Зот бандаларни бир ишга буюрса, унга етишиш учун воситаларни хам жорий этади. Сабрли булишга хизмат киладиган омиллардан бири бу илмдир. Жумладан, сабрли булиш учун сабр фазилатини тулик англаб етиб, сабрлиларга Аллох тарафидан бериладиган мукофотларни, сабрсизлик окибатида келиб чикадиган ёмон окибатларни, гунох-маъсият, афсус-надомат ва кабихликларни хаёлга келтириш керак. Агар банда шу ишни килса, калбида сабрга нисбатан хохиш, ирода, катъият ва асл инсонийлик рухи пайдо булади. Шунда унинг машаккатлари рохатга, хаётнинг аччик синовлари лаззатга айланади.
Бошга тушган мусибатга, кулдан кетган нарсаларга сабр кила олиш учун дунё хаёти уткинчи, Аллох даргохида унинг бирон кадри йук эканини эслаш кифоя.
Ибодатларга сабр килиш учун уша ибодат фазилати, уни тарк килиш окибатларини яхши билиб олиш керак булади.
Сабр инсоннинг фитрий фазилати булиб, унга болаликдан хос булади. Хаётда куриб турганимиздек, баъзилар сабрли, яна баъзилар бесабр буладилар. Лекин шу билан бирга сабрни узига одат килиш, уни нафсга сингдириб бориш мумкин. Акс холда шариатда сабрга таргиб килинмаган буларди.
Киши бесабр булса, у узини секин-аста сабрга ургатиб борса булади. Бунда банданинг хохиши, харакати мухим саналади. Сабр фазилатини эгаллаш мумкин экани набавий хадисда баён килинган. Имом Бухорий ривоят килган хадисда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Ким сабрли булишга харакат килса, Аллох уни сабрли килиб куяди”, деганлар. Бу хадисдан маълум буладики, банда нафсини сабрга ургатиши мумкин. Зеро, ким бирон нарсани куп такрорласа, унга одатланса, уша иш кейинчалик банда учун кийин булмай колади. Сабр хам худди шундай. Киши ибодатларга, мусибатга, харом ишларга сабрли булишга харакат килган сари унинг учун сабр одатий холга айланиб колади. Кейинчалик у ибодатларни кийналмай хушу билан бажариши, мусибатларга сабр кила олиши, харом ишлардан тийилиши мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lJM_TdUp5jvOGrv3ZESMUKFtMff4V426

Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади

Улар тугрисидаги намунавий низом Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон карори билан тасдикланган, деб ёзмокда Norma. …