Главная / Маданият / Кандай холатларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи Узбекистонда тан олинмайди?

Кандай холатларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи Узбекистонда тан олинмайди?

 Вазирлар Махкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат килиш давлат инспекцияси кандай холатларда хорижий олий таълим муассасасининг дипломи Узбекистонда тан олинмаслиги тугрисида маълумот берди.

«Узбекистонда олий таълим муассасаси сифатида фаолият курсатиш хукуки эга булмаган ташкилотлар хакида хабар берилганидан сунг Таълим инспекцияси телеграм ботига (@Uztdibot) фойдаланувчиларидан 1000га якин саволлар келиб тушди.

Юкоридаги мурожаатларга кура, сунгги пайтларда Узбекистон ОТМларига кира олмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари уртасида хорижда олий таълим олишни ва буни хеч кандай имтихонсиз, пуллик хизмат курсатиш эвазига расмийлаштириб беришни таклиф этаётган консалтинг ташкилотлари фаол таргибот ишларини амалга оширишмокда.

Ушбу ташкилотлар томонидан таклиф этилаётган ОТМларнинг дипломлари Узбекистонда тан олиниши юзасидан аниклик киритиш суралмокда.

Узбекистонда хорижий давлатларда таълим олганлик тугрисидаги хужжатларни тан олиш Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сонли карори билан тасдикланган низомга асосан амалга оширилади.

Консалтинг ташкилотлари томонидан «дунёдаги етакчи олий таълим муассасалари», «дипломи Узбекистонда синовларсиз тан олинадиган университетлар» деб таргиб килинаётган, масофавий ва экстернат таълим шаклини таклиф этаётган муассасаларнинг аксарияти уз давлатида хам аккредитациядан утмагани маълум булмокда», дейилади Таълим инспекцияси хабарида.

Таълим тизими ривожланган давлатларда хам олий таълим олишда асосий таълим шакли сифатида кундузги таълим шакли амал килади. Масофавий таълим шакли ва экстернат таълим шакллари эса асосан олий таълимдан кейинги катталар таълимида ва умр давомида таълим олишда кулланиб келинади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тугрисидаги хужжатларни тан олиш тартиби хакидаги низомнинг 36-бандига асосан республикамизда хорижий давлатларда таълим олганлик тугрисидаги хужжатларни тан олиш куйидаги холларда рад этилиши белгилаб берилган:

а) хорижий давлатларда касбий маълумот тугрисида хужжат берадиган таълимнинг умумий меъёрий даври (тулик умумий урта ёки урта маълумот олингандан кейин) Узбекистон Республикаси таълим стандартларида назарда тутилган даврдан икки йилдан кам булса;

б) хорижий таълим тугрисидаги хужжат берилган давлатда унинг эгасига Узбекистон Республикасидагига караганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шугулланиш учун кам хукуклар берилган булса (хужжат эгаси таълимнинг кейинги боскичида укишни давом эттириш, касбий фаолият билан шугулланиш хукукига эга булмаса);

в) маълумот Узбекистон Республикаси конунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган булса;

г) олий таълим боскичларида:

  • бакалавриат буйича укиш муддати уч йилдан кам булса ёки Европа таълим тизими асосида укиш давомида 240 дан кам кредит туплаган булса;
  • магистратура буйича укиш муддати бир йилдан кам булса;
  • бакалавриат таълим йуналишлари ва магистратура мутахассисликлари кушиб укитиладиган таълим дастурлари буйича таълим олганда умумий укиш даври уч йилдан кам булса.

д) тугридан-тугри (синовларсиз) тан олинадиган хорижий давлатларда таълим олганлик тугрисидаги хужжатлар ушбу Низомнинг 7-бандида курсатилган талабларга тугри келмаса.

«Узбекистон Республикасининг «Таълим тугрисида»ги конунида ишлаб чикаришдан ажралган ва ажралмаган холда (кундузги, сиртки хамда кечки таълим шакллари кузда тутилган) таълим олиш белгиланган, лекин масофавий ва экстернат таълим шакли кузда тутилмаган. Шунинг учун хозирги пайтда ушбу таълим шаклида хорижий таълим муассасаларида укиб олинган таълим хужжатлари хамда хорижий ОТМларнинг бакалавриат йуналиши буйича сиртки таълим шаклида 3 йил ёки ундан кам муддатда укиб олинган дипломлари Республикамиз худудида тан олинмаслигини билдирамиз», дейилади Таълим сифатини назорат килиш давлат инспекцияси хабарида.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …