Главные новости
Главная / Жамият / «Каналимизда бир челак сув хам йук!» – Кушкупир туманидаги фермерлар сувсизликдан катта зарар курмокда
<

«Каналимизда бир челак сув хам йук!» – Кушкупир туманидаги фермерлар сувсизликдан катта зарар курмокда

Кушкупир тумани, Катагон кишлогидаги ахоли ва фермерлар сув муаммоси бир неча йилдан бери хал этилмаётганидан шикоят килишди. Дехкончилик учун мулжалланган ерлар, баликчилик хавзалари, одамларнинг томоркалари сувсизликдан какраб колган.

Кушкупир тумани, Катагон кишлогининг «Араблар» махалласи, Спутник шахарчасининг «Тараккиёт» махалласи ахолиси ва шу худудда фаолият юритаётган бир канча фермерлар экинларни сугориш учун сув йуклигидан шикоят килишди.

Иккита махалла худудидан утувчи «Унг тармок Кулобод» каналида 3 йилдан бери сув танкис. Натижада, дехкончилик килиш, чорвачилик ва баликчилик билан шугулланиш тобора имконсиз булиб бормокда. Одамлар томоркадан фойдаланишда, сабзавот етиштиришда, бог килишда кийналишмокда. Катта маблаг сарфлаб йулга куйилган тадбиркорлик фаолияти хам сурок остида турибди.

Эркин Рузимов эл-юрт дастурхонини балик махсулотлари билан тулдириш, узи хам даромад олиш максадида «Рузимов Абдулла» фермер хужалигини ташкил килиб, яхши ниятда иш бошлаган тадбиркорлардан бири. Аммо сувсизлик муаммоси фермернинг ишини барбод килиб, карзга ботириб юборган.

«4,5 гектар ер олиб, баликчилик сохаси буйича иш бошладим. Шундан 3 гектарини ховуз учун каздирдим, тайёрладим. Иш бошлаганимда «Унг тармок Кулобод» каналида сув булармикан, деган хадик бор эди. Аммо рахбарлар сув булишига ишонтиришди, ваъдалар беришди. Афсуски, 2020 йилда каналдан бир челак хам сув келмади. Натижада, атиги 0,1 гектар ерда сув колди, холос. Кулга куйиб юборилган баликчаларнинг купчилиги нобуд булди. Карзга ботиб кетдим. Кузда мендан балик махсулотини топшириш режаси суралади. Уни кандай бажараман?», деб куюнди Эркин ака.

«Зохиджон Кушкупир» оилавий корхонаси рахбари Зохиджон Нурметов жуда катта маблаг сарфлаб килаётган тадбиркорлик фаолияти хавф остида тургани, кургокчилик туфайли маблаги ва мехнати зое кетиши мумкинлигидан шикоят килди.

«Оилавий корхонамиз гушт-сут йуналиши буйича фаолият юритади. «Араблар» махалласи худудида катта фермамиз бор. Карамогимизда Швейцариянинг «Симменталь» зотли 131 шартли бош корамол бор. Бу ишга уз маблагимдан 3,5 миллиард сумни сарфлаганман, яна шунча микдорда кредит олганман. Сувсизлик туфайли чорвамиз учун ем-хашак етиштириш муаммога айланмокда. «Унг тармок Кулобод» каналида сув йук, натижада экинларимиз сувсиз колган, ковжираб боряпти. Шикоят килмаган жойимиз колмади. Бундай шароитда кандай тадбиркорлик килиш мумкин? Чорвачилик билан шугулланувчилар куллаб-кувватланмаса, бозорда гуштнинг нархи пасаярмиди?», деди у.

Каландар Абдикаримов баликчилик йуналишидаги «Йулдош чупон даласи» фермер хужалигини ташкил килиб, яхши ниятлар билан иш бошлаган фермерлардан яна бири. Аммо сув танкислиги унинг фаолиятига хам катта зарар етказди.

«Баликчилик сохаси буйича иш бошлаган эдим. Фаолиятим учун 8,5 гектар ер ажратилди. 2,5 гектарини ховуз килиб каздириб, тайёрладим. Баликчаларни юбордим, аммо сув булмади. Натижада, баликчалар нобуд булди, катта микдорда зарар курдим. Каналдан сув келмаса, баликчилик билан кандай шугулланиш мумкин? Шикоят килмаган, ёзмаган жойим колмади. Хеч кандай ёрдам берилмаяпти. «Сувни эртага берамиз», деган ваъдалардан нарига утилмаяпти. Кузда эса мендан балик топшириш, режани бажариш талаб килинади. Фермерга ёрдам йук, факат талаб бор. Бундай шароитда кандай ишлаш мумкин?», деб куюнди у.

«Унг тармок Кулобод» канали буйида жойлашган «Тараккиёт» махалласидаги ахвол бундан хам ачинарли. Мингга якин ахоли истикомат киладиган худудда ариклар, томоркалар сувсизликдан какраб, экинлар эса ковжираб ётибди.

«Томоркага экин экинглар, фойдаланинглар, акс холда ундан махрум килинасиз, жаримага тортиласиз, деган талабни куйишади. Ер солигини тийин тийинигача тулик тулашга мажбурлашади. Аммо сув билан таъминланглар, ёрдам беринглар деб мурожаат килсак, хеч ким кулок солмаяпти. 2-3 йилдан бери ахвол шундай. Кургокчилик бизни жуда кийнаб куйди. Экин экдик, бог килдик, аммо сугора олмаяпмиз, маблагимиз ва мехнатимиз зое кетмокда», дейди махалла ахолиси вакиллари.

Кайд этиш жоизки, сувсизлик ортидан яна бир бало, «куринмас офат» махаллага тахдид килмокда. Сунгги йилларда бу худудда термитлар пайдо булган. Улар ёгоч устунлар, тусинлар, полнинг ёгочларини еб битиряпти. Натижада, баъзи уйлар яшаш учун хавфли холатга келиб коляпти. Бундай зараркунандаларнинг купайиб кетишига кургокчилик хам сабаб булади. «Тараккиёт» махалласида термитларнинг купайиб кетиши жуда хавотирли масала.

«Унг тармок Кулобод» каналида сув йуклиги муаммоси буйича «Чапкиргок Амударё» ирригация тизимлари хавза бошкармаси Кушкупир тумани булими гидротехниги Дилмурод Давлетов изох берди.

«Унг тармок Кулобод» канали Хонка туманидан бошланади. Сунгра Урганч тумани худудидан утиб, Кушкупир туманигача келади, жами 36 км узунликка эга. Унинг охирги 8 км кисмига сув етиб келмаяпти, чунки жуда оз бериляпти. Бу каналга секундига 3–3,5 кубометр сув берилса, ахоли ва фермерларнинг ерлари, томоркалари тулик сугорилиши мумкин», дейди у.

Махалла ахолисининг сузларига кура, «Унг тармок Кулобод» каналида сув бор, аммо Кушкупир туманига кириш кисмидан бугиб куйилган. Унинг Хонка тумани ва Урганч тумани кисмидаги фермерлар жуда катта ер майдонларига шоли экиб, катта насослар билан сувдан фойдаланиб утиришибди.

«Унг тармок Кулобод» каналидаги сувсизлик муаммоси, шунингдек, унинг Кушкупир тумани кисмининг бугиб куйилиши буйича «Чапкиргок Амударё» ирригация тизимлари хавза бошкармаси Хоразм вилояти булими рахбариятидан изох олишнинг иложи булмади.

Хозирги вактда махалла худудидаги фермерлар ва ахоли экинларини сугориш, истеъмол килиш учун ноиложликдан ер ости сувларидан фойдаланишмокда. Унинг каттиклик даражаси юкори булгани сабабли, истеъмол килишга ва дехкончилик килишга яроксиз хисобланади. Сифатсиз сув одамларнинг соглигига зарар етказяпти, ерларнинг унумдорлигини пасайтириб юборяпти. Одамлар йиллар давомида бу муаммоларнинг ечим топишини, каналга, арикларига сув келишини, махалла ичимлик суви билан таъминланишини умид билан кутишяпти. Афсуски, махаллий хокимият вакиллари ваъдалардан нарига утмаяпти.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

FQfwhXkiORa1Nf8bCekvolLsJkoGTZS

Ташки карз – хатарми ё имконият? Иктисодчи билан сухбат

Узбекистонда давлат ташки карзи ракамларда усиб бораётгани хавотирларга сабаб булмокда. Мутахассис вазиятни тахлил килиб, ушбу …