Главные новости
Главная / Жахон / Канадада яшаётган узбек инженери — Сардоба фожиаси ва курилишдаги инкироз хакида
<

Канадада яшаётган узбек инженери — Сардоба фожиаси ва курилишдаги инкироз хакида

Канадада истикомат килаётган ватандошимиз, профессионал инженер Шарофиддин Карабоев Сардоба вокеаси юзасидан уз мулохазаларини Kun.uz`га такдим этди.

Фото: KUN.UZ

«Сардоба» сув омборида 1 май куни руй берган техноген фалокат, ундан аввалрок Бухоро вилоятида юз берган кучли шамол окибатида уйларнинг вайрон булиши, Тошкент метроси курилишидаги фожиа ва бошка куплаб курилишда руй бераётган турли даражадаги халокатларга фикр билдиришни узимнинг инсоний, профессионал ва маънавий-ахлокий бурчим деб билдим.

Хозирда, бу фалокатлар курилиш сохасида чукур илдиз отган коррупция туфайли руй бергани хакида куп гапирилмокда. Масаланинг бу томонини хукукни мухофаза килувчи органларга колдирган холда, мен бир профессионал инженер ва лойихаларни бошкарувчи мутахассис сифатида «Сардоба» сув омборидаги фалокат сабаблари, Узбекистонда курилиш сохаси, инженерлик сохаси ва курилиш жараёнида инженернинг иштироки хакида уз фикр-мулохазаларимни билдиришни, хамда курилиш сохасини яхшилаш борасида баъзи бир тавсияларимни баён этишни истар эдим.


Шарофиддин Карабоев

Сардоба сув омборидаги фалокат сабаблари буйича менда иккита тахмин бор:

1. Лойихалаш жараёнидаги хатолар

2. Курилиш жараёнида техник меъёрлар бузилиши

Келинг, уларни бирма-бир куриб чикайлик.

1. Лойихалаш жараёнидаги эхтимолий хатолар

a) Сув омбори учун нотугри жой танланган булиши мумкин. Курилиш мулжалланган худудда тупрокнинг таркибий кисми ва хоссалари, хусусиятларини аниклаш ва тахлил килиш керак эди. Курилишнинг иктисодга, одамлар хаётига, табиатга, иклимга ва хайвонот оламига ижобий ва салбий таъсирини урганиш ва тахлил килиш зарур эди. Эхтимолий халокат окибатлари олдиндан моделлаштирилиб, фалокат натижасида келтириладиган зарар тахминан хисоб-китоб этилиши ва агар зарар микдори катта булса, сув омбори курилишни бошка жойга кучиришлари лозим эди.

б) Тугон деворларининг сув массаси босимига чидамлилик даражасини ва тугон курилишида ишлатиладиган материалларнинг сув таъсирида емирилиш даражаси тугри аникланмаган булиши мумкин.

Одатда, сув омборлари стратегик объектлар хисобланади, шунинг учун хам бундай объектни лойихалашга жиддий ёндашилади. Бу eрда асосий эътибор тугон деворларининг сув массаси босимига чидамлилик даражасини ва тугон курилишида ишлатиладиган материалларнинг сув таъсирида емирилиш даражасини тугри аниклашга каратилади. Яъни тугон хам босимга, хам эрозияга чидамли булиши керак.

Агар курилишда ишлатиладиган материаллар юкоридаги талабларга жавоб бермаса, у холда деворлар мустахкамлигини ошириш учун бетон ва арматура ишлатиш шарт булади.

Хозирда хаммага маълум булдики, «Сардоба» сув омбори курилишида бетон ва арматура ишлатилмаган. Худди мана шу лойихалашдаги эхтимолий хато булиши мумкин.

2. Курилиш жараёнида техник меъёрлар бузилиши

a) Курилишда ишлатиладиган материаллар сифати лойихада курсатилган стандартлар ва меъёрларга мос келмаслиги мумкин.

Сув омбори курилишда ишлатилган тупрок ва шагал материаллар сифати лойихадагидан паст булган булса, шу туфайли тугон деворлари босимга ёки эрозияга дош бера олмаган булиши эхтимол.

б) Курилиш меъёрларига риоя этилмаган булиши мумкин. Одатда сув омбори деворлари катлам-катлам бунёд этилади. Бунда хар бир катлам калинлиги 15–30 см.дан ошмаслиги керак, яъни хар бир катлам огир зичловчи техникалар ёрдамида лойихада курсатилган даражада зичланади ва тест синовидан утгандан сунгра кейинги катламни бунёд этишга киришилади.

Агарда бу коидага риоя этилмаса, тупрок ва шагалларда бушликлар (говакликлар) колиб кетади. Сув айнан шундай бушлик-говакликлар оркали узига йул топиб ва деворни тешиб, бунинг натижасида упирилиш юзага келишига сабабчи булган булиши мумкин.

Афсуски, Сардоба сув омборидаги фалокат Узбекистондаги курилишлардаги биринчи ва охирги халокат эмас. Шунинг учун хам мен бугун купрок курилишда сифатни яхшилашга ёрдам берувчи бошка омиллар хакида тухталиб утмокчи эдим.

Купчиликка маълумки, хар кандай курилиш лойихасини амалга оширишда инженерларнинг роли бекиёс. Улар лойихаларнинг хар бир боскичида: янги иншоотларни лойихалашда, режалашда, курилишни бошкаришда, сифатни назорат килишда ва курилган иншоотларни кабул килиб олишда фаол катнашадилар.

Курилишни лойиха асосида барча техник стандартлар ва талабларга мос равишда муваффакиятли ва сифатли килиб якунлаш инженерлар зиммасидаги асосий вазифалардан биридир. Инженерлар фаолияти факат курилиш сохаси билан чекланиб колмайди. Улар машинасозлик, ишлаб чикариш саноати, энергетика, транспорт, кончилик, нефть ва газ саноати, кишлок хужалиги каби куплаб сохаларда иштирок этадилар.

Узбекистонда мамлакат иктисодиёти учун ута мухим булган инженерлик сохаси хозиргача яхши ташкиллаштирилмаган, мувофиклаштирилмаган, мониторинг ва назорат килинмайди. Инженерлик сохаси дунёнинг куплаб давлатларида лицензияланган соха хисобланади. Факат инженерлик сохасидаги олий маълумотнинг узи инженерлик фаолияти билан шугулланиш ва узини инженерман, деб аташга хукук бермайди.

Мисол учун, Канадада инженерлик билан шугулланиш учун сиз Канада инженерлик регуляторлари (Инженерлар ассоциацияси)дан бирининг лицензиясига эга булишингиз керак. Лицензиялаш учун аник талаблар регулятор томонидан белгиланади, одатда бажарилиши шарт булган бешта мезон мавжуд:

1. Академик талаблар: Канада инженерлик аккредитацияси кенгаши томонидан тасдикланган инженерлик дастурида бакалавриат даражасига ёки шунга ухшаш малакага (чет давлатларда олинган таълим) эга булиш;

2. Иш тажрибаси: Сиз лицензия олиш учун мурожаат килган провинция ёки худудда турт йиллик инженерлик тажрибасига эга булиш;

3. Касб ва этика: Профессионал амалиёт (ахлок ва конун) ва инженерлик асослари имтихонларини топшириш.

4. Яхши хулк-атвор: Даъвогарлар яхши хулк-атворни намойиш этишлари керак.

5. Тилни билиш: Аризачилар лицензия олиш учун мурожаат килган провинция ёки худудга караб инглиз ёки француз тилларида ишлаш кобилиятини намойиш этишлари керак.

Узбекистонда хам инженерлик сохасини лицензиялаш зарур, чунки инженерлик бу эксклюзив — узига хос соха. Узбекистонда инженерлик сохасини лицензиялаш нафакат курилиш, балки иктисодиётнинг барча сохаларига ижобий таъсир этади.

Биз теварак-атрофимизда хамма жойида инженерлик махсулини куришимиз мумкин. Биз яшаётган ва ишлаётган бинолар, саёхат килаётган транспорт воситаларимиз, йуллар, куприклар, фойдаланилаётган замонавий алока воситалари, турли ишлаб чикариш ускуналари ва хоказолар — хаммаси айнан инженерлар томонидан яратилади.

Лицензияга эга профессионал инженер узи чизган дизайн ёки яратган махсулот сифатини кафолатлайди ва жавобгарликни уз зиммасига олади.

Мисол учун, мен Канадада инженерлик фаолияти билан шугулланиш учун лицензияга эгаман. Менда Канада Инженерлар ассоциацияси томонидан берилган, менинг номим ёзилган сертификат ва шахсий мухрим бор.

Узим тайёрлаган лойиха хужжатларига мухр босиб имзолайман, бу билан мен уз мехнатим сифатини кафолатлайман ва бунга тулик масъулман. Мана шундай масъулият инженерларни хар доим узи устида ишлашга, тинимсиз билими ва малакасини оширишга ундайди. Бу эса уз навбатида улар яратаётган махсулотлар сифатини яхшилайди ва хавфсизлик даражасини оширади.

Шахсан мен Канадада куплаб саноат объектлари, инфраструктура иншоотлари, катта автомагистралларни лойихалашда, курилиш сифатини назорат килишда ва давлат ахамиятига эга лойихаларни бошкаришда кимматли тажрибага эга булишимга карамасдан, доимо билим ва малакамни ошириб боришга харакат киламан. Бу менинг профессионал ва маънавий-ахлокий бурчимдир.

Хуш, Узбекистонда бу сохада ахвол кандай? Узбекистон мухандислар-консультантлар уюшмаси Узбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги карорига (ПК-3939-сон «Худудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойихаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тугрисида») биноан ташкил этилган.

Уюшманинг максади – йирик, мураккаб ва стратегик мухим инвестиция лойихалари учун мухандислик ва консалтинг хизматларини боскичма-боскич импорт урнини босиш, деб белгиланган. Мана, салкам икки йилдирки бу ташкилот кенг жамоатчиликка узини танита олмади ва жамиятда уз урнини топа олгани йук. Узбекистонда бундай ташкилот борлигини купчилик инженерлар халигача билишмайди хам.

Мен Канадада ишласам хам, Узбекистон мухандислар-консультантлар уюшмасига аъзо булиш учун 2019 йилнинг августида уларга электрон почта оркали савол йулладим, аммо шу вактга кадар улардан жавоб олганим йук. Мана шунинг узи хам бу ташкилот фаолияти кандай даражада эканини яккол курсатиб турибди.

Вахоланки, бу уюшма Узбекистондаги барча инженерларни ва инжиниринг-консултант фирмаларни аъзоликка олиши, уларнинг фаолиятини мувофиклаштириши ва тартибга солиши зарур эди.

Уйлайманки, агар иш шундай давом этса, Узбекистонда бу соха яна анча вактгача назоратсиз, ташкиллаштирилмаган ва мувофиклаштирилмаган холда колаверади.

Узбекистонда шундай мухим соха назорат килинмаслиги хамда инженерларнинг малакаси ва билими текширилмаслиги – курилишларда сифатнинг пастлигининг ва бунинг окибатида турли халокатлар содир булаётганининг сабабларидан бири, десак булади. Чунки назорат ва талаб булмаган жойда сифат хам булмайди.

Мана энди Узбекистондаги курилиш сифатини яхшилаш учун нималар килиниши лозим, деган саволга жавоб беришга харакат киламиз.

Мен куйидаги ишларни амалга оширишни таклиф килган булардим;

1. Олий укув юртларида инженер кадрларни тайёрлаш буйича таълим сифатини яхшилаш. Укув дастурларини ривожланган давлатлар дастурларига якинлаштириш.

2. Узбекистонда инженерлик сохасини лицензиялаш. Лицензия — бу масъулиятдир. Ишда хатога йул куйиш эса лицензиядан махрум булишга ва инженерлик фаолиятининг тухтатилишига олиб келади. Бундай холатда хар бир инженер масъулиятни ун чандон ортикрок хис этади, етти улчаб бир кесади. Сифатсиз материалларни ишлатишдан бош тортади, курилиш стандартларига ва нормативларига жавоб бермайдиган объектларни кабул килиб олмайди.

3. Курилиш лойихаларини бошкаришни хакикий профессионалларга топшириш. Катта лавозимда ишлаётган амалдорларнинг хаммаси хам лойихаларни бошкариш билим ва малакасига эга эмас, куп холатларда улар томонидан нотугри карорлар кабул килинаётганига, ишлар режасиз ва мантиксиз равишда олиб борилаётганига гувох булишимиз мумкин.

Профессионал лойиха бошкарувчилари лойихани интеграциялашган холда бошкариш, лойиха жадвали асосида бошкариш, лойиха харажатларини бошкариш, лойиха сифатини бошкариш, лойиха ресурсларини бошкариш, лойихаларда хавф-хатарларни бошкариш каби куплаб билимларга эга булишлари зарур.

4. Курилиш лойихаларини якунлаш муддатини кандайдир байрамларга тугрилаш тажрибасидан воз кечиш лозим. Курилиш жараёнининг уз конун-коидалари бор ва уларнинг байрамларга хеч кандай алокаси йук.

5. Курилиш лойихалари буйича шаффоф тендерлар ташкил этиш.

6. Курилиш буладиган жойни танлашга илмий нуктайи назардан ёндашиш, тулик геологик тадкикотлар утказиш, курилиш мулжалланган худудда тупрокнинг таркибий кисми ва хоссалари, хусусиятларини аниклаш ва тахлил килиш. Курилишнинг иктисодга, одамлар хаётига, табиатга, иклимга ва хайвонот оламига ижобий ва салбий таъсирини урганиш ва тахлил килиш.

7. Курилишда сифатни бошкаришни режалаштириш (Quality Control Management Plan). Хар кандай иншоотлар лойихалари, курилиш материаллари, бажарилган ишлар сифатини назорат килиш ва курилиш жараёни тугри ташкил килиш профессонал инженерлар томонидан амалга оширилиши зарур.

Курилиш сифатини яхши бошкариш хатолар сонини камайтиради, лойихаларнинг уз вактида, бюджет доирасида ва сифатли бажарилишига ёрдам беради.

8. Иншоотларни куриш ва фойдаланишда хавф-хатарларни бошкаришни урганиш (Risk Management). Иншоотларни куришдаги ва фойдаланишдаги хатарларни бошкариш хавфларни олдини олиш учун зарур булган тадбирларни режалаштириш, назорат килиш ва бошкариш. Бунинг учун хавфни аниклаш ва тахлил килиш, хавф даражасини аниклаш, хавфни бошкариш буйича чоралар куриш, мавжуд хавфларни бошкариш ва минималлаштириш зарур.

9. Лойихаларни бошкариш (Project Management) буйича укув курсларини ташкил этиш ва малакали мутахассисларни тайёрлаш. Лойихаларни бошкариш бу – алохида фан ва жиддий сохадир.

Албатта, битта маколада курилиш сохасида амалга оширилиши лозим булган хамма ишларни санаб бериш имконсиз. Лекин шуни ишонч билан айтишим мумкинки, Узбекистонда курилиш сохаси тубдан ислох килиниши лозим. Бу жараёнда ривожланган давлатлар тажрибасидан фойдаланиш жуда фойдали булади.

Эслатма: Юкоридагилар менинг шахсий фикрларим, хеч кандай ташкилот ёки уюшмаларга алокаси йук.

Шарофиддин Карабоев,
Канада

Муаллиф хакида: Шарофиддин Карабоев Канада шимолий-гарбий худудлари хукуматининг Инфраструктура департаментида лойихаларнинг катта бошкарувчиси булиб ишлайди.

Канада Инженерлар уюшмаси аъзоси, профессионал инженер. Канада Курилиш уюшмасининг курилиш лойихаларини бошкариш буйича олтин мухрли сертификатига эга.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

D54q2tPiqSPFI444rfwKTQadpicVgtzG

Украина Россия ва Беларусдан бошка барча кушнилари билан чегараларни очади

Хукумат кабул килган карор лойихасида Молдова, Польша, Венгрия, Словакия ва Руминия билан чегаралардаги 66та утказиш …