Главная / Технологиялар / Канадада дронлар воситасида етказиб бериш хизматининг синови бошланади
<

Канадада дронлар воситасида етказиб бериш хизматининг синови бошланади

Канадада дронлар ёрдамида озик-овкат махсулотлари ва биринчи галда зарур булган буюмларни етазиб бериш йулга куйилади. Бу хизмат асосан мамлакатнинг автотранспортда бориш кийин булган шимолий худудларида жорий этилади, деб хабар килмокда Fortune журнали.

Нашрнинг ёзишича, Drone Delivery Canada компанияси тижорий юкларни Канада шимолига дронларда етказиб бериш учун лицензия олган. Квадрокоптёрлар бир ой мобайнида Американинг тубжой ахолиси Moose Cree First Nation кургонлари жойлашган ерлар устидан учади. Худуд Торонтодан 708 км узокликда жойлашган.

«У ерда деярли йуллар йук, шу боисдан хам бориш киммат ва бошогрик, — дейди DDC директори Тони Ди Бенедетто. — Иккита кургон дарё билан иккига ажралган, унисидан бунисига келиш учун сув таксисини ёллаш керак».

Бу ерларга почта ва зарурий буюмларни етказиб бериш жуда кийин. Масалан, стандарт идишдаги ошхона ювиш воситаси махаллий ахолига 30-40 долларга айланади. Сут ва тез бузиладиган махсулотлар 2 марта кимматдир. Кишда махаллий ахоли музлаган дарё устидан фойдаланади, аммо глобал иклим исиши буни хам хавфли сафарга айлантирмокда. Вертолётда парвоз килиш соатига 1800 долларга айланади.

Логистика билан боглик муаммони хал этиш максадида дронлар ёрдамида «хаво йули» ташкил этиш режалаштирилмокда. УУКни йуналишнинг икки томонида хам назорат килишади ва кувватлашади. Кейинчалик, факат диспетчерлар кузатувида буладиган мукобил парвозларни хам йулга куйиш мумкин. Хозирча, DDC бошкармадан дронларнинг тест парвозларига рухсат олди, холос.

Даставвал компания 4,5 кггача булган юкни 80 кмгача масофага элта оладиган кичик дронларни синайди. Шундан сунг, йирикрок УУКлардан фойдаланиш бошланади.

DDC компаниясининг энг йирик дрони, таъкидланишича, 1500 кг юкни кутариб, 15 соат мобайнида уча олади. Тизим 12 кмгача баландликдаги УУКни назорат килиши мумкин. Аммо тижорат максадидаги дронлар 150-450 метр баландликкача кутарилиши мумкин.

Швейцария эса, шу йилнинг охиригача тиббий дронлар расман фаолият курсатишни бошлайдиган дунёнинг илк мамлакати булади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

05-2

Apple пульсни улчовчи ва тез ёрдам чакирувчи “аклли” адёлга патент олди

Apple инсоннинг юрак уриши, тана харорати ва нафас олиши тезлигини тахлил килувчи “аклли” адёлга патент …