Главные новости
Главная / Маданият / Ками 19 йил. Петербург метросидаги портлаш буйича айбланганларга хукм укилди
<

Ками 19 йил. Петербург метросидаги портлаш буйича айбланганларга хукм укилди

2017 йил апрелида Петербург метросида портлаш руй берган: 15 киши халок булиб, яна 100 киши жарохатланганди. Икки ярим йил вакт утиб суд ушбу ходисада айбланган 11 кишига хукм укиди – уларга 19 йиллик камокдан умрбод камоккача булган жазолар тайинланди. Судланганлардан хеч бири узига куйилган айбловни тан олмади.

Шохиста Каримова ва Аброр Азимов / Петр Ковалев / ТАСС / Scanpix / LETA

«Медуза» ушбу иш буйича хал килувчи йигилишдан репортаж тайёрлади.

«Менинг углим уларни кимгадир юлдузча [погонда] кераклиги учун камашаётганини тушуниб турибди», — дейди суд мажлисидан олдин 11 судланувчидан бирининг онаси Ёркиной Мирзаалимова. Аёл титраган овоз билан сунгги икки ярим йилда президент администрациясига, Тергов кумитаси рахбари Александр Бастрикинга ва бошка нуфузли шахсларга хатлар йуллагани, аммо тайинли жавоб келмаганини гапиради.

У барча хатларида битта нарсани ёзган: угли Махаммадюсуф Мирзаалимовнинг тарихини. Уни Товарищеский проспектдаги квартирада яна олти киши билан бирга кулга олишган — уларнинг барчаси теракт буйича ишда айбланган. Терговнинг хисоблашича бу шахслар террорчи гурух тузган ва метродаги портлашга тайёргарлик курган. Квартирадаги тинтув вактида метрода портлаган бомбага ухшаш булган портловчи курилма топилган — кулга олинганлар эса курилма уйга махсус хизматлар ходимлари томонидан ташлаб куйилгани хакида айтишган.

Махаммадюсуф Мирзаалимов ошпаз булиб ишлаган. Товарищеский проспектдаги квартирага у портлашдан икки кун олдин — 2017 йилнинг 1 апрелида келган булган. Унинг онаси айтишича, угли бу ерда янги жой топгунича вактинча яшаб турмокчи булган: «Менинг углим шунчаки кераксиз вактда кераксиз жойда — уша квартирада булиб колган».

Ёркиной Мирзаалимова иш буйича шугулланган терговчилар билан гаплашганида, гуёки улардан бири текширув ишлари давомида «юкоридан келган буйрук» туфайли коидабузарлик килишга мажбур булгани хакида айтган.

Судда бошка судланувчиларнинг кариндошлари иштирок этмади. Мирзаалимова буни шундай изохлайди: шунчаки купчилик оилалар бошка шахарлардан Петербургга келишга курби етмади.

Ольга Мальцева / AFP / Scanpix / LETA

Соат 13:00 атрофида журналистлар ва бошкаларни суд залига киритиш бошланди. 11 айбланувчилар бу вактда «аквариум»-кафасда суд бошланишини кутиб турар эди. Судланувчилардан бири — Шохиста Каримова, кулга олингунга кадар кафеда сабзавот тугровчи булиб ишлаган аёл — дархол узи ва бошка айбланувчилар «подстава» килингани хакида айтиб бакирди. 2017 йил апрелида тинтув вактида Каримова яшаган уйдан граната ва детонаторлар топилган — утган икки ярим йил вакт мобайнида у буларнинг барчаси уйига яширинча ташлаб куйилгани хакида гапириб келди.

Теракт буйича ишни текшириш бир йилдан ортик вакт давом этди, уни судда куриб чикиш учун 8 ой вакт кетди. Хукм чикариш учун эса — атиги ярим соат. Шу вакт ичида «аквариум»даги 11 киши айбдор деб топилди. Энг огир жазо — катъий режимдаги колонияда умрбод камок жазоси — Аброр Азимовга берилди. Тергов уни терактнинг асосий ташкилотчиси деб эълон килган — хусусан, айнан у метрода узини портлатган Акбаржон Жалиловга курсатма бергани айтилган.

Азимовнинг сузларига кура, 2017 йилнинг 17 апрелида узининг «сахналаштирилган» кулга олинишидан икки хафта олдин уни угирлаб кетишган ва аллакайси бино ертуласида терактга алокадорлигини буйнига куйиш учун кийнашган. Якунда у керакли курсатмани берган, лекин кейинчалик бу курсатмасидан тонган. Бошка гумонланувчилар хам ертуладаги кийноклар хакида курсатма беришган. Republic манбасининг сузларига кура, бу объектдан ФСБ ходимлари фойдаланиб келишган, у ерда асосан Марказий Осиёдан келганлар тутиб турилган. Бу махфий камокхонанинг жойлашган урнини аниклашнинг имкони булмаган.

Аброрнинг укаси Акрам Азимов хам узини кийнокка солишгани хакида гапирган — терговчилар уни хам портлашнинг асосий ташкилотчиларидан бири сифатида карашган.. Прокуратура уни хам умрбод камок жазосига хукм килишни сураганди, аммо суд махсус тартибли колонияга 28 йиллик камокка хукм килди. Прокуратура яна икки айбланувчига — Ибрагимжон (2015 йилда Жалилов билан бир кафеда ишлаган) ва Мухамадюсуп Эрматовга хам умрбод камок жазоси сураганди — уларга 27 ва 28 йиллик камок жазолари берилди. Айбловчиларнинг хисоблашича, ака-укалар Петербургда теракт учун жой излашган ва Товарищеский проспектдаги квартирада бомба тайёрлашган.

Эрматовларнинг химоячилари ва кариндошлари эса кучишлатар тизим вакиллари бу квартира хакида Эрматовларнинг узидан билган, деган фикрда. Мухамадюсупнинг отаси Баходир Эрматов «Медуза» мухбири билан сухбатда, угли терактдан икки кун утиб, 2017 йил 5 апрелида ишга кетгач гойиб булиб колгани хакида айтган. Ибрагимжон Эрматов ва Махаммадюсуф Мирзаалимов уни кунбуйи кидиришган ва кейин полицияга мурожаат килишган. Мурожаат буйича Товарищеский проспектдаги квартирага келган полициячилар хоналарни суратга олишган ва кетишган. Бир неча соат утиб квартира куч ишлатар тузилмалар ходимлари томонидан камал килинган. Квартирада яшаётганларнинг барчаси ташкарига чикарилган, келганлардан бири ичкарига кириб квартирадан портловчи курилма топилганини айтган.

Яна етти нафар айбланувчига 19 йилдан 22 йилгача камок жазолари хукми укилган. Судланувчилар орасидаги ягона аёл — Шохиста Каримова — 20 йилга камалган. Шунингдек, барча айбланувчиларга 500 минг рублдан 800 минг рублгача булган жарималар кулланган.

Хукм укилгач судланганларнинг аксари бошини куйи туширишган — бир неча сониядан кейин айбсиз эканликларини айтиб бакира бошлашган. Шохиста Каримова йиглаган ва бошини панжарага ура бошлаган. «Нахотки бу адолатли суд булса?» —  газабланган махбуслар. Улардан бири шундай бакирган: «Хакикий террорчилар — бу ФСБ».

Угли 20 йилга махсус тартибли колонияга камалган Ёркиной Мирзаалимова суд залидан югуриб чикиб журналистларга, ФСБ ходимларини «каргаши»ни — уларнинг болалари «даъвосиз дардга йуликиши»ни сурашини айтган.

Товарищеский проспектдаги квартирада яшаганлардан 4 нафарининг манфаатларини химоя килган адвокат Марат Сагитов суддан кейин хукмдан шикоят килишини, бу ишда унинг химоясидагиларнинг айбини исботловчи бирор далил йуклигини айтган. «Терговчилар далиллар топа олишмагач, буни айбланувчилар конспирация методи (яширин ташкилот аъзоларининг махфийлик хакидаги ахди) куллаш деб бахолашди», — деди Сагитов «Медуза»га. У суд хукми адолатсиз булганини кайд этган.

Метродаги портлаш окибатида жабрланганлардан бири, пенсионер Наталья Кириллова суддан кейин хукм кутганидан юмшок булганидан шикоят килди — унинг бахолашича, камида 3-4 айбланувчини умрбод камок жазосига хукм килиш керак эди. Кириллова айтишича, судланганларнинг барчаси – 11 киши хам айбдордир, улар расман ишламаган булса хам квартирани ижарага олиш учун маблагга эга булгани хам улар айбдор эканига далил булади. Унинг тахмин килишича, квартирада яшаганлар теракт ташкилотчисидан пул олиб турган. Тергов талкинига кура портлашнинг бош ташкилотчиси Киргизистон фукароси, Сурияда «Жамоат ат-Тавхид вал-Жиход» гурухини тузган Сирожиддин Мухтаров хисобланади. Уни кулга олишнинг имкони булмаган.

«Асл ташкилотчи Сурияда. Аммо айбланувчилар орасида 2-3 киши шунга ухшаш вазифани бажарган. Факат бир кишига умрбод камок жазосини бериш кам», — дея ишонч билан гапирган Кириллова.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ТАВОФНИНГ ТУРЛАРИ

Тавофлар умуман етти турли булади. Улар куйидагилар: 1. Тавофи кудум: Тавофи кудум «тавофи лико» (куришув тавофи), …