Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Камал»да колган 9 оила: уларни «Узбекистон темир йуллари» ёки Паст Даргом хокимлиги куткара оладими?
<

«Камал»да колган 9 оила: уларни «Узбекистон темир йуллари» ёки Паст Даргом хокимлиги куткара оладими?

Бу оилалар яшаётган уй темир йулдан бир неча ун кадам нарида. Хар сафар поезд утганда, уйлар титраб кетади, улар нураб боряпти. Одамлар узи яшаётган ховлида курилиш-таъмирлаш кила олишмайди. Чунки бунга уларнинг хакки йук!

Паст Даргом тумани «Гулобод» махалласида яшовчи фукаролардан тушган мурожаатга кура, уша манзил сари йул олдик. Аризачилар берган худудни топиб бориш осон булмади. Йуллар мутлако талабга жавоб бермаслиги мухим эмас. Масала аризачилар яшаётган уйларнинг нокулай жойлашгани – икки томонлама темирйул утган булиб, камал холатида эканида. Йулбошчисиз борсангиз, йуколиб коласиз…

Айни вактда бу ерда туккизта хужалик яшаб келяпти. Уйлар утган асрнинг 50-60-йилларида темир йул хизматчилари учун курилган булиб, хозирги кунда яшаб турганларнинг аксарияти шу тизимда ишлаган. Сохадан пенсияга чиккан.

«Унутилган» одамлар

Манзура Абдуалиева хам 12 йил темир йул сохасида ишлаб, соглиги ёмонлашгач, ишдан бушаган. Хозирги вактда угли, келини ва набиралари билан шу ерда истикомат килиб келмокда.

У оиласи учун бу сохада ишлаш анъанага айлангани, отаси, бобоси хамда турмуш уртоги хам темир йул тизимида ишлаганини айтиб берди. Шунингдек, угли Р.Нарзиев Бухоро локомотив депо ишчиси булиб ишлаган экан. Унга 2011 йил 25 октябрида Бухоро минтакавий темир йул узелининг худудий касаба уюшма кумитаси томонидан хат келган. Унда ёзилишича, Паст Даргом тумани худудидаги Мароканд бекатида жойлашган, курилиши тугалланмаган коттеж уйлардан бирини яшаш учун уй-жой сифатида ажратиш кузда тутилган. Аммо негадир бу хат ва унинг ижроси «унутилган».

Жамият: «Уй-жойлар бизга тегишли эмас, хусусийлаштириб олаверинг!»

Ражаб Кучкоров 1972 йилдан 2009 йилгача темир йул сохасида ишлаган. 1973 йилдан шу жойда яшашни бошлаган. Демак, отахон карийб ярим асрни шу уйларда утказган.

– Уйда юракни ховучлаб утирамиз, – дейди отахон. – Набиралар ховлида уйнаса хам, уйда булса хам хавотир оламан. Ёгин-сочинли кунларда гапирмаса хам булади, томдан чакка утиб кетади. Пенсияга чиккунимча хам бир неча марта хужжат тайёрлашди, канакадир руйхатга олишди, аммо хеч нарса узгаргани йук. Качон бошпанамизнинг хужжати булади ёки бошка жойдан бизга уй ажратиларкин, деб кутиб утирибмиз.

Савол тугилади: Бугун Ражаб ота каерга борсин? Яшаётган уйи хужжатсиз. Демак, у бу ердан чикиб кетган такдирда хам товон тулаб берилиши эртакка ишонишдек гап. Узи эса темир йул сохасида ишлаб, бугун кучдан колган.

2019 йил 10 майда «Узбекистон темир йуллари» акциядорлик жамияти томонидан Ф.Кучкоров номига келган хат эътиборимизни тортди. Унда бу уйлар айни пайтда темир йул балансида эмаслиги ва мурожаатчи истаса, туман хокимлиги оркали узи хусусийлаштириб олиши мумкинлигини айтган. Рости, бу хат одамга умид беради. Яъни, отахон ярим асрдан буён шу уйда яшаб келяпти ва унга темир йул даъвогар эмас. Туман масъуллари «химмат» килса, кифоя.

Аммо туман хокимлиги мутахассиси Курбон Мирзаев халиям бу уйлар темир йул балансида эканлигини айтмокда. Шунинг баробарида ушбу фукароларнинг огир шароитда колаётганини инобатга олиб, хокимлик бошка худуд – «Элбек» махалла фукаролар йигинидан уй куриб олишлари учун ер таклиф килганини айтмокда.

– Паст Даргом фукаролари учун туманимиздаги Элбек махалласидан юз гектар ер ажратилган, – деди хокимлик вакили К.Мирзаев. – Худудга куёш батареялари урнатиляпти. Якин йилларда барча кулайликларга эга посёлкага айланади. Айнан сизларга мурожаат килган фукароларимизга уша махаллада 4 сотихдан ер ажратиб бериш таклиф килинган. Аммо мурожаатчилар «Узимиз тугилган махалламиздан ер ажратиб берилсин ёки яшаб турган уйимизнинг хужжатини килиб берингизлар», деб туриб олишди. Уй куриб чикишни исташмаяпти.

Очиги, бугун бир карич ернинг нархи «осмонлаб» бораётган бир пайтда, хокимлик томонидан хеч кандай аукцион ёки туловсиз ушбу мухтожларга ер таклиф килинаётгани катта гап. Бирок бугун тайинли иш жойи булмаган ёки имконияти чекланган бу инсонларнинг хаммаси хам буш ердан уй куриб ололармикан?

Фукароларнинг махалладан чиккиси йук

Яна бир гап. Камалда туккиз хужалик яшаяпти, дедик. Уларнинг иккитаси узбошимчалик билан куриб олинган уй. Аммо уларнинг бу ерда яшай бошлаганига хам 10 йилдан ошган. Коммунал туловларни амалга ошириб келган.

Хусусан, Хадича Бурхонова мажбурликдан икки хонали уй куриб, 12 йилдан бери яшаб келмокда. Уч нафар вояга етмаган фарзанди бор. Очиги, улар истикомат килаётган уйни шунчаки, антисанитар ва абгор холатда, дейишнинг узи етарли эмас. Гилам ташлаб куйилган зах ерда ёш болалар огир хасталикни орттириб олмаганининг узи катта муъжиза!

Хадича Бурхонова ишсиз. Хозирги вактда Россияда булиб турган турмуш уртогининг хам тайинли иши йук эканини айтади. Ойма-ой зарур маблаг етказиб беролмаётган экан. «Элбек» махалла фукаролар йигинидан хокимлик таклиф килаётган ерда уй куриб олишга бу оиланинг курби етмайди.

Махбуба Нуруллаеванинг турмуш уртоги хам темир йул сохасида ишлаган. Улар карийб 40 йилдан бери шу жойда истикомат килиб келишмокда. Угли хорижда ишлаётган экан. «Умримиз шу махаллада утди, яшаб турган уйимизни кадастр килиб беришсин, бошка нарса керак эмас. Узимиз шу жойдан кушимча уй куриб оламиз. Агар шу муаммо хал булса, углим хам болаларининг бошига келиб, эгалик киларди» дейди у.

Хуш, нима килмок керак?

Вазият учта мухим саволни юзага келтирмокда.

1. Темир йул тизимида ишлаб, шу сохадан нафакага чиккан бу инсонларга ташкилот ваъда килган уй (коттеж) нега берилмаган? Умуман, уларни уй-жой билан таъминлаш кузда тутилганми узи?

2. Борингки, «Узбекистон темир йуллари» акциядорлик жамияти уйлар бизнинг балансимизда эмас, деб турган экан, хокимлик яна нимани кутяпти?

3. Уйлар темир йул балансида булмай, хокимлик эгалик хукукини чикариб бера олган такдирда хам бу худудда яшаш фукаролар хаёти, соглигига хавф солмайдими?

Шуниси аникки, камалдаги оилалар тезрок бу огир шароитдан чикариб олиниши керак.

«Узбекистон темир йуллари» акциядорлик жамияти ва Паст Даргом туман хокимлигидан амалий натижа кутиб коламиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

5mi8CciwAxbgWh-_hLH11-C0iUlOiKZv

Карантин таътили пайтида контракт ва стипендия тулаш тартиби маълум килинди

Контракт тулаш муддати хакида карантин таътили тугаганидан кейин хабар берилади. Стипендия эса аввалги тартибда, факат …