Главная / Иктисодиёт / Калампир экспорти буйича натижалар кандай булди?
<

Калампир экспорти буйича натижалар кандай булди?

2018 йил бахорида Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 27 январдаги 62-сонли карори ижросини таъминлаш максадида Коракалпогистон Республикаси ва вилоятларда 15 минг гектардан ортик майдонга экспортбоп аччик калампир кучатлари кадалганди.

Утган йил калампир етиштириш ва экспорт килиш буйича узига хос синов даври булди. Кийинчиликлар, тушунмовчиликлар юзага келди, тугилган муаммоларга ечим изланди, келгусидаги вазифалар белгиланди.

Ана шундай пайтда “Узи бу сохада нимага эришилди?” деган савол тугилиши табиий. Буни очиклаш максадида ракамларга мурожаат килдик:

“Узбекозиковкатхолдинг” ХК ва Давлат Статистика кумитасидан олинган маълумотларга кура, 2019 йилнинг 21 апрель куни холатига кура аччик ва ширин калампир экспортининг умумий киймати 32 млн. 366 минг АКШ долларини ташкил килди. Бунинг ичида ширин калампирнинг улуши 7 млн доллардан ортган булса, аччик калампир микдори 25,2 млн доллардан иборат булди.

Экспортнинг асосий улуши Козогистон, Озарбайжон ва Грузия каби давлатларга тугри келади. Калампир етиштиришда Самарканд, Жиззах, Кашкадарё, Фаргона вилоятлари пешкадам булишди.

Юкорида таъкидланганидек, 2018 йил калампирчиликда синов ва тажриба йили булди. Камчиликлар аникланди, ютукка эришиш имкониятлари урганилди. Бу тажриба жорий ва келгуси йилларда аскотиши шубхасиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

GXe3tu3-mQpPM_LqYcPxl0JL5WCZQXf6

Молия вазирлиги буш маблагларини депозитларга жойлаштиришда банкларга куйиладиган талаблар узгаради

Хукуматнинг “Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383 – сонли “Узбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона …