Главные новости
Главная / Жамият / Кайси вилоятда канча одам уй карантинига олингани маълум булди
<

Кайси вилоятда канча одам уй карантинига олингани маълум булди

Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати рахбари Шохрух Гиёсов Узбекистонда карантинга олинган шахслар сонига оид ракамларни очиклади, деб хабар бермокда Kun.uz мухбири.

«Жорий йилнинг 27 февралидан 22 мартига кадар республикага чегара оркали кириб келган 837 минг нафар фукаро [бирламчи] тиббий курикдан утказилди. Шундан, эпидемик вазият нохуш булган давлатлардан келган 19 479 нафар шахс 14 кунлик тиббий карантинга олинган.

Хозирги кунга келиб, улардан 6 748 нафари Согликни саклаш вазирлиги ходимларининг хулосалари асосида карантиндан ечилган, колган 12 731 нафари тиббий кузатувда колмокда. Улардан 7 416  нафари тиббиёт масканларида, 5 315 нафари уй шароитида карантин утамокдалар», деди Гиёсов.

ИИВ расмийси кайси худудда канча одам уй карантинига олинганига хам ойдинлик киритди:

  • Тошкент шахрида – 1 794 нафар
  • Тошкент вилояти – 783
  • Навоий в. – 380
  • Бухоро в. – 373
  • Жиззах в. – 336
  • Наманган в. – 311
  • Сурхондарё в. – 262
  • Самарканд в. – 250
  • Хоразм в. – 218
  • Кашкадарё в. – 202
  • Андижон в. – 170
  • Фаргона в. – 157
  • Коракалпогистон – 44
  • Сирдарё в. – 35.

«Уларнинг барчаси, яъни 5 315 нафари худудий профилактика инспекторлари томонидан карантин коидаларига катъий риоя этиши юзасидан расмий огохлантирилдилар», деди Шохрух Гиёсов.

Эслатиб утамиз, 23 март кунидан эътиборан бутун мамлакат буйлаб тиббий никобсиз харакатланиш такикланди. 25 мартдан кучага никобсиз чиккан фукаролар жаримага тортилади.

Карантин коидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

T9qET7N7u-x35Gvn5l4yvNR12JJDx_AW

Тошкент вилоятидаги шахарларда карантин тартиблари янада кучайтирилади

Эртага, 9 апрелдан бошлаб, Тошкент вилоятининг Олмалик, Ангрен, Янгийул ва Чирчик шахарларида карантин тартиблари янада …