Главная / Маданият / Кайси бири мухимрок?
<

Кайси бири мухимрок?

bolalarИшонмаслигингиз мумкин, лекин болалар нуткининг яхши ривожланмаслиги телевизор куришга жуда боглик. Олимлар фикрича, хар куни экран каршисида вакт утказадиган болаларда нуткий камчиликлар ва диккатни жамлолмаслик каби муаммолар куп учрайди. Нега бундай? Ахир улар хар куни телевизор оркали турли мулокотлар, сухбатларни эшитади-ку?
Бола мияси техника воситалари оркали урганишга мослашмаган. У яхши ривожланиши учун жонли мулокот керак. Шундагина одамнинг хис килиш, эшитиш ва фикрлашга ихтисослашган аъзолари фаоллашади.
Сунгги йилларда техника жадал тараккий этди. Компьютер ва телевизор айрим оилаларда асосий уринни эгаллаб улгурмокда. Уларни ишдан келгандаёк ёкишади ва факат уйку олдидангина учиришади. Болалар телевизор курмаган такдирда хам, телевизор шовкини катталарнинг гап-сузларини эшитишга халал беради.
Бирок муаммо факат шовкинда эмас. Олимлар фикрича, телевизор болалар нуткига шовкин туфайли эмас, балки катталарни узига жалб этиб, узаро мулокотдан тусиб куйгани учун салбий таъсир курсатади. Уйда телевизор канча куп ёниб турса, ота-оналар фарзандларига шунча кам эътибор берадилар. Натижада мулокотга сув ва хаводек эхтиёж туйган болалар гаплашиш имкониятидан мосуво булади.
Салбий таъсирлар факат нуткдаги нуксонлар билангина чекланмайди. Тадкикотлар телевизорга михланган болаларда тасаввур кобилияти жуда ёмон ривожланишини курсатади. Бундай болалар, агар телевизор учириб куйилса, нима билан шугулланишни хам билмай колади. Улар бир жойда куп утираверганидан кам харакат килади. Натижада жисмонан яхши ривожланмайди. Кузга куп юк тушаверишидан куриш билан боглик касалликлар пайдо булиши мумкин.
Демак, телевизорни боланинг хаётидан тула-тукис олиб ташлаш керак экан-да! Йук, бунинг иложи йук! Хозирги кунда телевизор хам худди компьютер, мобил телефон каби одамлар хаётидан мустахкам урин эгаллаб булган. Факат ота-оналар фарзандлари телевизор каршисида канча вакт сарфлаётганлари, кайси каналларни томоша килаётганларини мунтазам назорат килишлари керак. Аслида, телевизорсиз хам болага яхши машгулотлар топса булади. Бунинг учун хафсала ва масъулият керак, холос. Энг олдин катталар узлари учун кайси бири мухим эканини аниклаб олишлари зарур: бир-биридан кизик сериалларми ёки боласининг камол топишими?

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …