Главные новости
Главная / Жахон / Кайси мамлакатларда халигача армияга чакирув эълон килинади?
<

Кайси мамлакатларда халигача армияга чакирув эълон килинади?

Замонавий дунёнинг катта кисми шартнома буйича армияга утиб булди. Ва бу жуда мантикий: армия хакикий мутахассисларни тайёрлаш билан шугулланиши керак, уларга эса уз ишлари чиндан хам ёкиши лозим. Хизматга хар кимни мажбурий равишда жалб этишдан маъно нима? Шартнома буйича армия –  ривожланган мамлакатнинг узига хос курсаткичи. Агарда биз чакирик хамон мавжуд булган давлатлар руйхатига назар ташласак, уларнинг аксарияти «Учинчи дунё» деб аталувчи мамлакатларга тегишли эканини билиб оламиз.

Австралия

Чакирик: ихтиёрий асосда
Галати, дунёнинг энг тинч китъаларидан бирида факатгина 1972 йил декабрь ойида чакирув бекор килинган. Австралияда хозир харбий хизмат жуда обрули ва яхши хак туланади.

Австрия

Чакирик: 6 ой
Мамлакатнинг хар бир фукароси армияда олти ойни утказишга мажбур. Бирок, агар хохласангиз, мукобил вариантни хам танлашингиз мумкин – бу холда, ватан манфаати учун туккиз ой давомида ишлаш керак булади.

Ангола

Чакирик: 2 йил
Бу ерда уруш килишни унчалик билишмайди, лекин буни яхши куришади. Аникроги, армияни севишга мажбурлашади: сиз истамасангиз хам мамлакатга икки йил вактингизни беришингиз керак. Бундан ташкари, ярим йиллик мажбурий тайёргарлик курслари хам мавжуд булиб, у хизматнинг умумий муддатига киритилмайди.

Бермуд ороллари

Чакирик: 38 ой
Эхтимол, Бермуд оролларида армияни шакллантиришнинг энг галати усулларидан бири фойдаланилади. Бу ерда миллий лотерея деб аталадиган нарса буйича чакирик амалга оширилади, унинг карорини эса судда шубха остига олиш хам мумкин. Хизмат уч йил давом этади, бирок дам олиш кунлари ва байрамларда аскарлар уйга кетишлари мумкин.

Шимолий Корея

Чакирик: 10 йил
Шимолий Корея ахолисининг аксарият кисми учун армия оддий социализация урнини босади. Хизматни камида 10 йил давомида килиш керак. Ва бу энг яхши холатда. Одатда 17 ёшда чакиришади хамда 30 ёшда захирага куйиб юборишади.

Жанубий Корея

Чакирик: 27 ой
Корея Республикаси бундай тажовузкор ва олдиндан тахмин килиб булмайдиган кушниси туфайли хотиржам була олмайди. Чакирик доимий асосда ва хизмат узок, уч йилгача давом этади.

Ливия

Чакирик: 2 йил
Харбий мажбурият умумийдир. Аёллар хам чакирилади, тенглик бир хил! Умуман олганда, харбий таълим мактабдан бошланади, катталар хам узларининг буш вактларини купрок унга багишлашади.

Норвегия

Чакирик: 12 ой
Норвегиялик учун уз мамлакатига хизмат килиш жуда обрули. Конунда 19 ойлик мажбурий харбий хизмат курсатилган, бирок аслида камуфляжни факат бир йил кийиб юришади. Лекин чакирувдагилар уз навбатини кутишлари керак: янги аскарлар факат армияда буш урин пайдо булсагина олинади.

АКШ

Чакирик: ихтиёрий асосда
Америка тарихининг узи хам хар бир фукаро ватанини курол билан химоя килишга тайёр туришини назарда тутади. АКШ армиясидаги хизмат – ихтиёрий ва хукумат томонидан куллаб-кувватланади.

Россия

Чакирик: 12 ой
Россия хам аста-секин замонавий, профессионал шартнома буйича армияга караб харакатланмокда. 2008 йилдан чакирув буйича хизмат бир йилдан иборат булди, шунингдек, мукобил хизматни хам танлаш имконияти бор.

Узбекистон

Узбекистонда эса харбий хизматнинг куйидаги турлари бор:

муддатли харбий хизмат;
сафарбарлик чакируви резервидаги харбий хизмат;
контракт буйича харбий хизмат;
Узбекистон Республикаси Куролли Кучлари сафида харбий хизматни утаган резервчилар хизмати.

Тинчлик даврида оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли харбий хизматга, шунингдек сафарбарлик чакируви резервидаги хизматга ун саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача булган, саломатлигига кура Куролли Кучлар сафида харбий хизматни уташга ярокли эркак фукаролар чакириладилар.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

NsxJiLonGZPtlhPRNPc0Tt3hf4qu_qA5

Дунёдаги умумий карз 188 триллион долларга етди

Дунёдаги давлат ва хусусий карз рекорд кийматга етиб, 188 трлн долларни ташкил килмокда. Бу эса …