Главные новости
Главная / Маданият / Кабристонда маййитларнинг тилла тишини сугуриб олишга уринган шахрисабзлик аёл ахоли томонидан калтакланган
<

Кабристонда маййитларнинг тилла тишини сугуриб олишга уринган шахрисабзлик аёл ахоли томонидан калтакланган

Кабристонда маййитларнинг тилла тишини сугуриб олишга уринган шахрисабзлик аёл ахоли томонидан калтакланган

Ижтимоий тармокларда «самосуд» холати тасвирланган яна бир видео таркалди. Видеотасвирларда урта ёшлардаги аёл бир гурух фукаролар томонидан калтакланаётгани акс этган.

Кашкадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг Kun.uz`га такдим этган маълумотига кура, бу холат 2019 йилнинг 1 сентябрида Китоб тумани «Улугбек» МФЙда кузатилган.

«Шахрисабзлик У.Ш. исмли аёл «Кабриохун» кабристонида узига нотаниш булган мархум А.Т.нинг кабрини казмокчи булган. Уша пайтда махалла фукаролари томонидан тутиб олинган. Ахоли бегона аёлнинг кабристондаги хатти-харакатидан каттик газабланиб, уни калтаклашган.

Дастлаб У.Ш.га нисбатан Китоб тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 134-моддаси (кабрни тахкирлаш) билан иш очилган. Аммо, кам ахамиятли эканлиги инобатга олиниб, холат юзасидан жиноят иши кузгатиш рад этилган.

Калтакланган аёл ИИБга хеч кандай шикоят килмаган. Бирок, видеода тасвирланганидек, унга тан жарохати етказилган. Шу сабабли айни пайтда вазиятга хукукий бахо бериш учун ИИБ томонидан тергов харакатлари олиб бориляпти», дейилади расмий ахборотда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lwH9HtBV7_JC-z9ZsaiJjMHJ-KozPKNu

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул хеч кимга буюрмайди!» — Президент чайковчиларни танкид килди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни махалла ва оила масалаларига багишланган видеоселектор йигилишининг …