Главные новости
Главная / Маданият / КУРЪОНИ КАРИМДАГИ ВАКФ УРИНЛАРИ
<

КУРЪОНИ КАРИМДАГИ ВАКФ УРИНЛАРИ

kuronМаълумки, Куръони каримни укишда кироатни тажвид билан адо этиш вожиб (яъни фарз) хисобланади. Гарчи, тажвид илмини мутахассис сифатида чукур урганиш урганиш фарзи кифоя булса-да, аммо Куръонни укишда етарли даражада тажвидга амал килишнинг хукми шундай. Тажвид факатгина харфларни махражларидан чикариш, айрим сукунли нун ёки танвинга тааллукли коидаларга амал килиш ва чузгиларга риоя килишдангина иборат эмас. Балки, кироатнинг вакф ва ибтидо деган яна бир “рукни” хам борки, бу борада мухтарам Корилар ва албатта Куръон укиб турадиган харкандай инсон хеч булмаса ижмолий тарзда билимга эга булмоги лозимдир. Вакф ва ибтидо деганда оятлар ичидаги бирор-бир калима устида тухташ, тиниш килиш ва ундан сунг бошлаб давом эттиришнинг конун-коидалари назарда тутилмокда. Зеро, харнарсанинг узига хос тартиб коидалари булганидек, Куръоний оятлар ичидаги сузлар устида тухташ ва давом эттиришнинг хам махсус коидалари мавжуд. Куръон укувчи учун Бу нарсаларни билиш нихоятда мухим саналади. Чунки, Куръони каримнинг балогат ва фасохати факат харфларни тугри талаффуз килишда эмас, балки, маъно эътибори билан укиш, тухтаганда хам маъно эътибори билан тухташ, давом эттиришда хам бунга риоя килиш ва хоказоларда намоён булади. Ана шунда кироат тафсир важхларидан бирор важхга мувофик адо этилган, маъно дуруст булган ва Куръони каримга “идиш” булган араб тилининг нахву сарф коидаларига хам амал килинган булади. Бу эса Куръони каримни укишдан кузланган асосий максадни руёбга чикаришга ёрдам беради. У хам булса, унинг маъноларини фахмламок, идрок этмокдир. Хазрат Али разияллоху Муззаммил сурасидаги: “ورتل القرآن ترتيلا” яъни: “Куръонни (укишда) яхшилаб тартил кил!” дея амр килинган ояти каримага изох берар эканлар: “тартил бу – харфларни тажвид килиш ва вакф уринларини билишдир”, деган эканлар. Эътибор берилса, улуг сахобий вакф конун-коидаларини билишни тартилнинг иккинчи ярми сифатида талкин килмокдалар. Унинг биринчи ярми эса у зотнинг наздида тажвид хисобланади. Мана шунинг узи хам Куръони каримни тиловат килишда вакф уринларини билиш ва бунда мохир булишнинг нечогли мухим ахамиятга эга эканлигини курсатади. Шундан келиб чикиб, айтиш жоизки, “вакф ва ибтидо” тажвиддан алохида ёки тажвидга илова килинувчи мустакил фан хисобланади. Кайсики, бу фанда мутахассис булиш учун Куръони каримда ишлатилган лафзларни атрофлича урганиш, тафсир илмидан бохабар булиш ва араб тили коидаларини пухта узлаштирган булиш талаб этилади. Ана шунда инсон вакф ва ибтидо илминида мохир булади ва Куръони каримни кироат килар экан, нафакат тили, балки, бутун борлиги билан укийди. Каломуллохнинг муъжизакор балогат ва фасохатининг завкидан бахраманд булади. Бундан калбида маънавий лаззат туяди, рухан юксалади. Оятларни кироат килар экан, унинг вужудини камраб олган бу ажиб холат корининг махорати ва завкининг, лисони холининг таржимони булмиш лисони маколи оркали узига хос услубда ташкарига узатилади. Тиловат узгача улугворлик ва тароват касб этади. Сомеълар хам бундан ижобий таъсирланадилар. Албатта бундай кироат кур-курона таклид туфайли маъноларига эътибор бермаган холда Куръоний оятларни турли нагмаларга солиб, кандайдир куй ва кушикка менгзатиб талкин килишдан афзалдир. Зеро, мазкур услубда кироат киладиган айрим корилар уни факат оханг ва макомларга солиб, пардага чикариб, кулокка жарангдор эшиттиришдан бошка максадни кузламайдилар, купинча. Холбуки, шундай услуб билан укилаётганлари ояти карималар аслида маъно эътиборидан узгачарок охангда укилиши максадга мувофик булиши хам мумкин. Максад тиловатни факат кулокка чиройли ва куйсимон эшиттиришдан иборат булиб колса ана шундай дакик нукталар эътибордан кочирилади. Окибатда бундай тиловат лозим булган улугворлик ва махобат билан адо этилмай колиши мумкин. Набий соллаллоху алайхи ва салламдан: “кимнинг кироати энг гузал кироат?”, деб сурашганда Ул зот соллаллоху алайхи ва саллам: “у шундай одамки, кироатини эшитиб, унинг Аллохдан куркишини биласан”, деб жавоб берган эканлар (“Канзул-уммол”). Куйида вакф турлари хакида кискача суз юритамиз.

Вакф турлари

    Оятларда вакф (тиниш, тухташ, пауза килиш) килиш умумий маънода: изтирорий, ихтиборий, интизорий ва ихтиёрий турларга булинади. Изтирорий вакф нафас етишмаслиги, йутал, акса ва хоказо каби зарурат туфайли содир буладиган вакфдир. Бундай холатда агар маъно дуруст булса, уша устида тиниш килинган суздан бошлаб кироат давом эттирилади. Бордию, бунда маъно дуруст булмаса, битта аввалги суздан бошлаб укиш давом эттирилади.
Ихтиборий вакф. “Ихтибор” лугатда имтихон килиш, синаш маъноларини англатади. “Ихтиборий вакф” деб, кези келганда ва зарурат тугилган холатларда оятлардаги сузлар охирларида тухташ усуллари ва одобларини кай даражада узлаштирганини синаш ёки мазкурларни ургатиш учун толиби илмдан дарс ёки имтихон пайтида талаб килинадиган вакфга айтилади. Ихтиборий вакф грамматик жихатдан тухташ жоиз булмаган ёки одатда тиниш килинмайдиган уринларда талабанинг талаффузи ва тухташ услубини синаш максадида талаб килиниши мумкин. Масалан, куйидаги ояти каримадаги “الأيدي” сузида тиниш килинса кандай тухтайди, “ё”ни хазф килиб (талаффуз килмай, талаффузда тушириб юбориб) вакф киладими ёки уни жойида колдирадими, шуни билиш учун устоз талабадан мазкур суз устида вакф килишни талаб килади. Мисол учун “وَاذْكُرْ عِبَادَنَا إبْرَاهِيمَ وَإِسْحَقَ وَيَعْقُوبَ أُوْلِي الأَيْدِي” (сод сураси: 54-оят). Бу суз устида вакф килинса, ё харфи хазф килинмайди, балки жойида колдирилади. Аммо мазкур суранинг 17 оятидаги “واذْكُرْ عَبْدَنَا دَاوُودَ ذَا الأَيْد” айни калимада эса “ё” хазф килиниб, долни сукунли килган холда вакф килинади.
Шунингдек, “اِمْرَأَتَ نُوحٍ وَامْرَأَتَ لُوط” (Тахрим сураси: 10:оят) оятидаги “امرأت” сузи устида тухталса, “имроат” ёки “вамроат” дея “т” харфи талаффуз килинади, “хойи хавваз”га айлантирилмайди. Аммо, Нисо сурасидаги “ وَإِنِ امْرَأَةٌ خَافَتْ” оятида келган мазкур суз устида тухталса, уша суздаги “тои марбута” “хо”га айлантирилади. Бундай вакф талабаларга ургатиш учун хам амалга оширилади. Унинг хукми жоиз. Аммо, ихтиборий вакф амалга оширилганда устида тухталган калиманинг узидан ёки ундан аввалги ёки аввалрокдаги грамматик жихатдан бошлашга ярокли булган калималарнинг бирортасидан бошлаб кайта укиш лозим булади. валлоху аълам.
Интизорий вакф. Вакфнинг бу тури, тиловат килаётганда бир неча хил мутавотир кироатларни жам килишни истаган кори томонидан амалга оширилиши мумкин. Масалан, кори биронта калима устида тухтайди ва уша калиманинг бошка ривоятдаги важхини (вариантини) хам укийди. Мана шу тухташ, интизорий вакф дейилади.
Ихтиёрий вакф. Ихтиёрий вакф деб кироат килувчининг уз хохиш ва ихтиёри билан амалга оширадиган вакфга айтилади. Ихтиёрий вакф натижасида айрим хукмлар пайдо булади. Ва вакфнинг бу тури куйидаги бирнеча кисмларга булинади.
Ихтиёрий вакф турлари. Ихтиёрий вакф йутал, акса, йиги, нафа етишмаслиги каби бирон-бир узрсиз содир буладиган вакф булиб, у амалга оширилганда хосил буладиган маъно эътибори билан бир неча турларга булинади: А) ал-вакфул-лазим (лозим вакф). Б) ал-вакфу-т-там (тугалланган вакф). В) ал-вакфу-л-кафий (кифоя килувчи, коникарли вакф). Г) ал-вакфу-л- хасан (жоиз вакф). Д) ал-вакфу-л-кабих (хунук, нотугри вакф).

“ал-Вакф ал-лозим” (лозим булган тиниш).
Лозим вакф шундай калима устида амалга ошириладики, уша калиманинг узидан кейинги сузларга лафзан хам, маънан хам алокаси булмайди. Ва агар куръон укувчи киши мазкур суз устида тухтамасдан кейинги жумлага утиб кетса, маъно бузилади ва оятдан максад килинмаган бошка маъно юзага келади. Бундай вакф “вакфу-л-баён” деб хам аталади. Лозим вакф уринларига Мусхафларда (م) белгиси билан ишора килинади. (Баъзи уламолар вакфи лозимни вакфи том туркумига киритадилар). Мисол: Бакара сурасининг 274-ояти нихоясида “يَحْزَنُون” сузида вакф килиш лозим вакфдир. Негаки, мазкур оят кейинги оятга бир нафасда улаб укилса, тескари маъно юзага келади:
“…وَلا خَوْفٌ عَلَيْهِم ولا هُمْ يَحْزَنُون.الَّذِينَ يَأكُلُونَ الرِّبَا..”

“ал-вакфу-т-таам” (тугалланган вакф).
Вакфи том шундай вакфки, у маъноси тугал булган жумла охирида амалга оширилади ва мазкур устида тухталган жумла узидан кейинги жумлаларга лафзан хам, маънан хам боглик ва мухтож булмайди. Лекин агар уша калима устида тиниш килинмаса, купинча, маъно бузилиб кетмайди. Бу муайян холатларда учрайди. Масалан, сура охирларида, ёки муйян киссалар сунгида, ёки маълум оятларни эгаллаган маънавий булакларда, жаннат ёки жаханнам зикр этилган оятлар сунгида, ёхуд муъминлар ёки кофирларнинг сифатлари зикр этилган оятлар нихояларида, ва хоказо холатларда кузатилади. Мисол: “…وَأُوْلَئِكَ هُمُ المُفْلِحُون.إِنَّ الَّذِيْنَ كَفَرُوا…” (Бакара сураси: 5-6-оятлар). Бу уринда “المُفْلِحُون” да тухтаб, тин олиш вакфи том булади. Негаки, шу ерда маъно тугал булди. “…Ва ана ушаларгина нажот топгувчилардир!”. Кейинги оятдан эса янги мавзу очилиб, Ислом йулини тутмаганларнинг ахволлари баён килинмокда. Демак, бу икки бир-бирига карама-карши мавзу уртасида тин олиш максадга мувофик булади. Вакфи томни хукми борасида уламолар, бундай вакфни амалга ошириш “хасан” (хуш ва айни муддао) дир дейдилар.

“ал-Вакф ал-кофий” (кифоя киларли, коникарли вакф)
“Вакфи кофий” шундай жумла охирида амалга ошириладиган тинишки, у жумла лафз жихатидан (яъни грамматик тузилма эътиборидан) тугал булган, лекин маъно ва мавзу эътиборидан хали давом этади ва бу жихатдан узидан кейинги жумлаларга боглик ва алокадор булади. Демак, “вакфи кофий” узидан кейинги сузларга лафзан эмас, маънан боглик булган суз устида амалга ошириладиган тухташдир. Мисол: “في قلوبهم مرض فزادهم الله مرضا…” (Бакара сураси: 10-оят). Ушбу оятда «مرض» сузини укиб, тиниш килиб, сунгра кейинги суздан яъни “فزادهم الله” калимасидан бошлаб укиш “вакфи кофий” булади. “Вакфи кофий” “вакфи солих”, “вакфи мафхум” ва “вакфи жоиз” хам деб аталади. Бундай вакф хукман “жоиз” хисобланади.

“ал-Вакфу-л-хасан” (яхши вакф).
Вакфи хасан шундай калима устида амалга ошириладиган вакфки, уша калимада тухташ маънан дуруст булади, бирок, ундан кейинги калимадан бошлаб укиш уринли булмайди. Чунки, “вакфи хасан” оркали мазкур уртасидан булинган икки жумла бир-бирига хам лафзан, хам маънан боглик булади. Мисол учун, фотиха сурасининг биринчи “الحمد لله رب العالمين” оятида “الحمد لله…” дея тухталса, маъно дуруст булади, бирок, кейинги суздан бошлаб укилса, чиройли булмайди. Негаки, оятдаги “رب العالمين” сузи “ألله” лафзи жалолатига сифат (ёхуд бадал) булиб келмокда. Мавсуф билан сифат уртасини ажратиш эса, грамматик жихатдан хато булади. Шу боис, бу уринда вакф килингач, яна оят бошидан укилса, максадга мувофик булади. Факатгина, оят белгиси билан ажратилган уринлар бундан мустасно. Яъни, оят белгиси билан ажратилган уринларда тухтаб, кейинги оятдан бошлаб укиш безарардир.

ал-Вакфу-л-кабих (хунук, ёмон вакф)
“Кабих вакф” деб шундай суз ёки иборалар устида тухташга айтиладики, бунда укиб, тухталган жумладан максад тушунилмайди. Чунки, мазкур устида тиниш килинган калима ёки ибора узидан кейинги калималарга лафз жихатидан хам, маъно жихатидан хам боглик ва мухтож булади. Суютий бундай вакфни “у шундай тинишки, унинг сабабидан максад тушанарсиз булиб колади” дея таърифлаган. Бунинг мисоли: фотиха сурасининг биринчи оятида “الحمد” сузида тухташ. Бунда эга билан кесим ораси ажралиб колади. Бинобарин, маъно тушунарсиз булиб колади. Ёки «مالك يوم الدين» “Малики явми-д-дийн” (маъноси: “Жазо кунининг Эгаси”) оятида “مالك” да тухташ хам “кабих вакф” булади. Чунки, бунда музоф (аникланмиш) музоф илайхдан (аникловчи)дан ажраб колади. Караткич каралмишдан алохида булиб колади.
Агар, бирон суз устида тиниш килинганда, маъно шунчаки тушунарсиз эмас, балки, буткул бузилиб кетса, ёхуд тескари маъно юзага келса, акийдага хилоф мазмун пайдо булса, кабих (хунук) вакф энди “акбах” (яъни ута хунук, янада кабихрок вакф)га айланади. Мана шундай холатлар юзага келиш эхтимоли булган жойларда Мусхафларда арабча “لا” белгиси куйилган булади. Бу уша устига мазкур белги куйилган сузда тухташ мумкин эмаслигини билдиради.
Куръон кориси Куръони Каримдаги вакф (тиниш) ва ибтидо (бошлаб укиш) уринларини билиш учун нималарга ахамият бермоги лозим? Бунинг учун мохир кори аввало араб тилини яхши узлаштирган булиши лозим. Негаки, юкорида укиб, билганимиз каби, вакф уринлари асосан оятдаги маъно тугалланган ёки тугалланмаганлиги жихатидан ахамият касб этади. Маълумки, Мусхафларда вакфнинг барча турларига белги куйилмайди, балки, энг зарурий деб хисобланган уринларгагина ишора килинади. Шундай экан, хар кандай оят укувчи томонидан потенциал маънода нотугри вакф амалга ошириш объектига айланиши мумкин. Кироат килаётган киши узи сезмаган холда дуч келган уринда тухташ килиб, маънони чала килиб куйиш эхтимоли бор. Бунда сомеълар Куръони Карим оятларининг асл гузаллиги, Куръоний фасохат ва балогатнинг муъжизакор таъсиридан тула бахра ололмай колишлари мумкин. Шундай экан, корилар араб тилининг грамматик коидаларини яхши билишлари айни муддаодир. Боз устига, бу нарса тажвидни мукаммаллаштирганликдан хам далолат килади. Зеро, вакф ва ибтидо мавзулари тажвид илмида факатгина ижмолий тарзда ёритилади холос. Мавзуни муфассалрок узлаштириш эса араб тили коидалари билан чамбарчас боглик.

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lwH9HtBV7_JC-z9ZsaiJjMHJ-KozPKNu

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул хеч кимга буюрмайди!» — Президент чайковчиларни танкид килди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни махалла ва оила масалаларига багишланган видеоселектор йигилишининг …