Главные новости
Главная / Маданият / КУРБОНЛИК ХУКМЛАРИ
<

КУРБОНЛИК ХУКМЛАРИ

 kurbonlik Биздан илгари утган умматларга хам курбонлик килиш буюрилган. Куръони каримда бундай дейилади: «Биз (утган) барча умматга Аллох берган чорва хайвонларини (суйиш) олдидан Унинг номини зикр килишлари учун – курбонлик килишни буюрганмиз…» (Хаж, 34).

     Ушбу оят курбонликнинг вожиб амал эканига далилдир: «Бас, Раббингиз учун намоз укинг ва (жонлик) суйиб курбонлик килинг!» (Кавсар, 2).
Мусулмон, озод ва муким хамда нисоб микдордаги молга эга булган кишига курбонлик килиш вожиб. Аммо Имом Мухаммадга кура, киши аклли ва балогатга етган булиши шарт. Фатво мана шу кавлга кура берилган (“Фатовойи Хиндия”).
Курбонлик килишда нисоб микдори фитр садакасининг шарти билан бир хил. Яъни, айтиб утилган талабларга жавоб берадиган кишининг хожати аслияси (асл эхтиёжи)дан ошикча моли кумуш хисобидаги нисобга, яъни икки юз дирхам кумуш микдорига етса, унга курбонлик килиш вожиб булади. Бунда закотдаги каби молнинг ошиб туриши ва бир йил утиши шарт килинмайди.
“Хожати аслия” кишининг бирламчи эхтиёжини кондирадиган нарсалардир. Буларга ичида яшаётган уйи, бир сидрадан ёзги ва кишки кийимлари, зарурий уй жихозлари, олтин ва кумушдан ясалмаган идиш-товоклар, битта улов, иш куроли, оила аъзоларининг озик-овкати киради (“Айний шархи Хидоя”).
“Нисоб микдори” деганимизда, ана шулардан ошикча молларнинг маълум микдорга етиши тушунилади.
Курбонлик килинадиган хайвонлар турига куй, эчки, мол ва туя киради. Куй ва эчкиларнинг бир ёши курбонлик килинади. Агар олти ойлик кузи онаси билан гавдаси тенг ва семиз булса, уни хам суйиш жоиз. Аммо бу хукм улокча (эчки боласи) учун тегишли эмас (Сарахсий, “Ал-Мабсут”). Молнинг икки яшари, туянинг эса беш яшарини курбонлик килиш мумкин.
Шунингдек, куй ва эчки факат бир киши номидан курбонлик килинади. Мол билан туяга эса етти нафаргача шахс шерик булиши мумкин. Аммо бундай шерикчиликда жуда эхтиёт булиш керак. Зеро, шерикларнинг хаммаси мусулмон ва курбонликни ният килган булиши керак. Аммо улардан бирортаси шунчаки гушт учун кушилган булса, колган барча шерикларнинг курбонлиги утмайди. Суйилган хайвоннинг гушти шериклар уртасида тенг таксимланишига хам алохида эътибор каратиш керак (Алоуддин Косоний. “Бадоеус Саное”).
Курбонлик килиш вакти зулхижжа ойининг унинчи, ун биринчи ва ун иккинчи кунларидир. Унинчи куни суйишнинг фазилати купрок. Шу кунлар орасида кечаю кундуз курбонлик суйиш мумкин. Аммо кечаси суйиш макрух. Ун иккинчи куни куёш ботиши билан курбонликнинг вакти утган хисобланади ва бундай холда курбонликка аталган, аммо бирор сабаб билан суйилмай колган хайвон тириклигича садака килиб юборилади (“Фатовойи Хиндия”).

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lwH9HtBV7_JC-z9ZsaiJjMHJ-KozPKNu

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул хеч кимга буюрмайди!» — Президент чайковчиларни танкид килди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни махалла ва оила масалаларига багишланган видеоселектор йигилишининг …