Главные новости
Главная / Маданият / КИССАДАН ХИССА
<

КИССАДАН ХИССА

SAMSUNG DIGITAL CAMERA
SAMSUNG DIGITAL CAMERA

Истиклол туфайли буюк аллома аждодларимиз ёзиб колдирган улкан маънавий хазинамизга яна эга булдик. Шундай улкан бадиий мерослардан бири Бурхониддин Рабгузийнинг “Кисаси Рабгузий” асаридир. Бу кийматли манба нафакат ёшлар тарбияси, туркий халклар бадиий насрининг илк намуналаридан бири, балки, инсониятнинг рухий ташналигини кондирувчи маданий-маърифий чашма сифатида хам ахамиятлидир. Шунинг учун хам 700 йилдирки, туркий халклар уртасида таржимасиз укиб келинаётган ягона асар сифатида нашр этилиши билан хануз кулма-кул булиб кетмокда. Аммо хозир суз асар хакида эмас, балки ундаги кичик киссанинг-да бир кисми хакида. Асарни укиш мобайнида хар бир хикоят замирида юзлаб ибратли хиссалар борлигини таъкидлаган холда, битта мисол оркали ушбу ноёб манбанинг маънавий хаётимизда тутган ва тутажак урни канчалик эканини яна бир бор эслаш жоиздай.

   Тарихга назар солсангиз, буюк шахслар, хусусан, Худонинг элчилари булмиш пайгамбарлар, айникса, катта синовларни бошдан кечирган. Бундан хазрати Одам атонинг унинчи авлоди булмиш Нух алайхиссалом хам четда колмаган: “… Хак субхоноху ва таоло “сабр килгил!” дер эди. Аммо кофирлар узи улса хам бола-барикасига насихат килур эдиким: – Ул жинни бобонг сузига кирманглар! Кулларингдан келса изза килгайсизлар! – дер эди. Бола-барикаси айтур: – Ман чунг (катта) булгунча бу бобо бор ё йук! Холо урсам деб тош бирла урар эди. Бошлари ёрилуб кон окар эди. Айтур эрдиларким: – Илохо, Худовандо, бу на ихонатдур, эмди токатим колмади…”

   Эътибор беринг, Аллохнинг севимли бандаси, хабарчиси булган табаррук инсон канчалар азоб ичида, тошбуронларда колади-ю, Аллох уни сабрли булишга ундамокда. Хом сут эмган бандамиз-да, хатто пайгамбар хам сабрсизлик килди ва … : “Нух айтди: – Эй Раббим. Ер юзида кофирлардан бирорта (тирик) юрувчини колдирмагин”. (Куръони Карим, 71 сура, 26 оят). Мана шу баддуо Нух алайхиссаломни умрбод пушаймонлик ила йигламокка грифтор килди.

   Шундай килиб, асардаги хазрати Нух алайхиссалом киссасида ушбу пайгамбарнинг асл исми Якуб экани, пушаймонликдан мислсиз кузёш туккани учун Нух деб аталгани айтиб утилган ва “Тула йигламокликлари уч боисдин эрди” – дейилган. Ушбу сабаблар эса кишини хаяжонга солади: “Бири улким, бир куни Шайтони лаъин кошларига келиб нихоят розилику миннатдорликлар килди. Хазрат Нух алайхиссалом айдилар: – Эй малъун, сан мандин мунча миннатдорлик килурсан? Шайтон айдиким: – Эй Нух, бу оламнинг халкини бир дуойинг бирла Дузахга улантирдинг! Хама Дузахлар тулди, ман гуссадин халос булдим. Агар сен дуо килиб бунча халкни йук килмасанг, бу халкдин канча пайгамбарлар, канча авлиё, канча олиму зохид, солиху фозил, такводорлар вужудга келур эрди. Мани кунда минг лаънат килур эрдилар. Хамаси улди. Ул боисдин бисёр миннатдорлик килурман. Манга сандек хизмат килган киши йукдур, – деди…”.

   Бу гапдан кейин Нух алайхиссаломнинг кай холатга тушганларини бир тасаввур килиб куринг-а! Энди иккинчи сабабга диккат килинг: “…бир куни бир ит кошларига келиб турди: “Бисёр бадшаклу бадхайбат ит экан”, – дедилар. Ул ит айдиким: – Эй Нух, накшни айб килурмусан ё наккошини, агар наккошни айб килсанг, наккош Хак субхонаху ва таолодур, – деди…”.

   Бунда хар биримизни хушёрликка ундовчи, масъулиятимизни ошириб, калбга тумор килиб такиб олгудай олтин угитлар мужассамдир. Зеро, ит тилидан айтилган гаплар хар дам ёдимизда булса, тилларимиз гийбатдан, дилларимиз гафлатдан холи булади.

   Учинчи сабаб бундан-да таъсирли: “ – Эй Нух, куза этгил! Хазрат Нух алайхиссалом куза этиб тайёр килиб булгондин кейин “Хамасини синдиргил!”, деб фармон булди. Айдиларким: – Эй бори Худоё, куза этиб кел дединг!? На микдор машаккатлар била куза этдим, ушаткил, дединг! Ушоттим! Мани эмгаким(мехнатим)ни зоъе килдинг, боис на турур?! Хак субхонаху ва таолодин нидо келдики: – Эй, Нух, беш-олти кун этган жонсиз кузани эмгалиб этиб эдим, дерсан! Магрибдин Машрикнинг ораси тула одам эрди, на микдор авлиёу анбиёси, муттакий, олим, фозил, солих одамлар бор эди. На микдор руза, намоз, зикр, тасбехлар килур эрдилар. Сан хамасини йук килгил деб дуо килдинг. Ман ижобат килиб, хамасини йук килдим. Санга шунча халкимни на учун йук булсин, дединг, демадим. Бу сузга хижолат булиб куб йигладилар. Анинг учун Нух атандилар…”.

   Киска килиб айтганда “Кисаси Рабгузий” асари узининг хар сахифасидаги унлаб мана шундай кимматли панду, хаётий далилларга бой хикоятлари билан кишини мушохадага чорлайди. Шу боисдан хам унинг ахамияти бекиёсдир. Зеро, мукаддас китобимиз Куръони Каримдаги “Акл юргизмайсизми, тафаккур килмайсизми?!”, дея бот-бот такрорланадиган хитоб хам ибратли вокеа-ходисалардан хулоса чикариб, уз оркали УЗини таниш, бир суз билан айтганда халоватга эришишга ундайди. Бундай олиб караганда, хаётга келиб-кетишдан маъни нима?!– деган умумбашарий саволнинг жавобини шундай табаррук китоблардан топиш мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lwH9HtBV7_JC-z9ZsaiJjMHJ-KozPKNu

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул хеч кимга буюрмайди!» — Президент чайковчиларни танкид килди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни махалла ва оила масалаларига багишланган видеоселектор йигилишининг …