Главная / Маданият / КИБР ВА ГАФЛАТ – БАДБАХТЛИК МАНБАИ
<

КИБР ВА ГАФЛАТ – БАДБАХТЛИК МАНБАИ

badbakhtИнсонни икки дунё саодатидан тусадиган, уни тубанлик ва хорлик сари етаклайдиган энг ёмон иллатлардан бири кибр-хаводир. Аллох таоло кибр хаволи, мутакаббир кимсаларни огохлантиради: “Албатта, менга ибодат килишдан кибр килган кимсалар якинда тубан холатда жаханнамга кирурлар” (Гофир, 60).
Яна бир оятида бундай кимсаларга карата: “Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен (оёкларинг билан) зинхор ерни теша олмайсан ва узунликда тогларга ета олмайсан” (Исро, 37)дея танбех беради.Абу Хурайра (розияллоху анху)дан ривоят килинади: “Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам): “Аллох таоло кибриё (улуглик) ридоимдир. Азимлик изоримдир. Ким уларнинг иккисидан бирида Мен ила низо килса, уни дузахга ташлайман, деган”, дедилар” (Абу Довуд, Муслим ривояти). Демак, кибр ва иззат факат Аллохга хос экан, бу сифатлар бандага тугри келмас экан. Ким бу сифатларни Аллох билан талашса, яъни, шу сифатлар билан сифатланишга уринса, Аллох таолонинг азобига учрайди. Аллох таолонинг “Кибриё (улуглик) ридоимдир. Азимлик изоримдир” дейиши бу икки сифат Аллохга худди мазкур икки кийим кишига лозим булганидек лозим эканига ишорадир.
Ибн Умар (розияллоху анху) бир кишининг либоси туфайли кибрланаётганини куриб: “Ер юзида хам шайтоннинг тугишганлари куп! Шайтон кибрга берилиб, Одамни менсимагани учун Аллохнинг рахматидан махрум этилган эди… “, деди. Ибн Умар бу сузни икки ёки уч марта такрорлади.
Хазрат Абу Бакр (розияллоху анху): “Хеч бир мусулмон узидан бошка бир мусулмонни хакир ва кичик деб билмасин, чунки кичик куринган мусулмон Аллох назарида каттадир”, дедилар.
Вахб ибн Мунаббах айтди: “Аллох таоло Адн жаннати (жаннатнинг энг макбул ери)ни яратди ва унга караб: “Сен жамики мутакаббирларга харомсан”, деди.
Имом Газзолий: “Саодат калити хушёрлик ва фахму фаросатдадир. Бадбахтлик манбаси кибр ва гафлатдадир , дедилар.
Дархакикат, куфр ва маъсиятдан каттарок бало-офат йукдир. Кибр-хаво туфайли инсонлар хакикатни курмайдилар, шу сабаб шайтон уларни осонлик билан уз измига солади: осонгина турли хил бузук йулларга кирадилар, ботил акидаларга эргашиб кетадилар. Бундай адашишлар эса жамият хаётини издан чикади, парокандаликлар келтириб чикаради.
Иллатларнинг даъвоси илм-маърифат. Имон илм билан мукаммаллашади. Илм нафсни тарбиялайди. Эзгулик, адолат, фидойилик ва ватанпарварликни ургатади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ОНАМГА РАХМАТ

Вактида сабр-ла уй сура олдим, Вактида жимгина хайкира олдим. Отилган тошларни кайта отмасдан, Узимга чиройли …