raketaОАВнинг хабар беришича, КХДР 2017 йилнинг 29 апрель куни китъалараро баллистик ракетани муваффакиятсиз синовдан утказган. Бу хакда The Diplomat АКШ хукуматидаги манбага таянган холда ёзмокда.

Ушбу синов жараёни баллистик ракета кисмларининг ахоли пунктига кулаши билан якунланган.

Манба маълумотларига кура, «Хвасон-12» урта харакат радиусига эга ракетаси ахоли сони 237 минг кишини ташкил килувчи Токчхон шахрига кулаган.

Нашр сунъий йулдошлардан олинган суратларни хам эълон килди, улардан шахарга етказилган зарарни куриш мумкин.

Эслатиб утамиз, аввалрок Ок уй вакили Сара Сандерс АКШ маъмурияти КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг рухий холати борасида аник бир фикрга эга эмаслиги хакида маълум килганди.